Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.1K photos
3.47K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Хотира #Қадрлаш #9_май_хотира_қадрлаш_куни

▪️Юртимизда ҳар йили “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” сифатида кенг нишонланади.

▫️Шу муносабат билан Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Баҳодир домла Аъзамов, ўқитувчилар ва 4-курс талабалари Ҳазрати Имом мажмуасидаги Олий маъҳад биносига қўшни бўлган Қаффол Шоший мақбарасига ташриф буюриб, уламоларнинг қабрини зиёрат қилдилар.

▫️Қаффол Шоший мақбарасида муҳаддис ва тилшунос Абу Бакр Муҳаммад ибн Али аш-Шоший (904-976), Ўрта Осиё ва Қозоғистон диний назорати биринчи муфтийси Эшон Бобохон ибн Абдулмаждихон (1858-1957), собиқ муфтий, Тошкент ислом институти таъсисчиларидан бири Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон (1908-1982) каби уламоларнинг қабри мавжуд.

▫️Зиёратда Қуръон тиловат қилинди, савоби ўтганларнинг, хусусан мақбарадаги уламоларнинг руҳига бағшида қилинди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Хотира #Қадрлаш #9_май_хотира_қадрлаш_куни

▪️Юртимизда ҳар йили “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” сифатида кенг нишонланади.

▫️Шу муносабат билан Тошкент ислом институти “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими ходими Ш.Бадиев ҳамроҳлигида 2-курс талабалари Хотира майдонига ташриф буюрдилар.

▫️2-Жаҳон урушида ҳалок бўлганларни, шунингдек Ватан йўлида жон фидо қилганларни хотирлаш ва тирикларини қадрлаш мақсадида Тошкентда Хотира майдони 1999 йил 9 майда ташкил этилди.

▫️Ўзбекистоннинг 6,5 миллионлик аҳолисидан 1,5 миллиони урушга жалб этилган. 500 мингга яқин ватандошларимиз урушдан қайтиб келмаган.

▫️Узунлиги 60 метр, эни 30 метрдан ошадиган ҳудудни эгаллаган Хотира майдонида икки томонлама айвонлар қурилган. Ҳар бир айвоннинг 16 тадан, жами 32 та айвончаси мавжуд. Айвонларнинг баландлиги 5 метрдан ошиқ бўлиб, уларни 42 та устун кўтариб турибди. Айвончаларда урушда ҳалок бўлганларнинг номи ёзилган китоб саҳифаларини эслатувчи пештахталар ўрнатилган.

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Хотира #Қадрлаш #9_май_хотира_қадрлаш_куни #Диний_идора

▪️Уруш сабаб атеистик сиёсат ўзгариб, динга эркинлик берилди

▫️1941 йил II Жаҳон уруши бошлангач Совет Иттифоқи ҳудудида дин ва диндорларга бўлган муносабат ўзгарди.

▫️Бунгача 1917-18 йилдан буён босқичма-босқич дин ва диндорларга нисбатан зулм ва қатағон сиёсати юргизилди.

▫️Масалан, 1917-20 йилларда «Ҳужум» компанияси, «Худосизлар ҳаракатлари» диний муассасалар, масжид, мадрасаларни вайронага айлантирди. 1923 йили «Туркистон шароитида аксилдиний ташвиқот олиб бориш» резолюцияси қабул қилинди. 1925-32 йилларда Тошкентда очилган «Фан ва дин» журналида дин, эътиқод қораланди. 1937-39 йилдаги қатағонда Ўзбекистонда 43 000 киши қамалди, 6 920 нафари отиб ташланди.

▫️II Жаҳон урушида фашист Германияси Совет Иттифоқидаги атеистик сиёсатни қоралаб турли миллат ва дин вакиллари орасида тарқоқликни келтиришни кўзлади. В.Коларц «Совет Иттифоқида дин» китобида 1941 йил 22 июндаги воқеалар шўроларни динга қарши олиб бораётган тарғиботларни тўхтатишга мажбур бўлди, деб ёзади.

▫️Урушнинг аввалги ойларидаги катта йўқотишлар ҳукуматнинг мусулмонларга нисбатан узлуксиз давом этган таъқибларни барҳам беришга мажбур бўлди ва диндорларнинг ҳукуматни қўллашини кўзлади.

▫️Вазиятни яхши англаган Эшон Бобохон бошчилигидаги қардош республика уламолари 1943 йил 12 июлда СССР Олий Совети Президиумига Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратини очиш таклифи билан расмий хат йўллайди ва шу йилнинг 31 июлида 55-қарор билан диний идора очишга рухсат олишади.

▫️1943 йилдан буён ишлаб келаётган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний назорати 1992 йилдан Марказий Осиё республикаларининг ҳар бирида қайта ташкил этилиб, юртимиздагиси Ўзбекистон мусулмонлари идораси дея юритила бошлади.

▫️Манба: «Ўзбекистон уламолари» китоби

🔗 t.iss.one/oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира #Қадрлаш #9_май_хотира_қадрлаш_куни

▪️Хотира майдони

▫️Муаллиф: Хуршид Даврон

▫️Шеърни Тошкент ислом институти бўлим бошлиғи Дилшод Насиров ўқиди

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Мақолалар #Хотира_ва_Қадрлаш_куни

▪️ 9 МАЙ – Хотира ва Қадрлаш куни

▫️ 9 майнинг Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилиниши бизда сиёсатнинг инсонийлашганидан, давлатнинг ҳазрати инсонга айланганидан далолат беради. Урушда ҳалок бўлган ҳар бир ўзбекистонлик – Ватанимиз фарзанди эди. Уларни ёддан чиқаришга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Истиқлол йилларида 35 жилдлик “Хотира” китоби чоп этилди … – ТИИ “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29850

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира #Қадрлаш #9_май_хотира_қадрлаш_куни

▪️Уруш бўлмасин!

▫️Тошкент ислом институти талабалари:

-Анваржон Хўжахонов;
-Шамсиддинхон Бурҳониддинов;
-Саидбурҳон Фазлиддинов.


🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Институт #ТИИ_ректорлари #Муфтийлар #Хотира

▪️ Толиби илмлар Диний идора муфтийлари ва Олий маъҳад ректорларини хотирладилар

▫️ Аллоҳ таоло барча муфтийлар, ректорлар ва уламоларни Ўз раҳматига олиб, қилиб ўтган солиҳ амаллари учун савобларни кўпайтириб берсин! Толиби илмлардан ҳам мана шундай салоҳиятли уламолар чиқишини Ўзи насиб этсин! … – ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/29875

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Хотира #Қадрлаш #9_май_хотира_қадрлаш_куни

▪️Юртимизда ҳар йили “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” сифатида кенг нишонланади.

▫️Шу муносабат билан Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Аслиддин домла Мирзамиддинов ҳамроҳлигида 2-4 курс талабалари Чиғатой қабристонига бориб, ўтганларни хотирлаб, ҳақларига Қуръон тиловат қилдилар.

▫️Шунингдек, талабалар Олмазор туманидаги 14,6 гектарни эгаллаган "Ғалаба боғи"га ташриф буюриб, ёдгорлик мажмуалари ва "Шон-шараф" давлат музейи экспозициялари билан танишдилар.

▫️12 та ҳудудга бўлинган боғда "Кўз ёши", "Матонат мадҳияси" каби мажмуалар ўрин эгаллаган. "Шон-шараф" давлат музейининг юқори қисмида Иккинчи жаҳон урушида қатнашган 301 нафар қаҳрамонлар шарафига дарахтлар экилган.

🔗 t.iss.one/oliymahad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

▪️Хотира: муфтийлар, ректорлар, устозлар

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институтида меҳнат қилган ҳамда дарс берган уламолар

HD: 👉 https://youtu.be/Bc7AiGdzNis

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Хотира

▪️ “Қаффол Шоший” мақбарасида дафн этилган муфтийлар зиёрат қилинди

▫️ Тошкент ислом институтида “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Собиқ иттифоқ давридаги фаолияти (1943-1989) ва Муфтий Бобохоновлар сулоласи” мавзуида илмий-маърифий тадбир ўтказилмоқда. Тадбир бошланишидан олдин устоз ва талабалар ҳамда “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси аъзолари “Қаффол Шоший” мақбарасини зиёрат қилдилар… – С.Примов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/32544

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok