Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Саҳоба #Мақбара #Савол_жавоблар

Ўзбекистонда қайси саҳобанинг қабри бор?

Ўзбекистонда саҳоба Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қабри бор.

Қусам ибн Аббос (тахминан 624-677 йилларда яшаган) – Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг амакиваччаси ҳисобланади.

Халифа Али ибн Абу Толиб даврида Макка волийси бўлган. Муовия розияллоҳу анҳу даврида Хуросон волийси Саид ибн Усмон билан бирга Ўрта Осиёни фатҳ этишда қатнашган.

Саид бир неча ислом қўшини билан Қусам ибн Аббосни Самарқандда қолдирган. 677 йили суғдийлар Самарқандга ҳужум қилганда Қусам ибн Аббос шаҳид бўлган.

Бану Ножия қабристонида, ғор ёнида, бошқа манбаларда — ғозийлар ёнида дафн этилган.

Султон Санжар Мозий (1118—1157) замонасида ўша қабристонда «Қусамия» мадрасаси қурилган.

Амир Темур даврида ушбу мозор устига иморат қилиниб, турли безаклар билан безатилган.

Халқ орасида Шоҳизинда – «Тирик шоҳ» номи билан машҳур мақбара Самарқанд шаҳрида жойлашган.

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw
#Салмон_Форсий #саҳоба

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу 350 йил яшаганми?

Имом Заҳабий: “Мен Салмон розияллоҳу анҳунинг ёшлари ҳақида изландим, аммо Баҳронийнинг гапидан бошқа нарса топа олмадим. Ҳолбуки, унинг ривояти “мунқатиъ” (санади узилган) бўлиб, ишончли эмасдир…”

👉 https://oliymahad.uz/2383

🔗Аъзо бўлинг: Олий Маъҳад канали

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Пайғамбар_алайҳиссалом #саҳоба

Усома ибн Зайд

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳ ибн Умарга шундай дейди: ”Усоманинг отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун сенинг отангдан кўра севикли эди. Усома эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун сендан кўра севиклидир ”.

👉 https://oliymahad.uz/21062

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Мақбара #саҳоба

Самарқанддаги саҳоба қабри

Машҳур араб сайёҳи ибн Батута  XIV асрнинг 30 йилларида Самарқандда бўлиб, мазкур мақбара тўғрисида анчагина кенгроқ маълумотлар бериб ўтган – Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин

👉 https://oliymahad.uz/22420

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Исо_ибн_Марям #саҳоба

▪️ Исо ибн Марям алайҳиссалом “саҳоба” бўлганми?

▫️Саҳоба” атамаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашган, у зотга иймон келтирган ва мусулмон бўлиб вафот этган кишини билдиради.

Саҳоба Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан иймон келтирган ҳолда учрашган ёки кўрган ва шу ҳолатда вафот этган кишидир.

Кимки Пайғамбар алайҳиссаломни кофир бўлганларида кўрса, сўнгра Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан кейин Исломни қабул қилса, саҳоба ҳисобланмайди…- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41641

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok