Олимлар минбари
2.42K subscribers
1.52K photos
378 videos
1 file
1.63K links
Ижтимоий соҳа олимлари ва шу соҳага доир мақола ёзган таниқли зиёлиларнинг фикрларини бир жойда ўқинг

Ижодий ҳамкорлик учун: @material_yuborish_Bot
Download Telegram
#дунёга_назар

Бенжамин Франклин: “Илм-фанга қилинган инвестиция энг яхши дивидендлар тўлайди”

Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда ЯИМ нинг 50-70% га яқини янги технологиялардан фойдаланиш орқали эришилаётганининг ўзи барча соҳани рақамлаштириш аҳамиятини кўрсатиб турибди. Инвестиция ва инновация жараёнининг фаол ривожланиши саноатни диверсификация қилиш, иқтисодиётнинг асосий тармоқларини модернизация қилиш, шу билан бирга инвестиция капиталини қайтаришни оширишга хизмат қилмоқда.

Илғор ривожланган давлатларда илмий тадқиқот институтлари инновацияларни тижоратлаштириш борасида йирик корпорацияларга рақобатбардош бўлишга интилишмоқда. Мисол учун, дунёнинг йирик корпорацияларидан ҳисобланган Германиянинг “Volkswagen” концерни инновацияга жаҳоннинг обрўли илмий марказларидан бири ҳисобланган Гарвард университети умумий молиявий активлари миқдорида, яъни 13.5 миллиард АҚШ доллари миқдорида сарфлаган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, “ахборот жамияти” деб номланган илғор мамлакатлар сафига кирмоқчи бўлган ҳар қандай давлат олий таълим қамровини камида 60-90% га чиқариши талаб этилади. Мисол учун, Германия ва Францияда фуқаролар учун профессионал таълим муассасаларида таълим олиш бепул таъминланади.

Францияда олий таълимда бир ўқув йили учун тўлов мамлакатда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас. Буюк Британияда, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун таълим муассасаларида бепул ўқиш имконияти ҳамда ижтимоий таълим кредитлари билан таъминлаш тартиби ўрнатилган. АҚШ да бундай талабаларга кўплаб ННТлари ва бошқалар томонидан грантлар ажратиш амалиёти мавжуд.

@olimlar_minbari
#дунёга_назар

Давлат харидлари соҳасида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олишда фуқаролик жамияти институтлари имкониятларидан қандай фойдаланилмоқда?

Германия Федератив Республикасида давлат харидларининг шаффофлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари муҳим ўрин тутади. Айнан Германияда “Давлат буюртмаси Форуми” нодавлат нотижорат ташкилоти тузилган бўлиб, давлат харидлари соҳасида мавжуд муаммолар ва ечимлар бўйича илмий-амалий лойиҳалар давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳалар давлат харидлари соҳасида коррупциянинг оқибатлари билан эмас, балки мазкур ҳолатларнинг юзага келиш омиллари ва сабабларини эрта аниқлаш ва уларга қарши курашнинг оқилона йўлларини топишда муҳим аҳамиятга эга. 

2011 йилдаTransparency International халқаро ННТ томонидан фуқаролик жамияти институтларига харидлар жараёнида коррупция хавфини тўғри аниқлаш ва уларни чеклашда ёрдам берадиган амалий восита сифатида Давлат харидлари устидан жамоатчилик мониторинг тизими (Civil Society Procurement Monitoring Tool) ишлаб чиқилди. Мазкур электрон жамоатчилик назорати усули фуқаролар иштирокида давлат харидлари жараёнининг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлашда жуда катта қадам бўлди. 

Шунингдек, бу борада Греция тажрибасига кўра Давлат харидларини назорат қилиш ташкилоти (The Public Procurement Monitoring Unit) фаолиятига аҳолининг кенг қатламлари орасидан фаол  фуқаролар жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун кенг жалб этилади. Мазкур тузилма жамоатчилик назорати субъектларига услубий кўмак бериш, уларга давлат харидлари бўйича дастлабки иқтисодий ва ҳуқуқий билимларни ўргатиш ва ёрдам бериш, маҳорат дарслари ва махсус дастурларни ўтказиш каби чоралар ўз натижасини бериб келмоқда.

@olimlar_minbari
#дунёга_назар

Ривожланган давлатларда халқ депутатлари нима билан банд?

Европа Иттифоқи маъмурий маркази Бельгия қироллиги мисолида айтсак, маҳаллий вакиллик органлари тегишли ҳудудда халқ номидан назорат олиб боради, ҳатто маҳаллий сиёсатни белгилайди.

Яна ҳудудий полиция фаолиятини мувофиқлаштириш ҳам вакиллик органи ваколатига киради. Шунингдек, ҳудудий ижро органи раҳбарлари лавозимга тайинлашни ҳам халқ ноиблари амалга оширади. Яна бир муҳим ваколат аҳолига коммунал хизмат кўрасатиш ташкилотлари (сув, электр, газ) ҳисоботларини эшитади.

Биз учун энг аҳамиятлиси, АҚШ, Англия, Франция, Германия каби аксарият ривожланган давлатларда депутатларнинг маҳаллий бюджетни тасдиқлаши ва унинг ижроси юзасидан ҳисоботларни тинглаш бўйича солиқ тўловчиларнинг пулини “туя қилиш”га мутлақо йўл қўймайдиган мукаммал тизим йўлга қўйилган.

@olimlar_minbari