Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
26.2K photos
3.9K videos
22 files
16.9K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Омин #Раддия #Сохта_салафийлик #Ҳанафийлик

Омин”ни махфий айтмоқ суннатлиги ва унинг далиллари

Қироъати жаҳрий намозларда имом “Фотиҳа” сурасини ўқиб бўлгач “Омин” лафзини қай тарзда айтилади? Махфийми ё жаҳрийми? Имом ва қавм бирга айтадими, ёки имомнинг ўзигина айтадими, ёки имом қолиб қавмнинг ўзлари айтадими?… – Махсус сиртқи бўлим битирувчиси Ботиржон ТОЖИБОЕВ

Батафсил: https://oliymahad.uz/23881

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Омин

Нима учун "омин" деймиз?

Бу сўз қайси тилда талаффуз қилинса ҳам, битта маънони англатади: "шундай бўлсин".

❗️Мўмин киши "омин" сўзини айтганда, Аллоҳга бўлган ишончини тасдиқлайди ёки ўқилган ва айтилганларга розилигини, дуо ижобатига умидини билдиради.

Мусулмонлар ҳар бир намозда, "Фотиҳа" сурасини ўқиб бўлгач, шунингдек, барча дуоларининг охирида "омин" дейдилар.
❗️"Омин" сўзини айтиш суннатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадисларида "омин"нинг фойдаларини айтганлар:

"Қачон сизлардан бирингиз "омин" деса, самода фаришталар ҳам "омин" дейдилар. Агар икковидан бировининг "омин"и бошқасига тўғри келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади" (Бухорий, Муслим, Насоий, Байҳақий ва Аҳмад ривояти).

❗️ Ҳанифий мазҳабига кўра, қайси намоз ўқилаётганидан қатъи назар, "Фотиҳа" сурасидан сўнг, омин сўзи, деярли товушсиз, шивирлаб махфий айтилади.

❗️ Намоздан бошқа пайтларда, имом жамоат дуосини баланд овозда ўқиганида, "омин"ни ҳам баланд овозда айтиши мумкин. Бироқ, атрофингиздаги намозхонларга ноқулайлик туғдирмаслик учун, овозингизни кўтармаслигингиз афзал.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!