Оhangaron shahar hokimligi
11.3K subscribers
44.4K photos
2.84K videos
70 files
10K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#таъзия

ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ!

Оҳангарон шаҳри ва туманининг ривожи йўлида кўп йиллар ҳалол ва самарали меҳнат қилган, оилаларнинг аҳиллиги, тинч-тотувлигини таъминлашга катта ҳисса қўшган меҳнат фахрийси Мадаминова БАХТИХОН аянинг вафоти муносабати билан Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги жамоаси чуқур таъзия билдиради.

Аллоҳ таоло табаррук онахонимизни Ўзининг шомил раҳматига, чексиз мағфиратига олсин, қабрларини мунаввар айлаб, охиратларини обод қилсин, Фирдавс жаннатига дохил қилсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

@ohangaronshahar
#таъзия

ММA жангчиси, “Осиё айиғи” Мурод Хонтўраев 34 ёшида вафот этди

Бугун, 19-июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорвоқ йўлида ўзининг “БМW” русумли автомобилида бошқарувни йўқотиш натижасида ЙТҲга учраган.

Aвтомобил бошқарувида машҳур спортчи Мурод Хонтўраев бўлган.
Мурод Хонтўраев 1987-йил 4-июлда Тошкент шаҳрида туғилган эди. У ўзининг MMAдаги профессионал фаолиятини 2013 йилда бошлаган.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#таъзия

ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ!

Оҳангарон шаҳрида ёш авлодга таълим-тарбия беришда кўп йиллар самарали меҳнат қилган, оилаларнинг аҳиллиги, тинч-тотувлигини таъминлашга катта ҳисса қўшган меҳнат фахрийси Абдураҳманова Раҳима аянинг вафоти муносабати билан унинг барча яқинларига Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги жамоаси чуқур таъзия билдиради.

Аллоҳ таоло табаррук онахонимизни ўзининг шомил раҳматига, чексиз мағфиратига олсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

@ohangaronshahar
#таъзия

Ҳамдардлик

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Нуритдин Абдураҳимов бетоблик туфайли бевақт
вафот этди.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Инна лиллаҳи инна илайҳи рожиъун.

👉Каналга уланиш
😢4👍2
#таъзия

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими “Навбаҳор” МФЙда яшовчи, фронт орти меҳнат қатнашчиси Пардаев Мирзали отанинг вафоти муносабати билан отахоннинг яқинларига чуқур таъзия билдиради.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
😢27👍2
#таъзия

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги жамоаси Оҳангарон шаҳрининг биринчи ҳокими Расулов Александр Махаматшукуровичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Александр Расулов фаолияти давомида Оҳангарон цемент  комбинатида етакчи, Ангрен шаҳар ГРЕСда котиб, Оҳангарон туман қўмитасида ташкилий бўлим котиби, мудири, партия ташкилотида турли масъул лавозимларда, Оҳангарон шаҳар ҳокими, Ипотека банк Оҳангарон филиали бошқарувчиси ўринбосари, хусусий корхоналарда раҳбар каби лавозимларда меҳнат қилган.

Александр Махаматшукурович ўзининг бой ҳаётий тажрибаси билан ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Марҳумнинг яқинлари, оила аъзолари ва шогирдларига ҳамдардлик билдирамиз.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
👍33