Оhangaron shahar hokimligi
3.61K subscribers
39.2K photos
2.51K videos
67 files
8.82K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Янги_Ўзбекистон

"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ"

Юртимизда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, тарғибот тадбирларини "маҳаллабай" ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланиб, жойларда аҳоли билан маданий-маърифий учрашувлар ўтказилмоқда.

Мазкур чора-тадбирларга мувофиқ, бугун Оҳангарон шаҳар “Бахт” ва “Ёшлик” маҳаллалари ҳудудида шаҳар ҳокимлиги, Маданият бўлими, ХТБ, Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" ғояси остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда Тошкент Молия институти доценти М.Примов, Тошкент давлат транспорт университети ўқитувчиси М.Абдувахобов ва кафедра мудири Р.Ахмаджоновлар иштирок этди.

Тадбирни шаҳар ҳокими А.Эшонқулов очиб берди ва Оҳангарон шаҳрида амалга оширилган ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари ва келгуси режалар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, учрашув давомида Молия институти доценти М.Примов ҳам сўз олиб, дунёда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий вазият, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди.

❇️Тадбирда Маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар, истеъдодли ёшларнинг ижод намуналари, ўқувчилар томонидан айтилган Ватанни мадҳ этувчи шеърлар, таниқли спортчиларнинг ёшларга тилаклари ҳамда сўнгги йилларда Оҳангарон шаҳрида амалга оширилган янгиланишлар акс этган видеоролик иштирокчилар эътиборига ҳавола қилиниб, аҳоли вакилларига янада кўтаринки кайфият бахш этди.

✔️Оҳангарон шаҳрида "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" ғояси остидаги тарғибот тадбирлари давом этади.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#янги_Ўзбекистон
#янгича_дунёқараш

Бугун, 13 ноябрь куни соат 10:00 да Оҳангарон шаҳридаги "Мажнунтол" мажмуасида эл суйган санъаткорлар, маданият бўлими хонанда ва раққосалари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилади.

Мазкур тадбирга барча оҳангаронликларни таклиф этамиз.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги.

🌏@ohangaronshahar
#янги_Ўзбекистон

Бугун, 13 ноябрь куни соат 15:00 da Оҳангарон шаҳридаги 2, 6-сонли умумтаълим мактабларида "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Барчани ушбу тадбирларда иштирок этиб, маданий ҳордиқ чиқаришга чорлаб қоламиз.

🌏@ohangaronshahar
Каналга уланиш:👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#янги_Ўзбекистон
#янгича_дунёқараш

Оилавий тадбиркорлик – фаровонлик асоси

Вақти келганда минг сўм пулга зор бўлган Ҳалима Юнусова бугун ҳеч кимдан ками йўқ оилавий тадбиркорга айланди. Турмуш ўртоғи Шерали Хайдаров билан етти фарзандни бошқалардан кам қилмай вояга етказмоқда. Ҳатто уларнинг 8 ёшли фарзанди ҳам иш билан банд.

Ҳўш у бу даражага қандай эришди? Қандай қилиб муҳтожликдан чиқиб кетди?

☝️Кўринг, ибрат олинг!

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Каналга уланиш:👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#янги_Ўзбекистон
#янгича_дунёқараш

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

⚡️Бугун Оҳангарон шаҳар "Бирлик" МФЙда ҳудуд аҳолиси учун маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда шаҳар Маданият бўлими ходимлари ва хонандалар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар, ўқувчилар томонидан айтилган Ватанни мадҳ этувчи шеърлар барчага манзур бўлди.

❇️Шунингдек, аҳоли вакилларига юртимизда ва Оҳангарон шаҳрида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар акс этган видеоролик намойиш қилинди.

@ohangaronshahar
#янги_Ўзбекистон
#янгича_дунёқараш

⚡️Бугун Оҳангарон шаҳар "Орзу" МФЙ ҳудудида "Янги Ўзбекистон-Янгича дунёқараш" ғояси остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

❇️Маданият бўлими ходимлари ва ўқувчиларнинг турли чиқишлари намойиш этилган мазкур тадбир ўзгача руҳда бўлиб ўтди. Шунингдек, ташкилотчилар ва ҳудуд депутати томонидан фаол фуқароларга китоблар совға қилинди.

@ohangaronshahar
#янги_Ўзбекистон_янгича_дунёқараш

🏓Оҳангарон шаҳар "Охунбобоев" МФЙ ҳудудида "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" шиори остида, спорт тренери Ким Ольга Семёновна бошчилигида спортнинг стол тенниси бўйича беллашув ўтказилди. Унда ўнга яқин маҳаллалардан турли ёшдаги аҳоли вакиллари иштирок этди.

🏆Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

@ohangaronshahar
#янги_Ўзбекистон
#якдил_қадамлар

🔰Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси, Оҳангарон шаҳар Мактабгача таълим бўлими, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси билан ҳамкорликда "Истеъдодли болажон" курик танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

💫Унда "Энг чиройли миллий рақс ижрочиси" 1-ДМТТ тарбияланувчисига, "Энг яхши қўшиқ куйловчи" 8-ДМТТ тарбияланувчисига, "Энг яхши қўшиқ куйловчи жамоа" 2-ДМТТ тарбияланувчиларига, "Энг яхши эртакчи болажон" 4-КТИМТТ тарбияланувчисига ва "Энг яхши шеър ўқувчи болажон" номинацияси 6-ДМТТ тарбияланувчисига насиб этди.

📚🎁Танловда қатнашган болажонлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ва китоблар билан тақдирландилар.

👉каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саёҳат
#янги_ўзбекистон
#видеоролик

Оҳангарон шаҳар уч авлод вакилларининг "Янги Ўзбекистон" боғига уюштирган саёҳати.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга уланиш
#учрашув
#янги_ўзбекистон

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов, 3-сектор раҳбари ва ташкилот раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда
Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган янги ислоҳотлар борасида сўз борди.

👉каналга уланиш
#Тарғибот
#Янги_Ўзбекистон_ижтимоий_давлат
#Инсон_қадри_учун

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова, ЎзЛиДеП шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда Олий мажлис 92-сайлов округи депутати А.Назирқулов, ЎзЛиДеП Оҳангарон шаҳар аппарат раҳбари Г.Жиянова билан ҳамкорликда 99677-сонли ҳарбий қисмда тарғибот тадбири ўтказилди.

⚡️Тарғибот тадбирида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, Конституцияга ўзгартириш қўлимчалар кититиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий ишлар бўйича чора-тадбирлар юасидан Конституциявий комиссия таркиби ва вазифалари белгиланганлиги, комиссия фаолияти қайси тамойиллар асосида қандай ташкил этилиши каби масалалар ҳақида фикр юритилди.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/RMMMOhangaronsh