Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Ижтиҳод #Мазҳаб #Тақлид #Ҳанафийлик

Бир ишда бир мазҳабга, иккинчи бир ишда бошқасига эргашувчи кишининг танг аҳволи

“Бир киши айтди, мен ўз мазҳабимни ўзгартирмайман ва мен Шофеий мазҳабидаман. Лекин мен қийин аҳволга тушиб, боши берк кўчага кириб қолдим”.

👉 https://oliymahad.uz/20707

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Аҳли_сунна_вал_жамоа #Сохта_салафийлик #Ҳанафийлик

Сохта салафийликнинг ҳанафий мазҳабига зид даъволари

““Васила” қилиш ширк, Қабрларни зиёрат қилиш ва уларга Қуръон тиловати қилиш бидъат”, дейдилар.

👉 https://oliymahad.uz/20724

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Абу_Ҳафс_Кабир #Бухоро #фиқҳ #Ҳанафийлик

“Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Бухорога келдилар!”

Одамлар фиқҳда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг боқимандалари-шогирдлари бўлганидек, Мавороуннаҳр фақиҳлари ҳам Абу Ҳафс Кабирнинг шогирдлари ҳисобланади.

👉 https://oliymahad.uz/20854

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мазҳабсизлик #Сохта_салафийлик #Ҳанафийлик

Бемазҳаблик сохта салафийликнинг асосидир

“Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг саҳобалари илмда бир-бирларидан фарқ қилар эдилар. Уларнинг барчалари ҳам аҳли фатво бўлмаганлар”.

👉 https://oliymahad.uz/20921

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
​​#Ҳанафийлик #Алломалар

Ҳанафийларнинг икки устунини бирлаштирган воқеа

Ҳанафий мазҳабимизнинг асосчиси имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бўлса, уни дунёга тарқалишида беқиёс ҳисса қўшган олим имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийдир. Биламиз, имом Муҳаммад имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг энг машҳур икки шогирдининг биттаси ҳисобланади. Мазҳабимизнинг бу икки машҳур уламолари илк бора қандай учрашгани ҳақида биласизми?

Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ эсини таниб эндигина 14 ёшга етган куни Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг илм мажлисига бир савол билан мурожаат қилади. Бу имом Муҳаммаднинг имом Аъзам хузурига биринчи марта бориши эди. У киши мазҳаббошимиздан шундай савол сўрайди:

- Эй шайх, нима дейсиз, ёш йигит хуфтон намозини ўқиб олгач иҳтилом бўлиб балоғатга етса, хуфтонни қайтариб ўқийдими ё йўқ? Имом Аъзам:
- Ҳа, қайтариб ўқийди—деб жавоб беради.

Шу чоқ имом Муҳаммад ўрнидан туриб масжиднинг бир четига бориб ҳуфтон намозини қайтариб ўқийди. Бу имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг имом Абу Ҳанифадан дастлабки ўрганган фиқҳий сабоғи эди.

Эндигина балоғатга етган ёшгина йигитчанинг ибодатига жиддий эътиборидан таажжубланган имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ тингловчи шогирдларига қарата: “Иншааллоҳ, бу йигитнинг келажаги порлоқ бўлади”—деди. Ўшандай бўлди ҳам.

Имом Муҳаммад имом Аъзамнинг мажлиси кенглигини, шогирдлари кўплигини, одоби гўзаллигини, ҳалимлиги, илм ва илм аҳлларига нисбатан сермуҳаббатлигини кўрди ва қалбида имом Аъзамга нисбатан муҳаббат пайдо бўлиб, у кишидан фиқҳ ўрганиш учун илм ҳалқасига қатнай бошлади.

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳар бир шогирдини олдин Қуръонни тўлиқ ёд олдирар, ана ундан кейин фиқҳ илмини ўргатар эди. Имом Муҳаммадга ҳам ўша услубни қўллади. Унга: фиқҳ ўрганмоқчи бўлсанг, аввал Қуръонни тўлиқ ёдлашинг керак. Чунки бизнинг йўналишда биринчи ҳужжат Қуръондир. Энг кўп мурожаат этиладиган манбамиз ҳам Қуръондир. Қуръонни билмаганлар фақиҳ бўла олмайди—деб ортига қайтариб юборди.

Имом Муҳаммад Қуръонни тўлиқ ёд олмаган эди. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг гапидан кейин етти кун илм ҳалқасига келмади. Саккизинчи куни отаси билан бирга келиб имом Абу Ҳанифага Қуръонни тўлиқ ёд олиб бўлдим, деди ва шу кундан бошлаб узлуксиз тарзда имом Аъзамдан фиқҳ илмини ўргана бошлади.

Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ шу зайлда тўрт йил имом Аъзамдан фиқҳ илмини ўрганади ва тўрт йилдан кейин мазҳаббошимиз вафот этадилар. Сўнгра имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳдан имом Аъзам мазҳаби бўйича фиқҳий таълимни давом эттиради.

✍️Муҳаммад Зоҳид Кавсарийнинг "Булуғул амоний фий сийрати Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний" китобидан

©ТИИ сиртқи бўлим талабаси Ботиржон Тожибоев таржимаси

@oliymahad - муҳим маълумотлар ушбу каналда!
#Фатво #Ҳанафийлик

Ҳанафия (حنفية) жумраги

19-асрда Мисрнинг усмонийлардан бўлган волийси Меҳмет Али Паша, Қоҳирадаги Меҳмет Али масжидидаги таҳоратхоналарда сув жумракларини ўрнатганида, ўша даврдаги Миср уламолари бу ғалати ускунадан таҳорат олиш жоиз ёки йўқлига ҳақида баҳслашдилар. Сув жумрагидан оқаётган сувга таҳорат олиш жоизлиги ҳақида ўша даврда фақат ҳанафий мазҳаби уламолари фатво бердилар. Шундан сўнг Мисрда сув жумрагини "Ҳанафия" деб номлаш одат бўлди.

@imom_buxoriy_uz - қизиқарли маълумотлар ушбу каналда!
#Дарслар #Видеолар #Ҳанафийлик

Ўзбекистонга Ҳанафий мазҳабини қайси уламо олиб келган?

Ушбу видеода бизнинг диёрларда ҳанафий мазҳаби тарқалишига улкан ҳисса қўшган олим ҳақида сўз юритилади.

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлим талабаси Акром домла Абдуллаев

👉https://youtu.be/40d8-PuuyMs
#Ҳадис_илми #Ҳанафийлик

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-52

Фақиҳлар ва муҳаддислар мазҳабларини бир-бирига таққослаш – А.Ғиёсов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси

👉 https://oliymahad.uz/22045

🔗Олий Маъҳад канали Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари каналиМуносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Абу_Ҳанифа #ҳадис #Ҳанафийлик

«Сунани термизий»да нега Абу Ҳанифа зикр қилинмаган?

Сунани Термизийни Аллоҳ насиб этиб ўқиганимизда, бир савол камина ҳақирни безовта қилиб турарди… – 4-курс талабаси Нодирбек Одинаев

Батафсил: https://oliymahad.uz/22628

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Намоз #фиқҳ #Ҳанафийлик

Намозда оёқлар кенглиги ҳукми

Кейинги пайтларда ҳар хил намоз ўқийдиган инсонларнинг пайдо бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Уларнинг намоздаги ҳаракатларига қарасангиз тамомила бошқача кўринишда эканини кўрасиз… – Махсус сиртқи бўлим талабаси Рустамжон Маҳмудов

Батафсил: https://oliymahad.uz/22962

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Такфир #Ҳанафийлик

“ТАКФИР”га қўшилмаймиз ва унга қаршимиз!

“Тўқсон тўққиз далил куфрга далолат қилиб турса, битта далил ундай эмаслигига далолат қилса, ана ўша битта далил олинади”… – Ҳамидуллоҳ Беруний

Батафсил: https://oliymahad.uz/22996

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram