АЙБСИЗ АЙБДОРЛАР
(жуда ибратли)
Янги қурилган маҳаллага иккита қўшни кўчиб келишибди. Улардан бирининг уйида ҳар кун уруш жанжал бўларкан.
Иккинчи қўшни иттифоқда сокин яшар эканлар.. Жанжалкаш оила уларга ҳасад қилар эканлар.
Ахири урушқоқ аёл эрига дебди:
– Боринг кузатингчи, нега улар ҳеч уришмайдилар ёки уришсалар хам ташқарига эшиттиришмайдиларми?
Урушқоқ аёлнинг эри беркиниб, аста тинч оилани кузата бошлабди. Аёл йулакчанинг полини юваётган эди, бироқ телефон қўнғироғига чалғиб, ошхонага кириб кетди. Шу вақт хожаси бир нарсасини унутиб ишдан бирровга уйига шошиб келди-ю йўлакчада поллатта солинган челакдаги сувни ағдариб юборди. Ҳаммаёқ шалаббо бўлди.
Бу ҳолатни пойлаб турган қўшни ўзига деди: “Ана энди тамом ҳаммаси, ҳозир жанжал бўлади!”
Шу вақт ичкаридан оила бекаси югуриб чиқди-да
– Узр бегим, мен айбдорман. Челакни бепарволик қилиб оёқ остида қолдирибман – деса.
Хожаси:
– Ҳечқиси йўқ, бекам, менинг ўзим айбдорман. Оёқ остига қарашим керак эди, – дебди.
Бу ҳолатни кўрган жанжалкаш эр уйига маҳзун ҳолда қайтиб келди ва жанжалкаш хотинига деди.
– Тушунарли, мен ҳаммасини тушундим! УЛАРНИНГ УЙИДА ҲАММА “АЙБДОР”ЛАР ЯШАР ЭКАНЛАР! БИЗНИНГ УЙИМИЗДА ЭСА “АЙБСИЗ”ЛАР!!!
P.S.: Биродарларим, бир-биримиздан айб қидиравермасдан, аввало ўзимизни тафтиш қилишни, ўзимизга тўғри бўлишни ўрганайлик!
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ибрат излаганга — ибратдир дунё

Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ботир Зарипов тадбиркорлар ва фуқароларнинг муаммоларини ўрганишда давом этади
Эртага, 18 ноябрь (шанба) куни соат 12.00дан бошлаб вилоят ҳокими Ботир Зарипов ZOOM платформаси орқали экспортчи, турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор фуқаролар, шунингдек, аҳоли вакиллари билан мулоқот қилади.
Мулоқотда иштирокчиларнинг ҳар бири билан гаплашилиб, улар фаолиятидаги тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш, шу орқали фаолиятини ривожлантириш чоралари кўрилади. Ўз навбатида фуқароларнинг ҳам мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилади.
Изоҳ: Учрашувда тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари ўзлари яшаётган ёки фаолият кўрсатаётган шаҳар-туман ҳокимлик мажлислар залидан иштирок этиб, вилоят ҳокими билан мулоқотга киришишади.
Қўшимча маълумот учун телефон рақамлари: (65) 223-68-47, (65) 223-07-02
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

❗️1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.
Базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.
Базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
📍Бухоро шаҳри
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур
ЧЎҚҚИ САРИ ЙЎЛ
Жим турганимиз доим ҳам рози эканимизни англатмайди.
Сабр қилишимиз доим ҳам заифлигимизни англатмайди.
Табассумимиз доим ҳам қабул қилганимизни англатмайди.
Бир нарсани қидирганимиз доим ҳам ўша нарсага муҳтожлигимизни англатмайди.
Бирор масала муҳокамаси пайтида йўқлигимиз доим ҳам ўша масалага эътибор бермаётганимизни англатмайди.
Эҳтиёт бўлишимиз доим ҳам қўрқишимизни англатмайди.
Савол беришимиз доим ҳам билмаслигимизни англатмайди.
Хато қилишимиз доим ҳам аҳмоқлигимизни англатмайди.
Кечиришимиз доим ҳам ожизлигимизни англатмайди.
Буларнинг барчаси биз ўтадиган кўприк бўлиб, ўша кўприк орқали чўққига етиб борамиз.
Каналга уланиш👉@olimjuraev

#диққат
#муҳим_хабар
Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари ва ҳайдовчилар!
Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш бугун, 12 декабрдан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан соат 13:00 га қадар белгиланди.
Вилоятимиздаги ҳайдовчилардан автоуловларига газ тўлдириш заруриятини шу вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз.
АГТКШлар фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади.

Вилоятда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, ичимлик ва оқова суви таъминоти ҳамда бошқа коммунал соҳага оид муаммоларни тезкор равишда ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида узлуксиз (24/7) навбатчилик штаби фаолияти йўлга қўйилганини яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Штаб билан 1197 қисқа рақами орқали боғланиш мумкин.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
📍Бухоро шаҳри
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеони_охиригача_кўринг
🧡Психологларнинг машҳур ибораси бор: "Яшаш, бу ёмғир остида рақс туша олиш деганидир".
🧡Бу эса муаммоларинг бор вақтда ҳам ҳаётдан завқ олиб яшаш лозим, муаммолар тугашини кутсанг, умринг ҳам ўтиб кетади, деган маънони англатади. Ҳаёт бор экан, доим у ёки бу муаммога учрашимиз табиий...
🧡Пулим кўпайса, ишим яхшиланса, кейин яшайман, кейин завқ оламан, дейилса, бунинг охири бўлмайди.
🧡 Аслида, муаммога - бу ҳаётий вазият ёки масала деб қаралса, ҳаммаси осон кечади!
🧡Юқоридаги видеода ҳозир ва шу кунда яшаётган, ҳалол, кўзи тўқ инсоннинг ўз касбидан нолиш ўрнига ҳаётдан завқ олаётганини кўрдим, сизчи?

ОҚИБАТНИНГ ЕМИРИЛИШИ
Авваллари яқинларимизни кўргани борардик. Дийдордан бахтли эдик.
Кейин осонгина қўнғироқ қилмоқни одат қилдик. Овозларидан уларнинг саломат ва тинчлигини билиш учун.
СМС бизга ёрдамга келди, сўзлар ҳам қисқа: "Яхшимисиз?" Гарчи бемор бўлса-да, улар ҳам жавоб ёздилар: "Алҳамдулиллaҳ"
Ҳозир эса ижтимоий тармоқдан унумли фойдаланиб, уларга жўнатган гифларимиз - ёнғоқни шалдирашига ўхшайди.
Меҳр-оқибат ҳақидаги чиройли статусни бошқаларга "поделиться" қиламиз, гўё унга амал қилаётгандек..
ОҚИБАТ эса бир четда хомуш...
✍️Муҳаммад Иброҳимов

#ибратдир_дунё
Доимо охиригача курашинг, ўзгаларники билан ҳаётингизни таққосламанг ҳамда ҳасад қилманг, албатта, мақсадингизга етасиз!

Омадингиз бор экан...
• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
• Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
• Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!
• Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
• Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
• Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!
• Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги жуда ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!
Берган неъматларига яратганга шукур айтинг!

8 январь – Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни
Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари ва фахрийлари!
Касб байрамингиз муносабати билан самимий табригимизни қабул қилгайсиз!
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни – бу байрам шахс ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишдек шарафли касб эгаларининг байрами. Прокуратура ходимларининг энг шарафли ва масъулиятли вазифаларидан бири бу - қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот муҳофаза қилишдир.
Прокуратура органларида фаолият олиб бораётган ҳар бир ходимнинг оиласида тинчлик-хотиржамлик, осойишталик ва соғлик-саломатлик ҳамда танлаган касбларидан доимо ўзлари кутган ютуқларни қўлга киритиб, фахрланиб юришларига тилакдошмиз.
Сиз ва яқинларингизга бахт-омад, муваффақият ва фаровонлик тилаймиз!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Энди бошқарув сервис компаниялари чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун пул тўламайди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.
Каналга уланиш👉@olimjuraev
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.
Каналга уланиш👉@olimjuraev
#ибратдир_дунё
Бир камбағал бечора йўлда кетаётса, олдидан бир ҳамён чиқибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал "Ота-онам анчадан бери сут ичмаганди. Бу пулга уларга сут олиб бораман" деб ўйлаб турган экан, ҳамён оғирлашибди.
Ичини очиб қараса, ҳамёнда ўн танга турганмиш. Камбағал "Ё Худо, қудратингдан" - деб ҳайрон қолибди-да, - Ундан кўра, бу пулга битта сигир оламан, шунда ота-онам, фарзандларим ҳам ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади" - деб ўйлаган экан, ҳамён яна оғирлашибди.
Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан. Камбағал "Ўтган қиш совуқ хонада ота-онам роса қийналишганди. Энди бу пулга уйни таъмирлайман" деганди, ҳамён янаям оғирлашибди.
Ўшанда камбағал "Хотиним анчадан бери "бу уйда яшамайман" деб айтаётганди. Ундан кўра, эски уйни ота-онамга қолдириб, янги уй олиб, кўчиб кетамиз!" деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги ҳолатига қайтиб қолибди. Яъни, ичидаги ҳамма пул йўқолиб ўша бир тийин қолибди....
P.S.: Ота-онангизга яхшилик тиламас экансиз, ўзингизга қилган барча тилакларингиз "бир тийин" бўлиб қолаверади!

Дунёда ҳар 7 сонияда очарчиликдан бир бола ўлади.
1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 — ўлди...
Фикр қилишингизга шунинг ўзи кифоя эмасми?!
Каналга уланиш👉@olimjuraev
Дунёда ҳар 7 сонияда очарчиликдан бир бола ўлади.
1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 — ўлди...
Фикр қилишингизга шунинг ўзи кифоя эмасми?!
Каналга уланиш👉@olimjuraev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибратдир_дунё
Оталарга бағишланган жуда таъсирли ролик экан.
Кўринг, тафаккур қилинг!
"Алдоқчи" оталаримиз борлигига шукур!
Каналга уланиш👉@olimjuraev
Оталарга бағишланган жуда таъсирли ролик экан.
Кўринг, тафаккур қилинг!
"Алдоқчи" оталаримиз борлигига шукур!
Каналга уланиш👉@olimjuraev
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
ТАЪЗИЯ
Бухоро тиббиёти оғир жудоликка учради. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори, фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар Тоҳир Мусоев 44 ёшида вафот этди.
Т. Мусоев 1979 йил 29 октябрда туғилган. Бухоро давлат тиббиёт институтида бакалавр ва клиник ординатурани тамомлаган. Россия Халқлар дўстлиги университетида “Юрак-томир хирургияси” мутахассислиги бўйича аспирантурада таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини Бухоро давлат тиббиёт институтида кафедра ассистенти ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали II-хирургия бўлими врач-ординатори сифатида бошлаган.
Турли йилларда Бухоро давлат тиббиёт институти катта ўқитувчиси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори ўринбосари, мазкур тиббиёт муассасаси бош шифокори каби лавозимларда ишлаган.
Т. Мусоев 2020 йилдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори сифатида самарали фаолият кўрсатиб келаётган эди.
У вилоятда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, мураккаб жарроҳлик амалиётларини жорий этиш, қолаверса, тиббиёт фанининг долзарб масалаларини тадқиқ этиш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ишига ҳам муносиб ҳисса қўшди.
Бухоро вилояти ҳокимлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр ва ташкилотчи раҳбар Мусоев Тоҳир Яхёевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Ҳар тонг Африкада бир кийик уйғонади. Энг чопағон шердан ҳам тезроқ югуриши кераклигини билади, чунки шундай қилмаса, ўлиши аниқ.
Ҳар тонг Африкада бир шер уйғонади. Энг югурик кийикдан ҳам тезроқ чопиши кераклигини билади, йўқса, оч қолади.
P.S: Шермисиз ёки кийикми, муҳими бу эмас. Аҳамиятлиси, қуёш чиққанида ҳаракат бошлашингиздир.
Каналга уланиш👉@olimjuraev
Ҳар тонг Африкада бир кийик уйғонади. Энг чопағон шердан ҳам тезроқ югуриши кераклигини билади, чунки шундай қилмаса, ўлиши аниқ.
Ҳар тонг Африкада бир шер уйғонади. Энг югурик кийикдан ҳам тезроқ чопиши кераклигини билади, йўқса, оч қолади.
P.S: Шермисиз ёки кийикми, муҳими бу эмас. Аҳамиятлиси, қуёш чиққанида ҳаракат бошлашингиздир.
Каналга уланиш👉@olimjuraev
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Бухоро яшаш учун энг қулай шаҳарлар сирасига киритилди
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхати тузилди.
Бунда ҳудуддаги таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, барқарорлик, маданият ва атроф-муҳит йўналишларида 27 та сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинган. Ушбу рўйхатга аҳоли сони 40 минг кишидан ортиқ бўлган 30 та шаҳар киритилган.
Шаҳарларнинг қулайлик даражаси 100 баллик тизимда баҳоланган. Натижаларга кўра, қуйидаги шаҳарлар кучли бешталикни банд қилган:
Тошкент – 79,1 балл;
Урганч – 76,0 балл;
Бухоро – 75,4 балл;
Самарқанд – 70,6 балл;
Навоий – 68,1 балл.