#туғилган_кун
Фазилат Бахритдинова, профессор, тиббиёт фанлари доктори
Ф. Бахритдинова 1953 йил 22 августда Тошкент шаҳрида туғилган. 1976 йил Тошкент давлат тиббиёт институти даволаш факультетида, 1992-1995 йилларда Гельмгольц номидаги Москва кўз касалликлари илмий текшириш институтида докторантурасида таҳсил олади.
✔️ Батафсил
@olimlar_minbari

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#туғилган_кун
Обид Акрамхўжаев фан арбоби, академик
У 1920 йил 12 октябрда Тошкент шаҳрида деҳқон оиласида дунёга келган.
1947-1951 йилларда “Жануби-Шарқий Фарғона юқори бўр ётқизиқларининг петрографик-минералогик хусусиятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган.
1959 йили “Фарғона депрессиясининг нефт ва газли бўр конларининг литологияси” монографияси нашр этилади. Шу йили докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
О. Акрамхўжаев нефт ва геологлари жамоаси таркибида “Ғарбий Ўзбекистоннинг янги газ-нефтли районини саноатни ривожлантириш истиқболлари” асари учун И.М.Губкин мукофоти лауреати бўлган.
Унга газ конденсати ва газ олтингугуртнинг йирик заҳираларини кашф этгани ва ўргангани учун давлат мукофоти топширилган.

#Туғилган_кун
Тўхтамурод Жўраев, физика-математика фанлари доктори, профессор
Т. Жўраев 1934 йил 25 октябрда Янгийўл туманидаги Шўрлисой қишлоғида туғилган.
Ўрта Осиё давлат университетини тамомлагач, ФА Математика институтида, ФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик барқарорлиги институти, В.И.Романовский номидаги Математика институтида директор, Тошкент давлат университети ректори, ундан сўнг Фанлар Академияси президенти лавозимларида фаолият юритди.
У 300 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи ва ҳаммуаллифи, шу жумладан “Аралаш ва аралаш композицияли типдаги тенгламалар учун чегаравий масалалар” , “Аралаш параболик гиперболик типдаги тенгламалар учун чегаравий масалалар” , “ Тўртинчи тартибли қисман дифференциал тенгламалар назарияси" монографияларини ёзган.
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Олий Мажлис депутати бўлган.
Соҳада амалга оширган ишлари учун бир қатор давлат мукофотлари билан тақдирланган. Хусусан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, "Дўстлик", “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.
У 2009 йил 14 сентябрда вафот этган.

Умрзоқ Дониёров, қишлоқ хўжалиги фанлар доктори, профессор
У. Дониёров 1977 йили 3 ноябрда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган. Айни пайтда Тошкент давлат аграр университетининг “Ипакчилик ва тутчилик” кафедраси мудири.
У. Дониёровнинг “Такрорий қурт боқиш учун тут ипак қуртининг зотлари ва дурагайларини танлаш ва такомиллаштириш”, “Ипак маҳсулотлари сифатини яхшилаш учун тут ипак қуртининг(Bombyx mori L) ингичка толали зотларини танлаш ва дурагайларини яратиш” илмий ишлари ҳимоя қилган.
Тадқиқотлари асосида 105 та илмий-услубий ишлар чоп этилган. Шунингдек, 12 та ўқув-услубий кўрсатма, 2 та дарслик, 7 та ўқув қўлланма, 1 та монография ва 3 та тавсиянома, тут ипак қуртини янги дурагайларига 6 та муаллифлик гувоҳномаси, 2 та патент, 72 та илмий мақолаларига муаллифлик қилган.

Аркадий Шипунов
Аркадий Шипунов академик, олим, ихтирочи. У 1927 йил 7 ноябрда Россиянинг Орел вилоятида туғилган. Ўсмирлик чоғида Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларидан омон ўтиб, бутун умрини юрт мудофаасига бағишлаган.
Атоқли қурол конструктори, замонавий юқори аниқликдаги қурол тизимларини яратувчиси, авиация, денгиз ва қуруқликдаги автомат ўқ отиш қуролларини ишлаб чиқарувчи, муҳандислик фани ва технологияси ривожига катта ҳисса қўшган ва истеъдодли шахс бўлган.
Унинг юзлаб илмий ишлари ва ихтиролари бор.Бундан ташқари, Шипуновнинг илмий изланишлари ва ишланмалари натижалари бугунги кунда фуқаролик маҳсулотларини (металлга ишлов бериш ва тикув ускуналари, тиббий лазер асбоблари, биотехнологик ишлаб чиқариш) яратишда кенг қўлланилади.
У 2013 йили 86 ёшида вафот этган.

Содиқов Абид Содиқович - органик кимёгар, олим ва давлат арбоби, кимё фанлари доктори, профессор, академик, фан ва техника арбоби.
У 1913 йилда 15 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Академик мамлакатимизда кимё фанининг ташкилотчиларидан бири бўлган. Содиқовнинг алкалоидлар, органик кислоталар, полифеноллар, гормонлар, ўсмага қарши дорилар ва бошқа физиологик фаол моддалар кимёси соҳасидаги фаолияти бутун дунёга маълум. У биомолекулаларнинг тузилиши, функцияси ва атроф-муҳитдаги ўзига хос кимёвий таъсирлар ўртасидаги боғлиқликка катта эътибор берди.
Олимнинг раҳбарлигида табиий бирикмалар ва биоорганик кимёни ўрганиш амалиётида спектроскопия ва радиоспектроскопия, квант кимёси, конформацион анализ, кимёвий тузилмалар ва хоссаларни математик моделлаштириш кенг қўлланилди.
А.Содиқов физик-кимёвий тадқиқот усуллари, спектрал анализ, ядро магнит-резонанси ва ЭПРга катта эътибор берган. У ўз даврининг нуфузли мукофотлар, орден ва медаллари билан тақдирланган.
Абид Содиқов 1987 йилда вафот этган.

Раҳима Аминова, тарихчи олима, Ўзбекистон ФА академиги
У 1925 йил 18 ноябрда Қўқонда туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари доктори, профессор. Илмий ишлари Ўзбекистонда саноат ишчилари тарихи, аграр масала, хотин-қизларга бағишланган.
Унинг 14 та йирик илмий монография ва бир неча юзта мақола, рисола ва тезислар ёзилиб, уларнинг кўпчилиги хорижий нуфузли илмий журналларда чоп этилган.
Илмий раҳбарлигида кўплаб аспирантларни самарали илмий фаолиятга тайёрлаб, уларга сабоқ берган, 12 нафар фан доктори ва 50 нафар фан номзоди ҳимоя қилган. Унинг ўзи ҳам кўп йиллар давомида Тарих институти қошидаги диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган кенгаш раиси бўлган.
Олима хотин-қизлари орасида жамоат ишлари олиб борган. Р. Аминова қатор халқаро симпозиум ва конференцияларда илмий маърузалар қилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати.
У 2001 йилда вафот этган.

Ажаб одати бор умр дарёсин,
Дастлаб суст оқади, сокин, зўрба-зўр.
Энди тушунганда ҳаёт маъносин
Унинг шиддат билан оқишини кўр.
Чамандек очилиб-сочилган эди,
Ёшликнинг нафармон гуллари кеча.
Қуритиб қўйибман, оҳ, билсам энди
Умр дарёсини мен ича-ича...
Бу мисралар таниқли ёзувчи ва олим, филология фанлари доктори, профессор Наим Каримовга тегишли. Бугун олим таваллуд топган кун. Ўзи айтгандек, шиддат билан оққан умри дарёсида у бежиз яшамади, беиз яшамади. Бугун уни яхши хотира билан эслашади, илмий меросидан фойдаланишади.
✅НАИМ КАРИМОВ ҲАҚИДАГИ МАҚОЛАНИ ЎҚИШ

Мирилҳом Солиҳов, тиббиёт фанлари доценти
М. Солиҳов 1956 йилда Тошкент шаҳрида дунёга келган.
У “Ички касалликлар пропедевтикаси”, “Шифокор ва бемор”, “Тиббиёт касбига кириш” дарслиги, монографиялар, 60 дан ортиқ ўқув-услубий адабиётлар муаллифи.
Мирилҳом Солиҳов айни пайтда Тошкент тиббиёт академиясида талабаларга сабоқ бериб келмоқда.

Ой қаърини илмга бўйсундирган олим
🔖 Ядро физикаси ва космик муҳандислик соҳасидаги йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Халқаро инженерлик академияси, Россия Космонавтика академиясининг академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсаттан фан ва техника арбоби Шавкат Аҳадович Воҳидов 1932 йил 11 октябрда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида таваллуд топган.
⚡️Олим физика фанининг, шу жумладан қаттиқ жисмлар физикаси, космонавтика ва асбобсозлик соҳаларининг ривожига катта ҳисса қўшган, илмий ишлари халқаро илмий жамоатчилик орасида тан олинган ва юксак баҳоланган.
📁Шавкат Воҳидов 6 та монография, 280 дан ортиқ илмий ишлар (шулардан 50 дан зиёди хорижда чоп этилган), 64 та ихтиро (шулардан бир қисми чет мамлакатларда патентланган) муаллифидир.
🗓Профессор Шавкат Аҳадович ҳаёт бўлганида ҳозир 92 ёшни қаршилаган бўлар эди.
@olimlar_minbari
Ой қаърини илмга бўйсундирган олим
⚡️Олим физика фанининг, шу жумладан қаттиқ жисмлар физикаси, космонавтика ва асбобсозлик соҳаларининг ривожига катта ҳисса қўшган, илмий ишлари халқаро илмий жамоатчилик орасида тан олинган ва юксак баҳоланган.
📁Шавкат Воҳидов 6 та монография, 280 дан ортиқ илмий ишлар (шулардан 50 дан зиёди хорижда чоп этилган), 64 та ихтиро (шулардан бир қисми чет мамлакатларда патентланган) муаллифидир.
🗓Профессор Шавкат Аҳадович ҳаёт бўлганида ҳозир 92 ёшни қаршилаган бўлар эди.
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туғилган_кун
ФИЗИКА СОҲАСИНИНГ ЕТУК НАМОЯНДАСИ
Етук физик олим Ҳабибуллаев Пўлат Қирғизбоевич 1936 йил 14 октябрда Андижон вилоятида таваллуд топган. Академикнинг ғоялари энергетика, кимё саноати, тиббиёт ва биотехнология йўналишларида кенг татбиқ этилган.
Пўлат Ҳабибуллаев Тошкент давлат педагогика институти кафедра мудирлигидан Ўзбекистон Фанлар академияси президентлигигача бўлган йўлни босиб ўтган. Турли йилларда Андижон қишлоқ хўжалик институти ректори, Ўзбекистон ФА ядро физикаси институти директори лавозимларида ишлаган.
1988-1989 йилларда Ўзбекистон Олий кенгаши президумини бошқарган.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин Пўлат Ҳабибуллаев давлат фан ва технология қўмитаси раиси ҳамда Ўзбекистон ФАда ўзи ташкил этган иссиқлик физикаси бўлими раҳбари сифатида фаолият кўрсатган.
У фан, янги технологиялар ривожига қўшган ҳиссаси ва ихтирочилик фаолияти учун Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг олтин медалига икки марта (1985 ва 1996 йиллар) сазовор бўлган ягона олимдир. 1993 йилда олим Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби” унвонини олган.
Олим 2010 йилда вафот этган.

Абдураҳим Обидов: меҳрибон ва матонатли иммунолог
‼️ Академик Обидов Абдураҳим Обидович 1929 йил 15 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган.
🔘1953 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам кўрсатиш маркази бўлимида умумий амалиёт шифокориликдан бошлаган.
🔷Тошкент вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институтида Обидов Абдураҳим Обидович раҳбарлигида ич терлама ва паратифга қарши кимёвий сорбсияланган вакциналар олиш усуллари ҳамда қоқшолга қарши дозаланган ва осон сингиб кетадиган зардоблар олиш усули ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган. Илонларга қарши моно ва кўп валентли зардоблар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Олим вабога қарши инновацион вакцина яратишга беқиёс ҳисса қўшган.
💠Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач, тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Обидовнинг 160 дан ортиқ илмий ишлари, жумладан, 3 та монография, шунингдек, микробиология, эпидемиология, вирусология, инфекциология ва паразитология соҳаларида 300 дан ортиқ мақолалари чоп этилган.
✅ А. Обидов Тошкент вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институтига раҳбарлик қилган йилларда Ўзбекистон дунёнинг 24 га яқин давлатига вакцина ва зардоб экспорт қиладиган етакчи давлатлардан бири бўлган.
⚡️Абдураҳим Обидов 2010 йилнинг 21 июлида Тошкент шаҳрида вафот этган. Олимнинг номини абадийлаштириш мақсадида Яккасарой туманидаги Боғидил кўчасига Абдураҳим Обидов номи берилган.
@olimlar_minbari
Абдураҳим Обидов: меҳрибон ва матонатли иммунолог
🔘1953 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам кўрсатиш маркази бўлимида умумий амалиёт шифокориликдан бошлаган.
🔷Тошкент вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институтида Обидов Абдураҳим Обидович раҳбарлигида ич терлама ва паратифга қарши кимёвий сорбсияланган вакциналар олиш усуллари ҳамда қоқшолга қарши дозаланган ва осон сингиб кетадиган зардоблар олиш усули ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган. Илонларга қарши моно ва кўп валентли зардоблар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Олим вабога қарши инновацион вакцина яратишга беқиёс ҳисса қўшган.
💠Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач, тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Обидовнинг 160 дан ортиқ илмий ишлари, жумладан, 3 та монография, шунингдек, микробиология, эпидемиология, вирусология, инфекциология ва паразитология соҳаларида 300 дан ортиқ мақолалари чоп этилган.
⚡️Абдураҳим Обидов 2010 йилнинг 21 июлида Тошкент шаҳрида вафот этган. Олимнинг номини абадийлаштириш мақсадида Яккасарой туманидаги Боғидил кўчасига Абдураҳим Обидов номи берилган.
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туғилган_кун
ПОЛИМЕРЛАР ФАНИНИНГ АСОСЧИСИ
🔖 Кимёгар олим Усмонов Ҳамдам Усмонович 1916 йил 16 октябрда Тошкент шаҳрида ҳунарманд оиласида туғилган. 1932 йилда Ўрта Осиё давлат университетига ўқишга кирган. Меҳнат фаолиятини кимё факультетида ассистент вазифасидан бошлаган.
🔷Ҳ. Усмонов Ўзбекистонда илк бор полимерлар кимёси соҳасида илмий изланишлар олиб борган, бунда физикавий кимё кафедраси учун анъанавий бўлган термодинамик усулларни қўллаган.
🌍 Усмонов раҳбарлигида пахта целлюлозаси олишнинг жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган бир қанча технологик тизимлари ишлаб чиқилган. Ғижимланмайдиган газмол ишлаб чиқариш технологияси, тиббиёт полимерлари, фторли полимерлар амалиётга жорий қилинган.
🎗 Кимё соҳасидаги хизматлари инобатга олиниб, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби" фахрий унвони берилган. Олим бундан ташқари 5 та орден ва 9 та медаль билан мукофотланган.
📎 Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, профессор Ҳамдам Усмонов 1994 йил 5 июлда вафот этган.
@olimlar_minbari
ПОЛИМЕРЛАР ФАНИНИНГ АСОСЧИСИ
🔷Ҳ. Усмонов Ўзбекистонда илк бор полимерлар кимёси соҳасида илмий изланишлар олиб борган, бунда физикавий кимё кафедраси учун анъанавий бўлган термодинамик усулларни қўллаган.
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туғилган_кун
ОХУНБОБОЕВНИНГ ШАХСИЙ КОТИБИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
🔹Педагог, файласуф олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Сулаймон Эгамбердиевич Азимов 1908 йил 21 октябрда Қирғизистоннинг Ўзган туманида деҳқон оиласида туғилган.
🔘 Сулаймон Азимов ўзбек зиёлиларининг йигирманчи асрдаги буюк вакилларидан бири эди. Тақдир тақозоси билан, иқтидорли болалар таълими дастурига асосан Тошкентдаги Алмаий намуна иш мактабини битиради. Ўрта Осиёдан биринчи бўлиб 1932 йилда Москва Тарих-фалсафа ва адабиёт институтининг фалсафа факультетига ўқишга киради, Ўқув юртини муваффақиятли тамомлаб, Ўрта Осиё давлат университетида (САГУ) ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида фалсафадан дарс беради.
📁 Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Комитетининг раиси Йўлдош Охунбобоевнинг шахсий котиби, Республика Маданият вазири ўринбосари, Фанлар Академиясининг Фалсафа ва ҳуқуқ институти сектор мудири лавозимларида ишлади. Бир қанча орден ва медаллар билан тақдирланган.
📌 Осиё ва дунё миқёсидаги бир қатор мамлакатлар ўртасида сиёсий, маданий ва дўстлик юзасидан шартномалар тузилишида ҳукумат вакили сифатида иштирок этган.
📎 Сулаймон Азимов 1996 йилнинг 3 январида ҳаётдан кўз юмади.
@olimlar_minbari
ОХУНБОБОЕВНИНГ ШАХСИЙ КОТИБИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
🔹Педагог, файласуф олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Сулаймон Эгамбердиевич Азимов 1908 йил 21 октябрда Қирғизистоннинг Ўзган туманида деҳқон оиласида туғилган.
🔘 Сулаймон Азимов ўзбек зиёлиларининг йигирманчи асрдаги буюк вакилларидан бири эди. Тақдир тақозоси билан, иқтидорли болалар таълими дастурига асосан Тошкентдаги Алмаий намуна иш мактабини битиради. Ўрта Осиёдан биринчи бўлиб 1932 йилда Москва Тарих-фалсафа ва адабиёт институтининг фалсафа факультетига ўқишга киради, Ўқув юртини муваффақиятли тамомлаб, Ўрта Осиё давлат университетида (САГУ) ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида фалсафадан дарс беради.
📁 Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Комитетининг раиси Йўлдош Охунбобоевнинг шахсий котиби, Республика Маданият вазири ўринбосари, Фанлар Академиясининг Фалсафа ва ҳуқуқ институти сектор мудири лавозимларида ишлади. Бир қанча орден ва медаллар билан тақдирланган.
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туғилган_кун
Сувости кемаларини такомиллаштирган ўзбек олимини танийсизми?
🗓 Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор Рамизулла Мўминов иккинчи жаҳон уруши авж палласига чиққан пайтда, 1941 йил 24 октябрь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида туғилган.
🧑💻 Фаолияти. У ҳозирги Миллий университетни 1963 йилда тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-теxника институтида илмий xодим, директор ўринбосари, маxсус конструкторлик бюроси директори вазифаларида ишлаган. ЎзФА академиги.
🔌 Илмий ишлари. Олим асосан қаттиқ жисмлар физикаси, яримўтказгичлар, диэлектириклар физикаси ва шулар асосида асбоб ускуналар яратишга оид илмий ишлар билан шуғулланган. У қаттиқ жисмларда ташқи таъсирлар — кучли импульс магнит майдони, ультратовуш тўлқинлари каби тасвирлар ёрдамида бутунлай янги физик жараёнлар келтириб чиқариш усулларини биринчи бўлиб ривожлантирди.
📌 Унинг изланишлари натижалари асосида ядро нурларини ўлчовчи — яримўтказгич детекторлари, лазерлар, қуёш нурини электр энергиясига айлантирувчи асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу асбоб-ускуналар, фазо ва сувости кемаларида, термоядро синтези қурилмалари ва бошқаларда кенг қўлланилмоқда.
✅ Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти лауреати Рамизулла Мўминов айни пайтда Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институти “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида лаборатория мудири вазифасида фаолият олиб бормоқда.
@olimlar_minbari
Сувости кемаларини такомиллаштирган ўзбек олимини танийсизми?
@olimlar_minbari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туғилган_кун
Атоқли адиб, навоийшунос олим Мақсуд Шайхзода
🗓 Ўзбек адабиётининг атоқли намоёндаси, шоир, драматург, адабиётшунос олим ва таржимон Мақсуд Шайхзода 1908 йил 25 октябрь куни Озарбайжоннинг Оқдош шаҳрида машҳур шифокор Маъсумбек хонадонида таваллуд топган.
📚 Таълим. Сургун. Ўрта ва олий маълумотни Озарбайжонда олгач, 1925 йилдан бошлаб Деркенд шаҳрида ўқитувчилик қилди. У 1926 йилда "Миллий фирқа" ташкилотига аъзо бўлиб, мусовотчилар (изҳ: мусовот – тенглик) ҳаракатида фаол қатнашгани учун 1928 йилда ҳибсга олиниб, Тошкентга сургун қилинди.
🗂 Фаолияти. Адиб Тошкентга келиб, турли газета ва журналларда ишлади, 1935-38 йилларда Тил ва адабиёт инсититутида илмий ходим, 1938 йилдан то умрининг охирига қадар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида доцент вазифасида фаолият юритиб, ижод қилди.
🪶 Ижоди. Шайхзоданинг "Ўн шеър", "Ундошларим", "Учинчи китоб", деб номланган шеърий тўпламлари, "Тошкентнома" достони, "Жалолиддин Мангуберди" ва "Мирзо Улуғбек" трагедиялари халқимиз орасида машҳур. "Беруний" драмаси эса шоир вафоти сабаб тугалланмай қолди.
🔄 Таржимонлик фаолияти. Ижодкор Руставелининг "Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон" эпоси, Шекспирнинг сонетлари, Пушкиннинг шеърлари, "Мис чавандоз" достони, "Моцарт ва Сальери" трагедияси, Лермонтовнинг шеърлари ва "Кавказ асири" достонини ўзбек тилига таржима қилган.
📖 Шайхзода ва Навоий. У "Навоий лирикасининг баъзи бир поэтик усуллари ҳақида", "Устоднинг санъатхонасида", "Ғазал мулкининг султони" каби тадқиқотларини эълон қилиб борди. Шунга ўхшаш мақолалари жамланган "Гениал шоир" тўпламини нашрдан чиқарди. Шайхзода Алишер Навоийга нисбатан "Ғазал мулкининг султони" таърифини илк бор қўллаган ижодкор ҳамдир.
🤎 Қардош Озарбайжон наслидан бўлиб, кейинчалик ўзбек халқининг чинакам севимли шоири, ёзувчиси, драматурги, забардаст олими сифатида донг таратган адиб Мақсуд Шайхзода 1967 йил 19 февралда Тошкент шаҳрида вафот этди.