#Ибрат_бекати
📖 Тешик челак
⚡️Қадим замонда сув ташувчи бир йигит бўлган экан. У обкашининг икки четига илинган челакларда сув ташир экан. Челаклардан бирининг тагида тешик бўлиб, манзилга етгунча сувнинг ярми тўкилиб борар экан. Бутун челак ўз вазифасини тўла-тўкис бажараётганидан мағрурланар, тешик челак эса ишининг ярминигина бажара олаётганидан уялиб, хижолат чекар экан😢.
⚡️Бир куни тешик челак эгасига дебди: "Мен сендан узр сўрамоқчиман, олган сувингнинг ярминигина етказа оламан, бунинг учун жуда хижолатман". 😔Сув ташувчи йигит унга жавобан: "Сени кўтариб келадиган томонимдаги гулларни кўрганмисан? Мен уларни атайлаб шу томонга экканман. Ҳар сафар сув ташиганимда сен уларни суғориб кетасан. Йўлакнинг сен томони чаманзор. Кўрганларга қувонч бахш этади. Мен хам неча марталаб аёлимга шу гуллардан гулдасталар совға қилганман. Уларнинг ҳаммаси сенинг хизматинг самараси... бу учун сенга раҳмат" дебди...
⚡️P.S: Қадрдон, келтирган насибангиз камлигидан ўкинманг, ҳалол меҳнатингиз ва йўлда тўкилган яхшиликларингиз фарзандларингиз кўнглида фахр бўлиб гуллайди бир кун🤲
@olimjuraev

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_бекати
— Бувижон қаранг, янги телефон олдим.
— Оҳҳо, жуда чиройли эканку... Нархи ҳам қиммат бўлса керак?
— Йўқ.
— Четдагиси нима?
— Бу ғилоф. Телефонни синишдан, атрофлари қирилишидан асрайди.
— Ҳа, демак, телефонингни асрабсану, ўзингни унутибсанда...
🔷Ушбу ижтимоий роликда жамиятимиздаги яна бир муаммо тасвирланган. Телефон ғилофи орқали буви набирасига унутилмас сабоқ берди.
☝️Навниҳол ўғил-қизларимиз хатолардан ўзларини узоқроқ тутсалар, оилалари обрўси учун фойдадан холи бўлмайди. Оила даврасида томоша қиламиз.

⚡️Бу ҳикояни бир дўстимиз айтиб берди. Ҳозир Европага ишлагани кетаётганлар ўқиса, айни муддао бўларди.
⚡️Бир ўзбек Финландияга ишлагани бориб, ун тегирмонига унни етказиб берувчи ҳайдовчи бўлиб ишга киради.
Катта машина, тонналаб юкларни у ёқдан бу ёққа ташиб юриб, "шопир"имиз бир ҳолатга эътибор қилиб қолади:
пишириқ қиладиган фабрикага унни олиб борса, ҳеч ким ун тўла қопларни санаб олмаяпти, ҳеч ким қоғоз-қалам қилмаяпти. Шунда хаёлига келган режасидан "Қандингни ур, шопирбола", деб хурсанд бўлиб кетади.
⚡️Эртасига, айни иш буюрилган куни "Ким билиб ўтирибди, шунча қоп ундан икки қопини уйга тушириб кетсам?" – деб уйига тушириб ҳам кетади.
⚡️Аммо европаликлар биз ўйлаганчалик анойи эмас экан: ҳамма жой компьютерлаштирилган, ҳисоб бўйича маҳсулот чиқмаган. Пишириқ фабрикаси дарров тўполон-жанжал қилмасдан, шартнома шартини бажармаган тегирмонга, факс жўнатган.
⚡️Тегирмон хўжайини барча ишчиларни йиғиб дала-дўмбара қилмасдан, айнан шопирболани чақириб, тушунтириб гапирган:
– Фалончи, нима бўлди? Олиб борган юкингиз кам чиқибди-ку? 😔
⚡️Шопиримиз олдиндан тайёрлаб қўйган баҳонасини айтибди:
– Йўллар ўйдим-чуқур бўлса, билмасам, тушиб қолган бўлса, бордир.😳
Хўжайин ўйланиб туриб:
– Майли, ишлаб тургин-чи, кўрамиз – деб, бошқа жойларни тафтиш қилиб кетибди.😒
⚡️Кечга яқин шопиримизни чақириб, уриб-сўкмасдан
– Фалончи, бугун бирга кетамиз. Машинага икки қоп унни юклаб олгин, – деб буйруқ берибди (аслида илтимос қилган🙈).
⚡️Икковлон йўлда икки қоп унни ташлаб кетишибди. Шопиримиз ҳайрон бўлиб сўрабди
– Жаноб, нега унни йўлга ташлаб кетяпмиз?
– Бир дўстимга керак экан, шунга. Уйигача олиб бормаймиз, ўзи қачон келса, олиб кетади.🤦
⚡️Шопиримиз кейинги кунлари юк ташиш асносида қизиқиб ўша йўлдан юрар эмиш-у, ҳеч ким ҳалиги унларни олиб кетмасмиш.😔
⚡️Бир кун ўтибди, икки кун ўтибди, учинчи кун хўжайин шопирни чақириб,
– Ҳалиги икки қоп унни олиб келайлик, дўстимга керак бўлмай қолибди, – депти.🙊
⚡️Шопир унни машинасига юклаб бўлгач, хўжайин шопирдан сўрабди:
– Мана, шу икки қоп ун очиқ жойда уч кун турди. Мен ҳайронман, сенинг машинангдан тушиб қолган ун қаёққа кетди экан-а?
Шу жойида шопирнинг аҳволини тасаввур қилиб кўргандирсиз? 😞
Хўжайин шопирга қараб, "Энди мен сени қаматаман. Ҳеч қаерга ишга олмайдиган қиламан. Кейин олдимга ялиниб келасан"😭, дейиш ўрнига "Энди бу ишингни қайтиб қилма😳", деб айтибди, холос.
P.S. Шунчаки, биз ҳам одам бўлиб келдик, муносабат, муомала ва ишда биз ҳам одамий бўлайлик.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_бекати
Сиз шунақа ишда ишлаган бўлардингизми!?
Жуда ибратли ролик! Охиригача кўринг!
Оналарнинг қадрига етайлик!
@olimjuraev
Сиз шунақа ишда ишлаган бўлардингизми!?
Жуда ибратли ролик! Охиригача кўринг!
Оналарнинг қадрига етайлик!
@olimjuraev
#Ибрат_бекати
Кимнингдир амалини қоралашдан аввал, уни оқлаш учун йигирмата сабаб изланг.
Йигирмата сабаб топа олмасангиз, ўн тўққизта..., ўн саккизта..., шу тариқа битта сабаб топа олгунча ҳам қоралашдан тийилинг.
Ишонинг, сиз биргина оқловчи сабаб топишингиз билан қолган ўн тўққизтасини кўра бошлайсиз.
P.S: Бировга яхшилик соғиниш қўлимиздан келмайдими, унга ёмон гумон қилишдан ҳам эҳтиёт бўлайлик. Ҳали, ҳеч ким одамларга ёмонлик қилиб ўз мақсадига эришган эмас.

⚡️Она
-«Онажоним» номли шеърингиз шундай юксак мукофотга лойиқ кўрилибди! Табриклаймиз, -деди мухбир шоирга.
-Ташаккур! -мағрурланди ижодкор.
Буни телевизордан томоша қилаётган Онанинг шодликдан кўзларига ёш келди. Ўғли машҳур шоир бўлибди! Сўнг Қариялар уйидаги чироқлар ўчирилди. Она ўрнига чўзилди.
✍️Нодирабегим Иброҳимова
@olimjuraev
⚡️Она
-«Онажоним» номли шеърингиз шундай юксак мукофотга лойиқ кўрилибди! Табриклаймиз, -деди мухбир шоирга.
-Ташаккур! -мағрурланди ижодкор.
Буни телевизордан томоша қилаётган Онанинг шодликдан кўзларига ёш келди. Ўғли машҳур шоир бўлибди! Сўнг Қариялар уйидаги чироқлар ўчирилди. Она ўрнига чўзилди.
✍️Нодирабегим Иброҳимова
@olimjuraev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_бекати
⚡️Шу мурғаккина жон шунча кулфатни енгиб ўтиб, яна шунча олқиш олса! Биз Сиз билан ҳеч бўлмаса, ўзимизни енгиб ўтайлик! Ўзимизга савол бериш фурсати келмадимикан?
Уланиш учун👉 @olimjuraev

Эроннинг чекка қишлоғидаги мактаб ўқитувчиси Али Моҳаммадиан баъзи ўқувчилари касаллик сабабли сочлари тўкилган синфдошини масхара қилганини кўрибди. Ўқитувчи кулган болаларга танбеҳ бериб, жазолаш ўрнига ўз сочларини олдириб, касал ўқувчисини қўллашга қарор қилибди.
У «Ўқувчим Маҳан сочларидан айрилгач, дўстларидан узоқлашди ва доим хомуш юрадиган бўлиб қолди. Дарсларга ҳам қизиқиши камайди. Биргина истагим, унга яқин бўлиб, дарсларга эътиборини қайтариш эди» - дейди.
Бундан таъсирланиб синфидаги 23 та ўқувчи ҳам қиш бўлишига қарамай худди устози каби сочларини олдирибди.
P/S: Агар ўқитувчи идеалист бўлса, нураётган биноларни ҳам, сўнаётган қалбларни хам қутқара олади!
Каналга уланиш👉@olimjuraev

Бир ДАН ходими айтиб берди:
"Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули ҳам беришди. Кайфият зўр. Бугун ҳеч кимга жарима ёзмайман дедим-да, ишга чиқдим.
Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим.
- Ассалому алайкум, ака яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Аллоҳга шукр.
- Мошиналар муборак бўлсин!
- Сизга бунданам яхшисини насиб этсин!
- Ака, мен Фалончи Фалончиев... Хизматчилик, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак.
Ҳайдовчи бемалол деди-да, ҳужжатларини тақдим этди. Синчиклаб текширсам-да бирон муаммо тополмадим. Базадан штрафларни текширдим: топ-тоза. Шунда шайтон қурғур эски синалган усулингни қўлла, деб қулоғимга қуйди. Ҳайдовчига жиддий қараб:
- Ака нима қоидабузарлик қилганингизни биласизми, - дедим.
Одатда, бунақа пайтда малакасиз ва эътиборсиз ҳайдовчилар ўзини йўқотиб қўяр, уларга биронта навбатчи қоидабузарликни қўйворса бўлаверарди. Ҳайдовчи ака ўзгармади ҳам, ўша-ўша кайфиятда "билмасам" деди. "Тузоққа илинди" дедим ичимда.
- Полосани босдингиз. Протокол қиламизми?
Ҳайдовчи ҳеч бўлмаса мен билан тортишиши, ҳақини талаб қилиши, жилла қурса, "ёзмай қўёвринг, камандир" дейиши керак эди. Иномарка эгаси фавқулодда хотиржамлик билан:
- Қоидани бузган бўлсак, ёзаверинг, - деди.
Тўғриси бунақа хотиржам ҳайдовчини умримда биринчи марта кўриб турибман. Бир тарафдан жаҳлим чиқади, иккинчи тарафдан виждон қийналяпти. Охири мақсадга ўтдим:
- Ғалати одам экансиз, ким нима деса ишонаверасизми? - дедим кулги аралаш. У эса менга шундай жавоб бердики, бошим ғовлаб кетди:
- Ғалати эмасман. Менга Аллоҳнинг саломини йўллаб, гўзал муомала қилган одам мени алдамаса керак.
Жавоб ўқ бўлиб юрагимга жойланган эди. Терс ўгирилдим-да, додлаб юбормаслик учун чуқур нафас олдим. Ҳужжатларни қайтариб берарканман:
-Узр сўрайман, кетаверинг, ҳеч қандай қоидабузарлик қилмадингиз, дедим.
Иномарка эгаси, ҳужжатларни қутига соларкан, ичидан кичик бир атирни олди-да, менга бераркан: "Мана бу ҳадяни қабул қилинг, чин дилдан, умрадан олиб келгандим. Ассалому алайкум!" деди.
Қўлларим қалтираб зўрға олдим. Ерга чўккалаб узоқ ўйланиб қолдим.
Иномарка эгаси менга мўминликни ўргатиб кетган эди. Ўшандан бери бировга ноҳақ жарима ёзмадим, ҳеч кимга ёмон муомала қилмадим...
✍️ Давронбек Тожиалиев

Сиз учун оддий саналган нарсалар – кимлар учундир ушалмас орзу. Шукур қилишни унутиб қўймадикми?!

Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_бекати
"Қиммат, аммо шакар борлиги учун
Мен Оллоҳга шукур қиламан..."
Ойнаи жаҳонда кўрсатилган Африка халқларида тарқалган очлик ҳақидаги кўрсатувдан таъсирланиб ёзилган шеър
Кўринг, эшитинг, тафаккур қилинг...
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Ношукр, дангаса, бир ишни бошини тутмаган ёки бир иш қилса иши юришмаса тез таслим бўладиганлар учун махсус видео

...Асли Худо қурган уй мўминларнинг қалбидир.
Эшитинг, тафаккур қилинг!
Бой ва камбағал қўшни қиссаси...

#ибрат_бекати
Ношукр, дангаса, бир ишни бошини тутмаган ёки бир иш қилса иши юришмаса тез таслим бўладиганлар учун махсус видео
Рости, кўриб ўзим ҳам йиғладим!😢
Каналга уланиш👉@olimjuraev
Ношукр, дангаса, бир ишни бошини тутмаган ёки бир иш қилса иши юришмаса тез таслим бўладиганлар учун махсус видео
Рости, кўриб ўзим ҳам йиғладим!😢
Каналга уланиш👉@olimjuraev
#Ибрат_бекати
Бу қўл – очликдан адойи тамом бўлган африкалик болакайнинг қўли...
Нонларни моғорлатиб, ахлатга отадиганлар; “икки кундан бери бир хил овқат едиряпсан”, дея хотинига бақирадиган эркаклар; эри топиб келган ризқни ёқтирмай, бурун жийирадиган хотинлар; олдига қўйилган овқатни емай, инжиқлик қиладиган болалар; ҳашаматли ресторанларда бир коса овқат учун ўн коса овқатнинг пулини тўлайдиган «бадавлат»лар; кўраётган кунига шукр этмай, исён этадиганлар; ўзига берилганидан янаям кўпроғини истайдиганлар шу суратга боқсинлар-да, ўзларининг нақадар ношукр эканларини англасинлар.
Бу қўл – барча инсонларга бир дарс, бир ибратдир...

😢Дунёни йиғлатган сабрли болалар:
“Нон ушоқларини териб еяпмиз. Одамлар нонни қадрига етмай қўйишган. Онам очликка чидай олмай вафот этди. Биз ҳам яхши кийинишни ва яхши овқатланишни хоҳлаймиз. Ахир биз узоқ яшай олмаймиз...“
Ўйланг, тафаккур қилинг, ношукурлик қилишга яна қандай ҳаққимиз бор!?

Кўринг, тафаккур қилинг!
Нолишга яна қандай сабабларимиз бор... 😔

Ғиждувон тумани "Янгиобод" маҳалласида яшовчи Анвар Баракаевнинг ҳаёти ўзига хос мураккабликлардан иборат. Устига устак у икки оёғидан ҳам айрилган. Бироқ қаҳрамонимиз "ногиронман" деб ётиб қолгани йўқ. Ожизлигини дастак қилиб, идорама-идора югуришни ҳам ор билди. Ҳунар ўрганди. Унинг сўзлари, ҳаётга муносабатини кўриб, марҳум адиб Тоҳир Маликнинг "Ҳамма ёғи соппа-соғ, ҳамма шароитлари бор ўқимайди, илм олмайди, танбал, дангаса - ана ўшаларни мажруҳ, ногирон дейиш керак!" деган сўзлари кўнглимдан кечди беихтиёр.
Ҳа, демак, ақлан соғлом, маънан етук кишини "ногирон" деб аташ нотўғри.