Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
38.9K photos
2.5K videos
67 files
8.74K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#cавол_жавоб

Савол: Уйдан чиқмаган ҳолда қандай қилиб пенсия миқдорини билиш мумкин?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Жамғармасининг молиявий кўмаги, шунингдек “Моби Тел Информ” МЧЖнинг ташкилий-техник ёрдами асосида Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақаларни олувчи шахсларга СМС-Пенсия интерактив хизмати тақдим этилмоқда.

Ахборотни олиш учун индивидуал равишда СМС – сўрови талаб қиладиган СМС-хабарлар қуйидагилардан иборат:

Биринчи
, пенсия ёки нафақа миқдорини аниқлаш учун:
Жорий даврга – *7000007*61# рақам ва белгиларни СМС тарзида қисқа 10711 рақамига юбориш талаб этилади.
Олдинги давр учун – *7000007*61*052018# рақам ва белгиларни СМС тарзида қисқа 10711 рақамига юбориш лозим бўлади.
Бунда,
7000007 – пенсия ва нафақа олувчининг пенсия гувоҳномасидаги шахсий хисоб рақами;
61 – СМС тизимидаги код;
052018 – талаб қилинган (ўтган) давр учун СМС – маълумот. Ушбу давр СМС – сўров юборилган санадан 3 ой мобайнида бўлиши зарур.

Иккинчи, пенсия ёки нафақа тайинланган санани аниқлаш учун – *7000007*63# ни СМС тарзида қисқа 10711 рақамига юборинг.
Ушбу тадбирлардан мақсад, пенсионерларга қўшимча қулайликлар яратиш ва уларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган.

📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz

Kanalga ulanish:👇
https://t.iss.one/ohangaronshahar