#Янги_китоб
"БОРЛИҚ"
❓Борлиқ муаммоси қадимий, лекин навқирондир. Файласуф Бахтиёр Тўраевнинг “Борлиқ” – монографиясида ана шу борлиқни англашга ҳаракат қилинади. Бизнинг назаримизда ушбу монографияда “Борлиқ” тушунчаси ҳар томонлама, яъни диалектика нуқтаи назаридан илмий, яхлит ҳолда таҳлил қилинган. Ўқувчига борлиқ ҳақида тўла тасаввур беради десак, хато бўлмайди.
💭 Фалсафанинг борлиқ ҳақидаги таълимоти ўта муҳим ва долзарбдир. Файласуфларнинг деярли барчаси борлиқ тушунчасини четлаб ўтмаганлар. Улар борлиқ муаммосининг турли қирраларини очишга ҳаракат қилганлар.
✍️ “Борлиқ, – деб ёзади Б.Тўраев, – мавжудликнинг барча (моддий ва маънавий) шаклларини, (реал ва нореал) турларини ва (ўтмишдаги, ҳозирги ва келажакдаги) кўринишларини ўзига қамраб олувчи энг умумий ва универсал фалсафий категориядир. Борлиқнинг ҳали воқеликка айланмаган ва келгусида актуал воқеликка айланадиган муртак ҳолидаги қисми потенциал борлиқ дейилади. Потенциал борлиқ ҳали воқеликка айланишга улгурмаган актуал борлиқдир”.
📜 Б.Тўраев ижоди нафақат табиатшунослик фалсафасининг йирик намоёндаси сифатида, балки ижтимоий фалсафа тараққиётига ҳам етарли ҳисса қўшган файласуфлар қаторидан ўрин олган етук ижодкордир.
@olimlar_minbari

“Маъсума” – роман.
🇺🇿 Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султон мазкур асарида тарихимизнинг “жадидлик” деб аталган энг мураккаб даври, ота-боболаримизнинг юрт озодлиги йўлидаги фидойилиги, ибратли ишлари ҳамда биринчи ўзбек актрисаси Маъсума Қориеванинг фожиали тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
📜 Ушбу асарни юртимиз тарихидаги қора кунларнинг замонавий талқини, миллий театримизнинг бадиий тарихи деб атаса бўлади. Асарга Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид сўзбоши ёзган. Тўпламдан ёзувчининг кейинги йилларда ёзилган ҳикоялари ҳам ўрин олган. Романда тасвирланган воқеалар – ҳаётда содир бўлган, бадиийликка йўғрилган ҳаққоний воқеалардир.
📖 Шунингдек, романда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Заҳириддин Аълам, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий каби қатор зиёлиларнинг номлари келтириб ўтилади.
☝️ Дарҳақиқат, ушбу асарни шунчаки ўқиб бўлмайди. Ўқувчи ундаги воқеалар билан танишар экан, беихтиёр кўзига ёш келади, халқимиз II жаҳон уруши даврида бошидан кечирганлари Маъсума образи орқали ўзига хос бадиий талқинда кўрсатиб берилган. Китоб ўз ўрнида бугунги даврнинг қадрига етиш ва оилаларнинг мустаҳкалиги йўлида аҳамиятлидир.
🏛 Шу билан бирга асарда ўзбек театрининг дунёга келиши, илк саҳна асарлари, миллий театр асосчиларидан бири Маннон Уйғур, актёрлар Етим Бобожонов, Аброр Ҳидоятов, Сора Эшонтўраева, Зайнаб Садриева сиймоларини ўқиш мумкин.
✅ Мазкур китобга Икром Искандар масъул муҳаррирлик қилган.

‼️ Сиёсатшунос, давлат ва жамоат арбоби Қудратилла Рафиқовнинг нашр этилган «Менинг Президентим!» номли китобига машҳур адиб ва журналист, давлат ва жамоат арбоби Хуршид Дўстмуҳаммад сўзбоши ёзган. Унда мамлакатимизда олиб борилаётган Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотлар таҳлили ва талқини хусусида тўхталиб, халқимиз ана шу ўзгариш, янгиланиш ва эврилишлар ижодкори, йўлбошчиси, етакчиси бўлмиш Ўзбекистон Президенти миллатимиз ҳаётини мутлақо янгича марраларга олиб чиқишига комил ишонч билан қараётганини алоҳида таъкидлаган.
📖 Китобнинг номланишига бундай янгича ёндашув гарчи ўзида сиёсий маъно акс эттирса-да, аслида, муаллиф ўз қаҳрамонининг, бир томондан, сиёсий портретини яратишга ҳаракат қилган бўлса, иккинчи томондан, маънавий дунёсини очиб беришга кўпроқ эътибор қаратгани жуда муҳимдир. Зеро, тарихдаги барча буюк ишлар юртга, халққа, умуммаънода айтганда, инсониятга муҳаббат негизида дунёга келган.
📜 Қудратилла Рафиқовнинг айни номдаги китоби эл-юртимизнинг оловқалб фарзанди, миллатпарвар, ватанпарвар инсон — Шавкат Миромонович Мирзиёев шахси ва сиёсий фаолиятига бағишланган. Китобда Юртбошимизнинг Ватан ва Миллат истиқболини таъминлаш, шон-шавкатини юксалтириш йўлида амалга ошираётган фидокорона ишлари теран талқин этилган.

💭 Иқтисодиёт фанлари доктори Азиза Ирматованинг
“Инновацион иқтисодиётда аёллар меҳнатини ташкил этиш” номли монографияси нашр этилди. Мазкур монографияда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, аёллар бандлигини таъминлаш, уларга муносиб меҳнат шароитини яратиш ҳамда меҳнатни ташкил этиш масалалари таҳлилий ёритилган.
📈 Шунингдек, монографияда инновацион иқтисодиётда аёллар меҳнатини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари, Ўзбекистонда аёллар меҳнатининг ташкил этилганлик ҳолати, илм-фан, интеллектуал ва бошқарув соҳаларида аёлларнинг ролини ошириш, улар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда меҳнат фаолиятини масофавий ташкил этиш мавзуларида таҳлиллари натижалари киритилган.

“ШАЙХ НИЗОМИЙ МАЪРИФАТИ" КИТОБИ
Дилором Салоҳийнинг "Шайх Низомий маърифати" китоби "Фан" нашриётида чоп этилди.
Ушбу китоб донишманд шарқ мутафаккири ва даҳо шоир шайх Низомий Ганжавий ҳазратларининг 880 йиллик юбилейига бағишлаб тайёрланди.
Унда алломанинг ижодий услуби масалалари, сўфийлик дунёқараши, беназир шеърияти бадиияти, унинг ижодий анъаналарини давом эттирган буюк ўзбек шоир ва мутафаккирларининг асарлари ҳақида сўз юритилади.
Китобда бугунги кун ўқувчиси қизиқишлари ва талаблари ҳам назарда тутилган ҳолда илмий-тарихий манбалардан маълумотлар берилади.
Бу ҳақида нашриёт раҳбари Элёр Мурод ўзининг facebook саҳифасида маълум қилади.

"Yangi kitob" нашриёти томонидан яқинда рус тилида мусиқашунос-шарқшунос ва маданиятшунос Александр Джумаевнинг турли йилларда ёзилган мақолалари жамланган китоби нашрдан чиқарилди.
Китобда олим, адиб, жадидлар маърифатпарварлик ва ислоҳотчилик ҳаракати етакчиларидан бири Абдурауф Фитрат маданий ва илмий фаолиятининг номаълум ва кам ўрганилган масалалари ёритилган.
Нашр мусиқашунослар, тарихчилар, шарқшунослар, шунингдек, Марказий Осиё, Ўзбекистон мусиқа маданияти тарихи ва Абдурауф Фитрат ижодий фаолияти билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, Ойбек уй-музейи шафелигида нашр қилинган.

Алишер Навоийнинг «Хамса» асари Афғонистонда биринчи марта араб алифбосида чоп этилди
Афғонистоннинг Фарёб вилояти маркази Маймана шаҳрида ўтказилган тантанали маросимда Навоийнинг ўзбек-араб алифбосидаги илк «Хамса»си тақдимоти бўлиб ўтди.

Чўлпоннинг нусхаси топилмаган асари нашр этилди
📙Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи фондидан Абдулҳамид Чўлпон қаламига мансуб "Замона хотини" пьесасининг арабий имлодаги қўлёзма варианти топилди.
📖 Энг муҳим жиҳати, қўлёзма устидан Чўлпон хати билан тузатишлар, изоҳлар киритилган, сўзбоши ҳам ёзилган. Асарда замон шамоллари таъсири сезилса-да, у ҳалоллик, меҳнат, инсон шаънини авайлаш каби азалий қадриятлар устига қурилган. Шунингдек, боласини бағрига босганча, янги ижтимоий муносабатлар ичига қисиниб-қимтиниб кириб бораётган ўзбек аёли ҳақида ҳикоя қилинади.
@olimlar_minbari
Чўлпоннинг нусхаси топилмаган асари нашр этилди
📙Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи фондидан Абдулҳамид Чўлпон қаламига мансуб "Замона хотини" пьесасининг арабий имлодаги қўлёзма варианти топилди.
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM