Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.8K photos
2.5K videos
67 files
8.71K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#ёнғин_хавфсизлиги_ойлиги

Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими огохлантиради!!!

Азиз ҳамшаҳарлар ҳамда шаҳримиз меҳмонлари.

Жорий йилнинг 15 ноябрдан 15 декабр кунига қадар шаҳримизда "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ўтказилмоқда.

Эътибор беринг, 2021 йилнинг бошидан шу кунга қадар шаҳримиз ҳудудида жами ёнғинлар сони 13 тани ташкил қилган. Бу ёнғинларнинг асосий сабаблари эхтиётсизлик, электр қурилмаларининг носозлиги ҳамда электр мосламалари назоратсиз қолдириш, ўтказгич симларини қисқа туташуви натижасида содир бўлган.

Ёнғинлар оқибатида мулк эгалари катта миқдорда моддий зарар кўрганликлари ачинарли, албатта.

Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси, хонадонингизда ва иш жойларингизда электр ускуналаридан фойдаланиб бўлиб, сўнг уларни манбаидан узуб қўйишни унутманг.

"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"да фаол иштирок этиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилинг.

Адхам Хамдамов,
Оҳангарон шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари, Майор.


👉каналга уланиш
#ёнғин_хавфсизлиги_ойлиги
#викторина

Бугун Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида шаҳримиздаги умумтаълим мактаблари ўртасида викторина ўтказилди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ёш авлодни
ёнғин-қутқарувчилик касбига қизиқтириш бўлиб, иштирокчиларни содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри харакат қилишларидаги амалий кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Викторинанинг кейинги босқичларида жамоаларни
ёнғин хавфсизлиги қоидаларини қай даражада билишлари, уларни назарий билимлари синовдан ўтказилди.

👉каналга уланиш
#Ёнғин_хавфсизлиги_ойлиги

Оҳангарон шаҳар ФВБ томонидан "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида Тошкент Давлат техника университети Олмалиқ филиали, Оҳангарон факультетида тарғибот учрашуви ўтказилди.

👉каналга уланиш
#ёнғин_хавфсизлиги_ойлиги

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1 декабрь кунидаги 3/15-4635-сонли кўрсатмаси, Оҳангарон шаҳар ҳокимининг 2021 йил 25 ноябрь кунидаги 77-10-214-F/21-сонли фармоиши ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 4 декабрь куни шаҳар ФВБ томонидан 44-манзил коллонияси маҳкумлари жойлашган Оҳангарон шаҳар Саноат ҳудудидаги “IDEAL PLAST MANUFACTORY” МЧЖдаги ётоқ жойининг ҳолати ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

Бундан ташқари, маҳкумлар ҳамда ИИБ ходимлари билан ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари борасида учрашув ташкил этилиб, фавқулодда вазият содир бўлган вақтда тўғри ҳаракат қилишлари, бирламчи ёнғин ўчириш воситасидан тўғри тартибда фойдаланиш тартиби бўйича қўшимча йўриқномалар ўтказилди.

👉каналга уланиш
#ёнғин_хавфсизлиги_ойлиги

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1 декабрь кунидаги 3/15-4635-сонли кўрсатмаси ва Оҳангарон шаҳар ҳокимининг 2021 йил 25 ноябрь кунидаги 77-10-214-F/21-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 5 декабрь куни шаҳар ФВБ ходимлари томонидан “OHANGARON DEHQON BOZORI” МЧЖдаги фуқаролар билан ёнғин хавфсизлиги қоидалари борасида учрашув ташкил этилиб, фавқулодда вазият содир бўлган вақтда тўғри ҳаракат қилишлари ҳақида сўз юритилди ҳамда эслатмалар тарқатилди.

👉каналга уланиш
#ёнғин_хавфсизлиги_ойлиги

Оҳангарон шаҳар ҳокими (фуқаро муҳофазаси бошлиғи)нинг 2021 йил 25 ноябрь кунидаги 77-10-214-F/21-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 7 декабрь куни шаҳар ФВБ ходимлари томонидан Оҳангарон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати қайта ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

Тиббиёт ходимлари билан ёнғин хавфсизлиги қоидалари борасида йўриқномалар ўтказилиб, фавқулодда вазият содир бўлган вақтда тезкор ҳаракат қилишлари, ёнғинга қарши сув таъминотидан тўғри фойдаланишлари ҳақида амалий ёрдам кўрсатилди.

👉каналга уланиш
#ёнғин_хавфсизлиги_ойлиги

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири-Республика фуқаро муҳофазаси бошлиғи А.Арипов томонидан ўтказилган видео селекторда белгиланган вазифалар ва Оҳангарон шаҳар ҳокими, шаҳар фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 25 ноябрь кунидаги 77-10-214-F/21-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 10 декабрь куни шаҳар ФВБ ҳамда Оҳангарон шаҳар Газ таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда томонидан аҳоли яшаш хонадонларининг ёнғин хавфсизлиги холати ўрганиб чиқиб, фуқаролар билан ис газидан заҳарланиш, хаво-газ аралашмасини чақнашини олдини олиш борасида йўриқномалар ўтказилиб, эслатмалар тарқатилди.

👉каналга уланиш
#ёнғин_хавфсизлиги_ойлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири-Республика фуқаро муҳофазаси бошлиғи А.Арипов томонидан ўтказилган видеоселекторда белгиланган вазифалар ва Оҳангарон шаҳар ҳокими, шаҳар фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 25 ноябрь кунидаги 77-10-214-F/21-сонли фармоиши ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 10 декабрь куни шаҳар ФВБ ҳамда Оҳангарон шаҳар Газ таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли яшаш хонадонларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилиб, фуқаролар билан ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасини чақнашини олдини олиш борасида йўриқномалар ўтказилди ва бу борада эслатмалар тарқатилди.

👉каналга уланиш
#ёнғин_хавфсизлиги_ойлиги

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1 декабрь кунидаги 3/15-4635-сонли кўрсатмаси, Оҳангарон шаҳар ҳокимининг 2021 йил 25 ноябрь кунидаги 77-10-214-F/21-сонли фармоиши ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 13 декабрь куни Оҳангарон шаҳар Саноат ҳудудида жойлашган “QUALITY DIVECE” МЧЖнинг ҳолати ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

Бундан ташқари, корхонада ишчи-хизматчилар, қурувчилар билан ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари борасида учрашув ташкил этилиб, фавқулодда вазият содир бўлган вақтда тўғри ҳаракат қилишлари, бирламчи ёнғин ўчириш воситасидан тўғри тартибда фодаланиш тартиби бўйича қўшимча йўриқномалар ўтказилди.

👉каналга уланиш