Олимлар минбари
2.42K subscribers
1.52K photos
378 videos
1 file
1.63K links
Ижтимоий соҳа олимлари ва шу соҳага доир мақола ёзган таниқли зиёлиларнинг фикрларини бир жойда ўқинг

Ижодий ҳамкорлик учун: @material_yuborish_Bot
Download Telegram
#Дунё_халқларида

Франция: давлат ва фуқаролар ўртасидаги “мулоқот кўприги”

Бир қатор хорижий давлатларда қонунни парламентда депутатлар томонидан муҳокама қилинишидан олдин “нолинчи” ўқиш деб атайдиган механизм, яъни фуқаролик жамияти институтлари ёки жамоатчилик томонидан жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, уларни жамоатчилик билан маслаҳатлашув ва эшитувлари асосида такомиллаштиришга кўмаклашиш тизими йўлга қўйилган.

Масалан, Францияда Иқтисодий, ижтимоий ва экологик Кенгаш давлат ва фуқаролар ўртасидаги “мулоқот кўприги” вазифасини бажаради. Ушбу Кенгаш парламент ва ҳукуматга жамият ва давлатни ривожлантириш билан боғлиқ барча масалалар бўйича маслаҳат бериш, давлат иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб қилиш, қонун лойиҳалари, қарорлар ёки фармонлар ҳақида фикр билдириш, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги конструктив мулоқотни йўлга қўйишга мўлжалланган.

@olimlar_minbari