Оhangaron shahar hokimligi
11.3K subscribers
44.4K photos
2.84K videos
70 files
10K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#канал_тозалаш

Оҳангарон шаҳар ФВБ томонидан бир неча йиллар буён ўзани тозаланмаган Хўжа-баланд каналида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Шуни эътироф этиш керакки, фуқаролар томонидан каналнинг муҳофаза ҳудудига (ўзбошимчалик билан) қурилган қурилмалар, девор, чархпалак, дарахтлар ва ҳоказо қурилмаларни максимал четлаб ўтишга мажбур бўлишмоқда, бироқ имконият чекланган.

Шу ўринда канал ҳудуди ўтган йилнинг май ойида ишчи гуруҳ билан хатловдан ўтказилиб, ноқонуний қурилмалар хақида аҳолига расмий огоҳлантиришлар (ёзма равишда) тақдим этилган.

Айни вақтда Оҳангарон шаҳрининг Қўрғон, Янгиобод, Хонобод ва Нўғойқўрғон ҳудудидан ўтган мазкур сув иншооатини тозалаш ишлари вақтида электр ва газ таъминоти вақтинчалик узилиши хақида огоҳлантирамиз.

@ohangaronshahar