Оhangaron shahar hokimligi
11.4K subscribers
44.3K photos
2.83K videos
70 files
9.99K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
​​#Олмалиқ #имтиҳон

Имтиҳонлар бошланди. Илк тест синовлари бугун МТТУ “МИСиС” Олмалиқ филиалида бўлиб ўтади

⚡️Хабарингиз бор, Ўзбекистонда тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, тест синовлари 40 та стадион ва хиёбонлар (65 та сектор)да ўтказилади.

Бу борада Тошкент вилоятида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

📌Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йилда Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежларини 52 мингдан зиёд битирувчилар тамомлаган, шундан 40 мингга яқин ўқувчи-ёшлар олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган.

❗️Шунингдек, бу йил хотин-қизлар учун ҳам алоҳида грантлар ажратилди. Шунга асосан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига вилоят бўйича жами 1 714 нафар хотин-қиз ҳужжат топширган бўлиб, комиссия томонидан ҳужжатлар Низом асосида ўрганилган ва уларнинг 1 142 нафарига тавсиялар берилди.

📝Кириш имтиҳонлари эса ёзма равишда “Математика”, “Физика”, “Информатика” ва “Рус тили” фанлари бўйича уч кун давомида 20-22 август кунлари соат 17:00 да “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖга қарашли “Металлург” спорт мажмуасининг стадионида ўтказилади.

▶️Батафсил: ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#имтиҳон
#Олмалиқ

Олмалиқда абитуриентлар дастлабки имтиҳонни топширишди

🔰Россия Федерациясининг Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ филиалига ҳужжат топширган абитуриентлар учун бугун илк имтиҳон бўлиб ўтди.

✔️1309 нафар ҳужжат топширган абитуриентлардан 1146 нафари бугун математика фанидан биринчи синовдан ўтишди.

🔷Маълумот ўрнида айтиш жоизки, кончилик иши, металлургия ҳамда технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш йўналишлари бўйича математика, физика, информатика фанларидан ёзма, рус тилидан тест синовлари топширилади.

🔎Очиқ ҳавода ўтказилган имтиҳонни шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида, 4 та секторга бўлинган гуруҳларга 130 дан ортиқ кузатувчилар бириктирилган.

😷Имтиҳонлар карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил этилди. Стадионга кириш йўлаклари дезинфекция тунеллари, зарур жиҳозлар, видеокузатув ускуналари ва ёритиш мосламалари билан таъминланган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
#имтиҳон

Айни дамда саралаш имтиҳонлари бошланиш арафасида.
Қоракўл мактаби ўқитувчилари томонидан назоратчиларга тегишли кўрсатмалар берилмоқда.

❗️Эслатма: Ўқувчилар имтиҳон бўладиган аудиторияларга телефон, калькуялатор ва бошқа ортиқча воситалар олиб кириш қатъиян тақиқланади.
Фақатгина дафтар ручка олиб киришлари лозим.

@ohangaronshahar
📡Kanalga ulanish:👇
https://t.iss.one/ohangaronshahar
#имтиҳон

Қоракўл халқаро математика мактаби директори Темур Рўзиев Оҳангарон-Қоракўл мактабининг бўлажак ўқувчиларига омад тиламоқда.

@ohangaronshahar
📡Kanalga ulanish:👇
https://t.iss.one/ohangaronshahar
#профессионал_таълим
#имтиҳон

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг тақсимот режасига мувофиқ айни кунларда вилоят ҳудудларида профессионал таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

❇️Бугун Оҳангарон шаҳридаги касб-ҳунар мактаби биносида Оҳангарон туман педагогика коллежига қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилди. Икки сменада ташкил этилган мазкур имтиҳонда жами 224 нафар абитуриентлар иштирок этишди.

@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar