Оhangaron shahar hokimligi
3.7K subscribers
38.5K photos
2.48K videos
67 files
8.64K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#давра_суҳбати

"ИБО, ҲАЁ, НАФОСАТ-ГЎЗАЛЛИГИМИЗ ТИМСОЛИДИР"

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги "Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1059-сонли қарори ижроси юзасидан Оҳангарон шаҳрида бир қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, куни кеча Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова ташаббуси билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси М.Муҳамедова, шаҳар Кенгаши депутати С.Анорбоева иштирокида Оҳангарон шаҳар Касб-ҳунар мактабида "Ибо, ҳаё, нафосат-гўзаллигимиз тимсоли", "Кийиниш маданияти ва ёшлар тарбияси" мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.

❇️Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад шаҳримизда қизларни она Ватанга муҳаббат, меҳрибонлик, оилапарварлик, орасталик, ибо, ҳаё, нафосат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборат.

@ohangaronshahar
#давра_суҳбати

Оҳангарон шаҳар Маданият бўлими ходимлари томонидан шаҳардаги 1-умумтаълим мактабида профилактик ҳисобда турувчи ўқувчи-ёшлар билан суҳбат ўтказилди.

Сухбат жараёнида уларга тарбиявий тушунчалар берилиб, уларнинг қизиқишлари ўрганилди ва фикрлари тингланди. Шунингдек, ёшларни турли тўгаракларга жалб қилиш бўйича тарғиботлар олиб борилди.

@ohangaronshahar
#Давра_суҳбати

Жорий йилнинг 19 январь куни давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев аислигида "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари" масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида қатор вазифалар белгиланди.

⚡️Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Оҳангарон шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар гуруҳи аъзолари ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.

✔️Унда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар муҳокама этилди ва келгуси режалар ўзаро келишиб олинди.

✍️ Умида Чўлпонова,
Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари


@ohangaronshahar
#давра_суҳбати

⚡️"Оҳангароншаҳаргаз" газ таъминоти бўлимида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар учун "Коррупцияга қарши курашиш барча инсонларнинг бурчидир" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

📃Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-5040 сонли қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.

Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова

@ohangaronshahar
#тадбир
#давра_суҳбати

Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида шаҳар тадбиркорлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Йиғилишда тадбиркорликни ривожлантиришда қўйилган сунъий тўсиқлар, ечимини топмаётган масалалар, Оҳангарон шаҳар Саноат ҳудудида жойлашган "Ангрен" эркин иқтисодий зоналарида юзага келган муаммолар тўғрисида атрофлича фикр билдирилди.

Экспорт-импорт масалалари, сохта брендлар остида фаолият олиб бораётган ноқонуний корхоналар ва банклардан кредит олиш муаммолари масъуллар томонидан ўрганилиб, тегишли чоралар ишлаб чиқилди.

👉@ohangaronshahar
#маҳаллабай_ишлаш
#давра_суҳбати

Оҳангарон шаҳар 2-сектор ҳудудига кирувчи "Бўстон" ва "Гулистон" МФЙнинг Кексалар маслаҳат гуруҳи раҳбарлари У.Қурбанова ва О.Муталовлар иштирокида маҳаллада яшовчи ёшлар билан "Янги Ўзбекистонни янгича қурайлик", "Ёшларимиз суянчиғимиз", "Мен маҳаллада жиноят бўлмаслик тарафдориман" каби мавзуларда давра суҳбати бўлиб ўтди. Кекса авлод вакиллари ёшларга кўпроқ китобни мутолаа қилишни, телефон интернетга кирмасдан бадиий озуқани фақатгина китобдан олиш мумкинлигини тушунтиришди. Ҳар бир ёш ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Бундан ташқари ҳозирги кунда бўлаётган синов, яъни коронавирус пандемияси даврида ҳар биримиз ўз соғлигимизга эътибор қаратишни ва вакцина олишимиз зарурлигини билдириб ўтишди.

👉каналга уланиш
#давра_суҳбати

Куни кеча "Ватанпарвар" ташкилоти Оҳангарон шаҳар ЎСТК томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳайдовчилик касбига ўқитилаётган ёшлар билан "Мустақиллик буюк неъмат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини Оҳангарон туман "Адолат" СДП кенгаши раиси Ф.Саидалиева олиб борди.

👉каналга уланиш
#Давра_суҳбати


❇️ Бугун Оҳангарон шаҳар 1- ва 9-умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори асосида "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя", "Энг буюк жасорат-маънавий жасоратдир", "Оммавий маданият-ёшлар келажагига таҳдид" мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати Оҳангарон шаҳар прокурори ёрдамчиси, Адлия маслаҳатчиси Ш.Зулфиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова, Дин ишлари қўмитасининг шаҳар бош мутахассиси Д.Соипов, шаҳар бош отинойиси Н.Алимбекова, шаҳар "Тарғибот" гуруҳи раҳбари Б.Баккараевалар ҳамкорлигида ташкил этилди.

👉каналга уланиш
#Тошкент_вилояти
#Оҳангарон_шаҳар
#Давра_суҳбати

❇️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова ҳамда Дин ишлари қўмитаси Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар бўлими бош мутахассиси Д.Соипов билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудида жойлашган И.Каримов номидаги Техника университети Олмалиқ филиалида "Жаҳолатга қарши" эзгу ғоясига асосан "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан етарли жавобларни олишди.

Шунингдек, талабалар томонидан билдирилган мунозара ва таклифлар тадбирга ўзгача мазмун бағишлади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси

👉каналга уланиш
#давра_суҳбати

🔎Олтита туман ва шаҳар газеталари нега чоп этилмаяпти?

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#давра_суҳбати

Бугун шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими-Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Акром Эшанқулов шаҳардаги 21 та МФЙлардан 21 нафар эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун "Ассалом Наврўз-янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми" бош ғояси асосида суннат тўйи ўтказиш ташаббуси билан чиқиб, тегишли мутасаддилар ва фарзандларнинг ота-оналари иштирокида давра суҳбати ўтказди.

Учрашув давомида йиғилганларга юртимизда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, инсон қадри бўйича белгиланган вазифаларни шаҳримиздаги ижроси бўйича сўз юритилди.

@ohangaronshahar
#Давра_суҳбати

Қадриятларимиз миллий бойлигимиз!

Аҳоли ва ёшлар ўртасида миллий ва анънавий қадриятларни эъзозлаш, ёшлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, улар онгида жамиятимизда тинчлик, миллатларлараро тотувлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшаётган, халқимизга хос бўлган эзгу фазилатларни янада юксалтириш, аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий-маънавий бойлигимизни кўз қорачиғидай асраб авайлаш ва янада қадрлаш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун шаҳар ҳокими ўринбосари-оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Ш.Исматова, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова ҳамда Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассиси М.Эргашевалар 4-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчи қизлари ўртасида "Қадриятларимиз миллий бойлигимиз" мавзусида давра суҳбати ўтказдилар.

⚡️Давра суҳбатида миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз ҳақида сўз бориб, ўқувчиларнинг бу борадаги фикрлари тингланди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Давра_суҳбати

ИНСОН ЖИНОЯТЧИ БЎЛИБ ТУҒИЛМАЙДИ

❇️ Бугун Оҳангарон шаҳар "Орзу" МФЙда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, шаҳар ИИБ, шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда "Инсон жиноятчи бўлиб туғилмайди" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида иштирок этган маҳалла фуқаролар йиғинини аҳолиси ва ёшлари ўзларининг мустақил фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/RMMMOhangaronsh
#Оҳангарон_шаҳар
#Давра_суҳбати

❇️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан шаҳар ҳудудида жойлашган 44-сонли Манзил колонияда "Тақдирни қўл билан яратур инсон" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар гуруҳи аъзолари: Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши депутати, "Гули лола" МЧЖ раҳбари, "Илоқ" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ш.Комилов ҳамда "Навбаҳор" МФЙ раиси Б.Мунавваровлар иштирок этдилар.

📚Давра суҳбати давомида юртимизда ҳозирги кунда халқимизнинг фаровон турмуши йўлида амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар: тадбиркорлик билан шуғулланишга берилаётган имтиёзлар, маҳалла фуқаролари учун яратилаётган имкониятлар ва шароитлар, давлатимиз томонидан уй-жой қуриш, сотиб олиш, тадбиркорлик, ҳунармандчилик, паррандачилик, хотин-қизларнинг таълим олиши ва бошқа соҳалар учун ажратилаётган кредитлар ҳақида батафсил тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Каналга уланиш: ⤵️
https://t.iss.one/RMMMOhangaronsh