Олим Жўраев
787 subscribers
1.59K photos
207 videos
811 links
Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраевнинг телеграм канали

Вилоят ҳокимлиги телеграм канали: @buxorouz_official

Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Download Telegram
#ибратдир_дунё

Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси:

Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.

Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.

Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.

Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.

Агар 1 рақами, яъни хулқи йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.

P.S.: "1"имизни йўқотиб қўймайлик, йўқса ҳамма қилганларимиз "0"га тенг бўлади!

Каналга уланиш👉@olimjuraev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Посбонлар"

✍️ Муҳаммад Юсуф шеъри

🎙 Шеърни Бухоро шаҳридаги 5-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Нозимжон Эргашев ўқиган.

Каналга уланиш👉@olimjuraev
#ибратдир_дунё

Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Чипта олиш мақсадида навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва уларнинг олти боласи турарди. Болаларнинг кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Улар жуда хурсанд ҳолда цирк ҳақида гаплашишарди.

Навбатлари келгач, ота ойна ёнига бориб, чипта нархини сўради. Нархни эшитгач, бироз тисарилиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Унинг юзида безовталик аломатлари яққол сезилиб турарди. Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга отди ва эгилиб, уни олди-да, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйди ва “пулингиз тушиб кетди”, деди.

Ҳалиги одам кўзларида ёш билан, “раҳмат, жаноб”, деди. Улар томоша залига кириб кетганидан сўнг отам қўлимдан тортди ва биз ташқарига чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20 долларидан бошқа пули йўқ эди.

Ўша кундан буён отам билан фахрланаман. Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди. Бу ҳолат ўша кўролмай қолганим цирк томошасидан ҳам чиройлироқ эди. Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан бўлишига кўпроқ амин бўлдим!

©️ Чарли Чаплин


Каналга уланиш👉@olimjuraev
⚡️Ҳурматли бухороликлар, 1197 қисқа рақамини ёдда тутинг!

Вилоятда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, ичимлик ва оқова суви таъминоти ҳамда бошқа коммунал соҳага оид муаммоларни тезкор равишда ўрганиш ҳамда бартараф этиш мақсадида узлуксиз (24/7) навбатчилик штаби фаолияти йўлга қўйилганини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Штаб билан 1197 қисқа рақами орқали боғланиш мумкин.

Каналга уланиш👉@olimjuraev
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
​​🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН НОМИНИ КИМ ИЛК БОР ИШЛАТГАН?

Маълумотларга кўра,  “ўзбеклар” атамаси илк бор VIII асрда Ўрхун-Энасой битикларида “ўғуз беклари” тарзида ишлатилган. Этноним сифатида "ўзбеклар" атамаси Ўзбекхон (1313-1341) ҳукмронлигидан бошлаб, Олтин Ўрдада истиқомат қилувчи туркийларга нисбатан қўллана бошлаганини мутахассислар тасдиқлайдилар.

🗺 Голланд картографи Авраам Маас 1735 йилда тузган жаҳон харитасида Каспий денгизидан бошлаб, Ҳиндистон ва Хитой чегараларигача бўлган ҳудуд УСБЕК деб номланган.

🇺🇿 “Ўзбекистон” деган ном-чи?

Кўпчилик бу номдаги мустақил давлат дунё харитасида 1991 йилда, жўғрофий бирлик сифатида 1924 йилда пайдо бўлган, деган хато фикрни илгари суради.

Аслида ўзбек номи сингари Ўзбекистон атамаси ҳам бир неча асрлик тарихга эга. Бир қатор Шарқ ва Ғарб тарихий манбаларида ўзбеклар мамлакати, Ўзбекия, Ўзбекистон атамалари Марказий Осиёда ўзбеклар ҳукмронлик қиладиган барча ҳудудларга нисбатан айтилган.

Машҳур ўзбек шоири Турдий Фароғий (1640-1699) Ўзбекистон атамасини биринчи бўлиб шеърга солганди:

Дур аҳду, танг чашму, бесару яъжуж ваз,
Мухталиф мазҳаб, гуруҳи Ўзбекистондур бу мулк...

Жойи ислому мусулмонлиғ, Фароғий, истама,
Пойтахти кишвари Субҳонқулихондур, бу мулк.

Тўғри, бу ўринда Ўзбекистон номи бугунгидек фахру ифтихор, ғурур билан эмас, бир мунча танқид ва истеҳзо билан тилга олинса-да, шу сатрларнинг ўзи Ватанимиз номи нари борса бир асрлик тарихга эга, деган пуч даъволарни инкор этишга кифоя қилади.

©️ Рустам Иқбол саҳифасидан олинди.

Маълумот учун 1735 йилда Нюрнбергда нашр этилган харита муаллифи голландиялик картограф Авраам Маас Пётр I саройида хизмат қилган.

Бундай далилларни эслатиб ўтишимизга асосий сабаб ҳозирда муҳокама этилаётган россиялик айрим тарғиботчиларнинг ўзбек ва қозоқ миллатининг келиб чиқишига оид асоссиз фикрлари ҳамда уларга буюртма бераётганларга қарши тарихдан сабоқ беришдир.
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
🔰Бухоро вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа ходисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

✔️Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларнинг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!

👉Бухоро вилояти ҳокимлиги Telegram канали
👉Бухоро шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
👉Когон шаҳар ҳокимлиги Telegram канали
👉Қоракўл тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Когон тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Шофиркон тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Вобкент тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Ромитан тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Бухоро тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Қоровулбозор тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Жондор тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Пешку тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Ғиждувон тумани ҳокимлиги Telegram канали
👉Олот тумани ҳокимлиги Telegram канали

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️📣 “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади!

Бунда:

1️⃣Лойиҳалар киритиш: 1–20-февраль;
2️⃣Лойиҳаларни саралаш: 21-феврал–11-март;
3️⃣Овоз бериш: 12–31-март саналари давомида ўтказилади.

🪙Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўм дан ортиқ маблағ йўналтирилади!

‼️Эслатма! Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 360 млн сўмни ташкил этади.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан ташаббус кўрсатинг, фаол бўлинг!

#ташаббусли_бюджет #open_budget #инсон_қадри_учун

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ботир Зарипов сайёр қабул ўтказади

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов эртага, 30 январь (сешанба) куни соат 10.00дан бошлаб Бухоро туман ҳокимлигида сайёр қабул ўтказади.

Мурожаатларни тезкор ўрганиш, муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш мақсадида қабулда вилоят секторлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️РАСМИЙ ХАБАР

Эртага, 3 февраль куни соат 8.00да вилоят ҳокимлиги биносининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 91-сессияси ўтказилади.

Сессия кун тартибидан

👉"Бухоро вилоятини 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2024 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан вилоят ҳокимининг ҳисоботи тўғрисида"ги

👉"Вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил эркин қолдиқ манбаларини йўналтириш тўғрисида"ги

👉"Бухоро вилоятидаги иссиқлик энергияси етказиб берувчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб бериш хизмати учун нарх (тариф)ларни тартибга солиш тўғрисида"ги масалалар ўрин олган.

🔴Сессия вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, шунингдек, "Бухоро" телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 91-сессияси

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Telegram орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Facebook орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ YouTube орқали


📍Бухоро шаҳри
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 92-сессияси

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Telegram орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Facebook орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ YouTube орқали


📍Бухоро шаҳри
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ботир Зарипов Пешкуда сайёр қабул ўтказади

Фуқароларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов эртага, 9 февраль (жума) куни соат 9.30дан бошлаб Пешку туман ҳокимлигида сайёр қабул ўтказади.

Мурожаатларни тезкор ўрганиш, муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш мақсадида қабулда вилоят секторлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Азиз бухороликлар!

Сиз ўз бизнесингизга эга бўлмоқчимисиз? Ёки тадбиркорлик фаолиятингизни ривожлантиришни истайсизми? Бу борада муаммога дуч келдингизми?

Унда tadbirkor.buxoro.uz порталига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Мазкур платформада тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ташаббускорлар томонидан йўлланган аризаларни онлайн тарзда кўриб чиқиш ва уларни қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиб, ҳал этиш тизими йўлга қўйилган.

Платформага келиб тушаётган ариза ва шикоятлар (24/7 режимида) соҳалар кесимида доимий равишда таҳлил қилиб борилади.

Ҳар бир мурожаат вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг шахсан назоратида бўлади.

❗️Эслатма: Мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#NoComment
“Боқий Бухоро” этнопарки – ўтмиш ва бугунни ўзида мужассам этган мўъжизалар шаҳарчаси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Бухоро шаҳрида ташқи реклама ва ёзувларни тартибга келтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Telegram орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Facebook орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ YouTube орқали


📍Бухоро шаҳри
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Расмий хабар

Бугун, 23 февраль куни соат 14:00 да вилоят ҳокимлиги биносининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилади.

Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

Бухоро вилоятини ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш ҳамда секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда ишларни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида;

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2023 йилда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғиботнинг ҳолати юзасидан ахбороти тўғрисида;

Вилоятда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида.

Сессия вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, шунингдек, “Бухоро” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
​​⚡️Азиз бухороликлар!

🌐Бухорода "web.MyBukhara.uz" лойиҳаси иш бошлади.

📝Ушбу лойиҳа – халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиш, жойлардаги ҳақиқий аҳвол тўғрисида аниқ маълумот олиш мақсадида ишга туширилди.

⚠️Чунки жойларда ҳали муаммолар анчагина. Буни тан оламиз. Айрим раҳбарлар ва мутасаддилар Сизнинг мурожаатингизни тўлақонли ечиб бермаяпти, коррупция, таъмагирлик каби иллатлардан қутула олмаяпмиз.

Яратилган имкониятдан фойдаланиб, жамиятимиз ривожи, фуқаролар оғирини енгил қилиш, юртдошларимиз турмуш шароитини янада яхшилаш бўйича ўз таклифларингизни билдиришингизни сўраймиз.

📒Сиз томонингиздан йўлланган мурожаатлар, албатта ўрганиб чиқилади ва уларни ечиш йўллари изланади.

⚙️Шунингдек, лойиҳа ҳаётий масалалар, долзарб янгиликлар, коммунал хизматлар, сиёсат, иқтисодиёт, об-ҳаво ва валюта курслари ҳақида кенг кўламли маълумотларни ўз ичига олади.

📲Web-versiyaga синов тариқасида киришини таклиф қиламиз. Android қурилмалари учун версия аллақачон мавжуд. Apple қурилмалари учун версия яқин келажакда тақдим этилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Руҳий_ривож

🔖Ичингиздан соф, тоза ниятли бўлсангиз:

- Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди

- Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди

- Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди!

Пок ният соҳиби, бемустасно барчага яхшиликларни умид қилувчи кимсадир.

- Ўзгаларнинг бахтли бўлиши, сизни бахтингизни тортиб олмайди.

- Бой бўлиши эса, сизни фақир қилиб қўймайди. Сиҳат-саломатлиги, касалингизни зиёда қилмайди.

❗️Фақат, пок ният соҳиби бўлинг, ичингиздан тоза бўлинг!

Каналга уланиш👉@olimjuraev
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 93-сессияси

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Telegram орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Facebook орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ YouTube орқали


📍Бухоро шаҳри
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM