Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.1K photos
3.47K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#ФАТВО
#НАМОЗ

ЎЗ УЙИМИЗДА ЖУМА ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?

292-CАВОЛ: Коронавирус туфайли эртанги жума намози ўқилмаслиги, унинг ўрнига уйда ҳар ким пешин намозини ўқиши лозимлиги муфтият томонидан эълон қилинди. Жума намозини уйда жамоат бўлиб ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шу кунларда аксар мусулмон юртларининг халқаро ва маҳаллий фатво уюшмалари, уламолари мўмин-мусулмонларнинг жонларини омон сақлаш учун масжидларда йиғилмаслик, хавф ўтиб кетгунча ибодатларни уйда адо этиб туриш қарорига келишган. Бунга етарлича асос борлигини ва масала жиддий эканлигини эслатишган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвосида ҳам жума намози ўрнига уйда пешин намози адо этилиши айтилган.
Фиқҳий манбаларимизга мурожаат қиладиган бўлсак, жума намози дуруст бўлиши учун жума намозига одамларга давлат бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан умумий рухсат (изни омма) бўлиши, жума намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши адо қилиб бериши керак. Демак, жума намозини уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди, натижада намоз дуруст бўлмайди. Бу ҳақида муҳаққиқ олим Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
(والإِذْنُ العَامُّ) أي وشرط لأدائها الإذن العامّ لأنها من شعائر الإسلام، فيجب إقامتها على وجه الاشتهار بين الأنام،
яъни: “Жумани адо қилиш учун умумий рухсат (изни омма) бўлиши шарт қилинган. Чунки жума – Ислом шиорларидан бири. Уни одамлар орасида очиқчасига қоим қилиш шарт бўлади” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
Бу мавзуда Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
الْإِذْنُ الْعَامُّ وَهُوَ أَنْ تُفْتَحَ أَبْوَابُ الْجَامِعِ وَيُؤْذَنَ لِلنَّاسِ ، حَتَّى لَوْ اجْتَمَعَتْ جَمَاعَةٌ فِي الْجَامِعِ وَأَغْلَقُوا الْأَبْوَابَ وَجَمَعُوا لَمْ يَجُزْ
Яъни: “Умумий рухсат – жомеъ масжиди очилиб, одамлар киришига рухсат бўлишидир. Ҳатто, агар масжидда бир жамоат йиғилиб, эшикни ёпиб олиб жума намозини ўқисалар, намозлари дуруст бўлмайди” (“Раддул мухтор” китоби).
Эътибор берилса, бу масалада, умумий рухсат бўлмаганда, ҳатто бир жамоат масжидга кириб, ўзларича жума ўқисалар ҳам, намозлари дуруст бўлмаслиги баён қилинмоқда.
Хулоса ўрнида айтамизки, ҳозирги шароитда ҳаммамиз иттифоқ бўлиб, шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз, Аллоҳ таолонинг синов-имтиҳонларидан гўзал суратда ўтишга ҳаракат қилишимиз лозимдир. Нафл ибодатлар, тиловати Қуръон, дуо-тасбеҳлар, қийин шароитда қолганларга хайру эҳсон қилиш каби Аллоҳ таолога хуш келадиган амалларни кўпайтирайлик. Бошимизга келган синовни ҳам савоб ишлаш учун ғанимат фурсат, деб билайлик. Шоядки, Аллоҳ таоло тез кунларда фазилатли, катта жамоатларда намозларни адо қилишни насиб айласа, халқимизга хотиржамликни қайтарса. Аллоҳ таоло дунё мусулмонлари, жумладан халқимиздан турли бало-офатларни узоқ қилсин! Омин!
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати.

♻️ Обуна бўлинг: @Oliymahad
#илм #фатво

“Билмайман” дея олиш ҳам илмдир

Муҳаммад Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳадисни фиқҳсиз амалиётга қўллаб бўлмайди, фиқҳ ҳам ҳадисга асосланмай мавжуд бўлмайди”, дейдилар.

👉 https://oliymahad.uz/21078

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#академиялар #фатво #фиқҳ

Машҳур фатво ташкилотлари ва халқаро фиқҳий академиялар ҳақида нималарни биламиз?

Фиқҳий масалалар билан шуғулланувчи кишилар учун кузатиб боришни тавсия қиладиганим фатво ташкилотларининг энг машҳур ва қадимийлари қуйидаги икки ташкилотдир:

👉 https://oliymahad.uz/21343

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ижтимоий_тармоқлар #Интернет #Никоҳ #фатво #Шаръий_хукм

Ижтимоий тармоқлар орқали никоҳланиш ҳукми

Ижтимоий тармоқ воситасида келин ва куёв масофадан туриб никоҳланиш жоизми? Тармоқда бир-бири билан танишган ёшларни ўйлантирган саволлардан бири шу – Махсус сиртқи бўлим 3-курс талабаси Ботиржон Тожибоев

👉 https://oliymahad.uz/21859

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Янгиликлар #Колл_марказ #Фатво

ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ!

☎️ Саволларингизга Фатво ҳайъатининг кол-маркази:
78 1503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Ибодат ва бошқа шаръий масалаларга оид савол-жавобларнинг энг сараларини ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

@oliymahad - диний-маърифий соҳадаги хабарлар
#Фатво #Ҳанафийлик

Ҳанафия (حنفية) жумраги

19-асрда Мисрнинг усмонийлардан бўлган волийси Меҳмет Али Паша, Қоҳирадаги Меҳмет Али масжидидаги таҳоратхоналарда сув жумракларини ўрнатганида, ўша даврдаги Миср уламолари бу ғалати ускунадан таҳорат олиш жоиз ёки йўқлига ҳақида баҳслашдилар. Сув жумрагидан оқаётган сувга таҳорат олиш жоизлиги ҳақида ўша даврда фақат ҳанафий мазҳаби уламолари фатво бердилар. Шундан сўнг Мисрда сув жумрагини "Ҳанафия" деб номлаш одат бўлди.

@imom_buxoriy_uz - қизиқарли маълумотлар ушбу каналда!
#Диний_идора #фатво #Қурбон_ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ

Қурбон ҳайити -2021 намози қай тартибда адо қилинади? Бу ҳақда фатво чиқарилди.

Батафсил: https://oliymahad.uz/23992

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Фатво #Ийд_намози #Жума

Қурбон ҳайити-2021

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Фатвоси чиқди.

Унда пандемияни олдини олиш учун "Қурбон ҳайити-2021" намози ўрнига зуҳо ибодати адо қилиниши тавсия этилган.

Ва жума намозлар ҳам вақтинча ўқилмайдиган бўлди.

Кундалик намозлар масжидларда тиббий ниқоб тақиб ва оралиқ масофа сақлаган ҳолда амалга оширилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ажиб_дунё #Таклифлар #Фатво #Вакцина

"Эмланмадингми..., тўй йўқ!"

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида вакцина олмаган ёки Covid-19 салбий тести бўлмаган келин-куёвларга турмуш қуриш тақиқланди.

Никоҳни қайд этиш маросимида келин-куёв, қариндошлар ва меҳмонлар ниқоб таққан бўлиши, ёнида эса, эмланганлик тўғрисидаги "Давлат хизматлари" сертификатининг QR-коди, салбий натижали ПЦР тести ёки қон таркибида антитаналарнинг мавжудлиги қайд этилган маълумотлардан бири бўлиши керак.

Ўзбекистонда, Олий мажлис спикери Нуриддин Исмоилов, ходимларини эмлаган корхона ва ташкилотларга карантин чекловларини енгиллаштириш таклифини берди.

Спикер ўринбосари А.Қодиров эса, эмланмаган фуқароларни имтиёз ва имкониятларини чеклашни таклиф қилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши, вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмаслиги, ҳақида фатво берган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Мақолалар #Ҳукмлар #фатво #Ҳижрат

ҲИЖРАТ ВА УНГА ТЕГИШЛИ ҲУКМЛАР ҲАҚИДА ФАТВО

Ижтимоий тармоқларда юртимиз мусулмонларини мамлакатни тарк этиб қонли урушлар кетаётган ҳудудлардаги жангари гуруҳларга қўшилишга даъват қилувчи ҳамда ушбу амални гўёки “ҳижрат” эканини даъво қилаётган чақириқлар кузатилмоқда.- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

Батафсил: https://oliymahad.uz/24303

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Долзарб_мавзу #фатво

▪️ Қандли диабетни ўлчаш учун қўлга ёпиштириладиган махсус мослама ҳақида фатво

▫️ Яқинда Иордания фатво ташкилоти (Доиратул ифто Ал-Урдунийя) томонидан қандли диабетни ўлчашда фойданиладиган замонавий электрон мосламага оид фатвоси эълон қилинди…Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси Абдулатиф Турсунов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/32938

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok