Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Рамазон_2021 #Ифторлик #Ташриф #Шавкат_Мирзиёев

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Туркманбоши руҳи” мажмуасига ташриф буюрди

Ўтганлар ҳақига Қуръон суралари тиловат қилинди.

Туркманистон Президентининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ифтор дастурхони ёзилди.

Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳам тадбирларда иштирок этди.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Хабарлар #Шавкат_Мирзиёев #Марказий_Осиё

Чегарадаги вазият бўйича Шавкат Мирзиёев Тожикистон ва Қирғизистон президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан, шунингдек Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқотда давлат раҳбарлари Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилди.

Ўзбекистон президенти юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш ва унинг кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича Тожикистон ва Қирғизистон томонлари эришган келишувларни қўллаб-қувватлади.

Юзага келаётган барча баҳсли масалалар кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик руҳидаги мулоқот асосида ҳал қилиниши зарур экани таъкидланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари сўзлашувида жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтган саммит якунида қабул қилинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш ва устувор лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

🔗t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Шавкат_Мирзиёев #Хориий_тил

Шавкат Мирзиёев: Ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўрганиш куни этиб белгиланади

Бугун бўлиб ўтган йиғилишда нодавлат таълим ташкилотлари ва хусусий мактаблар фаолиятини рағбатлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

Шунингдек, ижарада турган ўқув марказлари ижара тўлови харажатларининг 50 фоизгача қисмига субсидия ажратилади ҳамда давлат мулки объектларида фаолият юритувчи ташкилотлар ижара тўловидан озод этилади.
Видеоселекторда ҳар бир вазирлик, идора, давлат компаниялари ва йирик хусусий корхоналарда ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўзлаштириш ва ўрганиш куни этиб белгиланиши маълум қилинди.
Давлат идораларида чет тилини чуқур эгаллаган ходимларнинг иш ҳақига 20 фоизгача қўшимча устама белгилаш тартиби жорий этилади.
Йил якунига қадар хусусий сектор билан ҳамкорликда тилни ўргатувчи интерактив материаллар интернет платформаси ва мобиль иловалари яратилиб, мактаб ва боғчаларда оммабоп видеодарслардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилади.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Шавкат_Мирзиёев #Таъзия

Шавкат Мирзиёев Президент маслаҳатчиси, таниқли олим ва педагог Рустам Қосимов вафоти муносабати билан марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо қилинди.


– Жуда қайғудаман. Қўлимиздан келганини қилдик. Худонинг иродаси экан. Ватанга садоқатли, фидойи, ақлли, миллатимизнинг зиёлиларидан бирини йўқотдик,деди Шавкат Мирзиёев.

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Табрик #Шавкат_Мирзиёев #Ҳайит

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Диний қадриятларимизни, миллий ўзлигимизни улуғлаб яшаш билан бирга, давр талаби бўлган замонавий илм-фан ютуқлари, ахборот технологияларини эгаллашга алоҳида эътибор қаратишимиз, ёш авлодимизни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашимиз керак.

Батафсил: https://oliymahad.uz/22920

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Бемор_зиёрати #Шавкат_Мирзиёев

“Энг катта ниятимиз – тезроқ даво топиб, уйга, оилангиз бағрига қайтишингиз”

Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига борди ва шифохонада даволанаётган болалар ва уларнинг оналари билан суҳбатлашди… – Зайниддин Эшонқулов, ЎМИ Самарқанд вилоятидаги вакили

Батафсил: https://oliymahad.uz/22987

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
​​#Таълим #Видеоселектр #Шавкат_Мирзиёев

"Талаба учун мен нима бера оламан, деган саволга жавоби бўлмаган ректорнинг келажаги йўқ"

Президент раислигида олий таълимга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.

Унда Шавкат Мирзиёев ректорлар ҳақида шундай деди:

"Агар олийгоҳда билимли ректор бўлса, бу халқимизнинг бахти. Бу баландпарвоз гап эмас. Ректорнинг дунёқараши вилоят, шаҳар ҳокиминикидан баланд бўлиши керак. Мен ректорни энг катта ислоҳотчи, фидойи, деб биламан. Агар у ёшларни билимли қилиб тарбиялай олса, бизга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Лекин ҳамма ректорлар шундайми? Сифат билан шуғулланмаган, “талаба учун мен нима бера оламан” деган саволга жавоби бўлмаган ректорнинг келажаги йўқ".

Шунингдек, Президент:

"Олий таълим муассасалари мустақиллиги кучайтирилади. Уларга академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади. Ўқув режа ва адабиётлари, фан дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини, йўналишидан келиб чиқиб, таълим шаклларини (кундузги, кечки, сиртқи, масофавий) белгилашни олийгоҳ бошқарув кенгашининг ўзи ҳал қилади", деди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
​​#Таълим #Видеоселектр #Шавкат_Мирзиёев #Қабул_2021

Қабул комиссияси 20 июндан ўз ишини онлайн шаклда бошлайди

Бу ҳақда Президент раҳбарлигидаги видеоселекторда маълум қилинди.

Бу йил олийгоҳларга қабул квотаси ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилди.

Қабул жараёнларида 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.

20 июндан бошлаб аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади.

Шавкат Мирзиёев Бош вазирга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш бўйича кўрсатма берди.

Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Шавкат_Мирзиёев #Ташриф #Андижон #Масжидлар

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Бош жоме масжидининг янги биносини бориб кўрди

Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.
Илгари масжид сиғими 5 минг кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 15 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.

Қуръон оятларидан тиловат этилиб, дуо қилинди.

🔗 @oliymahad - диний маърифий канал!
#Шавкат_Мирзиёев #Қарор #Қурбон_ҳайити

Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил: https://oliymahad.uz/23941

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram