Олим Жўраев
730 subscribers
1.59K photos
208 videos
811 links
Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Олим Жўраевнинг телеграм канали

Вилоят ҳокимлиги телеграм канали: @buxorouz_official

Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Download Telegram
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#live

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилиши кўзда тутилган ислоҳотларнинг боришини ўрганиш ва жадаллаштириш, бу борада янги вазифалар белгилаш мақсадида айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов Жондор туманида бўлиб турибди.

Вилоят раҳбари яқинда фаолиятини бошлаган туман марказидаги “Zahratun” супермаркетида бўлиб, бу ердаги нарх-наво билан қизиқди. Бу борада сотувчи ва харидорлар билан мулоқот қилди. Ушбу савдо мажмуасида 15 минг турдаги арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#live

Айни пайтда Ботир Зарипов тегишли масъуллар билан биргаликда Жондор тумани марказий деҳқон бозорида бўлиб турибди. Бозор ҳудудида ташкил қилинган арзонлаштирилган маҳсулотлар савдо ярмаркасини кўздан кечирди. Жараёнда бозорда нарх-навонинг асоссиз тарзда ошиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан савдо нуқталари эгалари билан бирма-бир суҳбатлашди.

Бозорда нарх-навонинг барқарор сақланишини ташкил этиш бўйича тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, бозор ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, сотувчи ва харидорларга қулай шарт-шароит яратиш борасида масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#live

Айни пайтда Ботир Зарипов тегишли масъуллар билан биргаликда Жондор тумани марказий деҳқон бозорида бўлиб турибди. Бозор ҳудудида ташкил қилинган арзонлаштирилган маҳсулотлар савдо ярмаркасини кўздан кечирди. Жараёнда бозорда нарх-навонинг асоссиз тарзда ошиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан савдо нуқталари эгалари билан бирма-бир суҳбатлашди.

Бозорда нарх-навонинг барқарор сақланишини ташкил этиш бўйича тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, бозор ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, сотувчи ва харидорларга қулай шарт-шароит яратиш борасида масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Live
⚡️Бухоро шаҳар ҳокимлигида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг юртдошларимизнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда амалий ёрдам бериш мақсадига қаратилган учрашуви бошланди.
📌Ҳозирга қадар вилоят раҳбари билан мулоқотга киришишни истаб, рўйхатдан ўтганлар сони 37 тани ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#LIVE

Дастурга кўра, "Денов" маҳалласидаги 4-умумтаълим мактаби реконструкция қилинади, 34-МТТ ва 44-ОШП мукаммал таъмирланади. 3 км йўл асфальтлаштирилади ва бетонлаштирилади. 5,2 км электр тармоқлари қурилади, 2 та трансформатор ва 72 та таянч устунлари ўрнатилади, 2,1 км узунликдаги газ тармоқлари таъмирланади, 700 метр оптик толали алоқа линиялари қурилади. Бундан ташқари, ички ирригация тармоқлари, якка тартибдаги уй-жойлар, савдо мажмуалари, бошқа турдаги бозор инфратузилма обьектлари барпо қилинади.

Муҳокамада ҳар бир соҳа раҳбарлари йўналишда бажарилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Олим Жўраев
Photo
#Live

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 29 апрелдаги “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Халқ амалий санъатининг ёрқин ва такомиллашиб бораётган зардўзлик ва заргарликни кенг тарғиб этишда ҳунармандларнинг ўзига хос касбий маҳорат намойишига айланадиган фестивал шу йил 21–25 май кунларига мўлжалланган.

Фестиваль доирасида Бухоро шаҳридаги «Лаби ҳовуз» ансамбли майдонидан «Арк» қўрғони ҳудудигача бўлган ён-атрофда зардўзлик ва заргарлик санъатига оид турли кўргазмалар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, қадимий зардўзлик ҳамда заргарлик дастгоҳлари ва маҳсулотларини яратиш жараёнлари, ҳунармандчиликка оид бадиий, ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши, уларнинг сотуви ташкил этилиши кўзланган.

Бугун, 11 май куни эрта тонгдан вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳар ҳокимлиги масъуллари, тегишли корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, секторлар раҳбарлари ҳамроҳлигида вилоят марказининг эски шаҳар қисмида амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, халқаро фестивалга тайёргарлик жараёнларининг бориши билан яқиндан танишди. Вилоят раҳбари мазкур ҳудудни ўрганиш давомида қурилиш бораётган майдонлар олдини баннерлар билан ўраб олиш, йўл ёқасида фаолият юритаётган савдо-маиший хизмат кўрсатиш обьектлари, таъмирталаб пиёдалар йўлакларини эпақага келтириш ва кўчаларда тунги ёритиш чироқларини соз ҳолда бўлишини таъминлаш, дарахтларга шакл бериб оқлаш, гулзорларни тартибга келтириш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

LIVE | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#LIVE

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан Бухоро вилояти Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул этиб белгиланган.

Ўтган вақт оралиғида мазкур ҳудудда Бухоро тажрибаси асосида кўплаб ишлар амалга оширилди.

Хусусан, ҳудуд инфратузилмаси яхшиланди, аграр, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалар тараққий топди. Шу билан бирга ҳали қилинадиган ишлар ҳам талайгина.

Шу кунларда Бухоро делегацияси Хўжайли туманида бўлиб турибди. Белгиланган вазифаларни жадаллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Қорақалпоғистонга етиб келди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#live

23-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрида "Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон" мавзусидаги II миллий конференция ўтказилмоқда. Конференция доирасида айни пайтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида медиа режалар бўйича янги платформа тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Бухоро вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси-матбуот котиби Олим Жўраев ҳамда Бухоро шаҳар ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси-матбуот котиби Гулшода Иброҳимова ҳам иштирок этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#LIVE
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири бошланиш арафасида.

📸 Фаррух Фатуллаев олган суратлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#LIVE
#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири бошланиш арафасида.

📸 Фаррух Фатуллаев олган суратлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Сайёр_қабул #Live
#Бухоро #Когон_тумани

Хабар бериб ўтганимиздек, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш мақсадида айни пайтда Когон тумани “Мустақиллик” МФЙдаги 13-умумтаълим мактабида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳамда секторлар, ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилмоқда. Қабулда ҳозирга қадар рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 47 тани ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Олим Жўраев
Photo
#Сайёр_қабул #Live
#Бухоро #Когон_тумани

Соат 11.05. Қабул давом этмоқда.

Рўйхатдан ўтган мурожаатчилар сони 68 тани ташкил этмоқда. Уларнинг 11 нафари айнан вилоят ҳокими қабулида бўлишди. Шунингдек, мурожаатлар тегишли секторлар мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида муҳокама қилиниб, уларга ечим изланмоқда.
Қоракўл тумани “Янги Турмуш” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Марат Қурбонов вилоят ҳокимининг Қоровулбозор туманида ташкил этилган сайёр қабулида даромад топишда имконияти йўқлиги, шу боис уй-жойини таъмирлашга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган эди. Мазкур масала тегишли тартибда жойига чиққа ҳолда ўрганиб чиқилди. Ҳокимлик ва саховатпеша ҳомийлар томонидан фуқаронинг уй-жойи таъмирлаб берилди. Бугун Марат Қурбонов ногирон ҳолида Когон туманига вилоят ҳокимининг қабулига келиб, ўзи ва оиласининг миннатдорлигини билдирди.
Шунингдек, Когон тумани “Сухор” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган меҳнат фахрийси Яраш Файзиев ҳам аввалги мурожаатидан сўнг уй-жойини қонуний тартибда расмийлаштириб берилганидан мамнунлигини изҳор этди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#Сайёр_қабул #Live
#Бухоро #Когон_тумани

Соат 12.15. Қабул давом этмоқда. Рўйхатдан ўтган мурожаатчилар сони 108 тани ташкил этмоқда. Уларнинг 24 нафари айнан вилоят ҳокими қабулида бўлишди. Шунингдек, мурожаатлар тегишли секторлар мутасаддилари, корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида муҳокама қилиниб, уларга ечим изланмоқда.

Қабулда нафақат Когон тумани, балки Ғиждувон, Вобкент, Шофиркон, Бухоро туманлари, шунингдек, Бухоро шаҳри фуқаролари ўз муаммолари билан вилоят раҳбарига юзланишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube