#тафаккур
Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.
Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.
Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.
Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.
Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.
@olimjuraev

Профессор талабалардан сўради:
– Қани, айтинглар-чи, ҳамма нарсани Худо яратганми?!
Талабалардан бири астойдил жавоб берди:
– Ҳа, Худо яратган!
– Агар ҳамма нарсани Худо яратган бўлса, демак, ёвузлик ва зулмни ҳам У яратган, шундайми?
Талаба жавоб беролмай, жим туриб қолди. Профессор ўз далилларидан лаззатланиб, талабалар олдида фахрланди.
Шунда бошқа бир талаба савол сўрашга рухсат сўраб, қўл кўтарди. Профессор рухсат бергач, ўрнидан туриб, сўради:
– Жаноб профессор! Совуқлик борми?
– Бу қанақа савол?! Албатта, бор. Нима, ўзинг ҳеч совқотмаганмисан?
Талабалар кулиб юборишди. Шунда ҳалиги талаба:
– Аслида совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқлик дейдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Фанда нўл даража ҳарорат деб қабул қилинган ўлчам Фаренгейт ўлчовида – 460 даража ҳисобланади. Бу иссиқликнинг буткул йўқлигини билдиради. Агар бутун олам бу даражага тушиб қолса, борлиқ нарсалар фақат иссиқ-совуқни эмас, балки бошқа ҳолатларни ҳам сезолмайдиган бўлиб қолади. Совуқлик аслида йўқ. Биз “совуқлик” сўзини иссиқлик йўқлиги ё камлигини исботлаш учун ишлатамиз, – деди.
Профессорнинг бу гапларни тасдиқлашдан бошқа иложи йўқ эди. Талаба сўзини давом эттирди:
– Қоронғилик тўғрисида нима дейсиз?
– Албатта, у бор!
– Сиз яна хато айтдингиз! Қоронғилик ҳам аслида йўқдир. У аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганамиз, қоронғиликни эса ўрганолмаймиз. Шундай эмасми? Биз Нютон призмаси ёрдамида ёруғликни рангли нурларга бўлиб юборишимиз, уларнинг узунлиги ва тезлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин қоронғилик устида бундай изланишлар ўтказолмаймиз! Ёки ёруғлик ўлчаш усулларига қарарсиз? Шундай эмасми?! Демак, қоронғилик тушунчасини инсон ёруғлик йўқлигини ёки камлигини ифодалаш учун ишлатади.
Талаба профессордан яна сўради:
– Ёвузлик ва зулм борми?
Профессор:
– Албатта, бор! Уни биз ҳар куни кўрамиз. Дунёда содир бўлаётган жиноятлар ва зўравонликлар... кишиларнинг бир-бирига зулм қилиши... Булар ёвузлик оқибати.
– Ёвузлик ҳам йўқ нарса. Худо ёвузликни яратмаган. Ёвузлик инсон қалбида эзгулик, меҳр-муҳаббатнинг йўқлигидир. Пок эътиқод ва меҳр-муҳаббат иссиқлик ва ёруғлик каби бор нарсалардир. Ёвузлик эса совуқлик билан қоронғиликка ўхшайди. У иссиқлик бўлмаганида келган совуқликка ўхшайди, ёки қоронғилик каби ёруғлик кетганида келади.
Профессор талабанинг заковатига тан берди.
Бу талаба кейинчалик дунёга машҳур бўлган олим Алберт Эйнштейн эди.

Бу аскияни Юсуфжон қизиқ ўлим тўшагидан ётган устози Саъди махсум билан айтишган экан...
Юсуфжон қизиқ:
– Юрагимизни аламзада қилиб кетгандан кўра бошида дунёга келмасангиз ҳам бўларкан.
Саъди махсум:
– Ўзимнинг ҳам оёғим тортмовди-ю, дадамлар ҳоли-жонимга қўймай олиб келдилар-да.
Юсуфжон қизиқ:
– Устоз, энди ўлим ҳақ. Ҳаммамизнинг ҳам бошимизда ўлим бор. Сиз кетиб, биз қолмаймиз. Вақтлироқ борсангиз, биздан олдин ўтган қизиқларга салом айтинг.
Саъди махсум жиддий:
– Қани, мен бориб кўрай-чи, мабодо каттароқ тўй-пўй бўлса, хат юбораман, кечикмай тезроқ боринглар…
П.С: Устоз қизиқчи ўлимни ҳам кулиб кутиб олган экан. Биз эса арзимаган турмуш ташвишларини деб ҳаёт гўзалликларини кўрмаяпмиз. Яшаш бахтини, такрорланмас умримизнинг бор завқини ҳис этмасдан ўтказиб юбораяпмиз.😔

Балиқ овими бу, қармоққа қарар,
Ойга боқ дейилса, бармоққа қарар?!
Ҳаётин таҳлили бироз бошқача –
Фақат ижтимоий тармоққа қарар.
✍️ Хайрулла Ҳамидов
@olimjuraev
Балиқ овими бу, қармоққа қарар,
Ойга боқ дейилса, бармоққа қарар?!
Ҳаётин таҳлили бироз бошқача –
Фақат ижтимоий тармоққа қарар.
✍️ Хайрулла Ҳамидов
@olimjuraev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур
Ушбу фильм атиги 4 дақиқа давом этади, 30 дақиқада суратга олинган ва «Оскар» мукофотига сазовор бўлган.
Хулоса шуки, инсонларни билмай туриб хулоса чикарманг.

#Тафаккур
"Бугун оғир кун бўлди…" - деманг. «Бугун савоби кўп кун бўлди!..» - денг.
Яхшилик йўлида қийинчилик кўп бўлса, савоби ҳам мўл бўлади…

Йўл ёқасидан кичикроқ бир дарахт қийшайиб ўсиб чиқибди.
Кунлардан бир кун тунда шу атрофга безори ўғри тентираб келиб қолибди. Fира-ширада шарпани кўриб, қўрққанидан миршаб турибди, деб ўйлаб орқасига қайтиб кетибди.
Кунларнинг бирида кечки пайт бу ердан ошиқ йигит ўтиб қолибди. Кўзига узоқроқда турган дарахт сарвқомат қиз бўлиб
кўринибди. Миясига «Севгилим кутиб қолибди-ку», деган фикр келган йигит қувонганидан учрашув сари илдамроқ қадам ташлабди.
Яна бир куни дарахт ёнидан она-бола ўтишибди. Қўрқинчли эртакларни кўп эшитган болакай йўлда «ажина» пойлаб турибди, деб ўйлабди-ю, йиғлаб юборибди...
Аммо дарахт ҳар доим дарахтлигича турарди.
P.S.: Ҳаётда ҳам шунақа! Аслида атрофимизни ўраб турган олам ⸺ бор-йўғи бизнинг ўй-хаёлларимизнинг акси, холос. Жума муборак бўлсин, азизлар.

Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур
Тасаввур қилинг: олдингизда бир пиёла чой турибди. Унга бир қошиқ шакар қўшинг. Лекин аралаштирманг. Ичиб кўринг-чи, шакарнинг мазаси чиқдимикан? Албатта, йўқ. Пиёлага бир оз боқиб туринг-да, сўнгра чойдан ҳўпланг. Қалай? Маза кирибдими? Менимча, йўқ.
Вақт ўтиб, чой совиб боряпти, бироқ сиз ҳали бирор ҳўплам ширин чой ичолганингиз йўқ. Бу туришда чой совуб, охири ҳеч ким ичгиси келмай ҳам қолади...
Ҳаёт ҳам шундай. У худди бир пиёла чой кабидир. Аллоҳнинг сизга берган жисму жони ва ақл-заковати эса шакар. Агар уларни ишлатмас экансиз, шакарнинг мазасини била олмайсиз.
Шундай қилингки, кунингиз ширин ўтсин!
Каналга уланиш👉@olimjuraev

ЧЎҚҚИ САРИ ЙЎЛ
Жим турганимиз доим ҳам рози эканимизни англатмайди.
Сабр қилишимиз доим ҳам заифлигимизни англатмайди.
Табассумимиз доим ҳам қабул қилганимизни англатмайди.
Бир нарсани қидирганимиз доим ҳам ўша нарсага муҳтожлигимизни англатмайди.
Бирор масала муҳокамаси пайтида йўқлигимиз доим ҳам ўша масалага эътибор бермаётганимизни англатмайди.
Эҳтиёт бўлишимиз доим ҳам қўрқишимизни англатмайди.
Савол беришимиз доим ҳам билмаслигимизни англатмайди.
Хато қилишимиз доим ҳам аҳмоқлигимизни англатмайди.
Кечиришимиз доим ҳам ожизлигимизни англатмайди.
Буларнинг барчаси биз ўтадиган кўприк бўлиб, ўша кўприк орқали чўққига етиб борамиз.