Оhangaron shahar hokimligi
3.7K subscribers
38.5K photos
2.48K videos
67 files
8.64K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон
#бандлик

⚡️Оҳангарон шаҳар ДСИ бошлиғи Анвар Турдибоев бошчилигида шаҳарда норасмий фаолият юритиб келаётган 300га яқин шахс ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишига эришилди.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#бандлик

Оҳангарон шаҳрида ўзини ўзи банд қилаётганлар кўпаймоқда

📊Бугунги кунда Оҳангарон шаҳрида норасмий фаолият юритиб келаётган 800 нафарга яқин шахс ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтган.

📌Оҳанганрон шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан Президентимизнинг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#бандлик
#меҳнат_муҳожирлари

Бугун шаҳар ҳокими А.Эшонқулов хориждан қайтиб келган Оҳангаронлик меҳнат мигрантлари билан учрашди.

✔️Учрашув давомида хориждаги иш жойига кета олмаган ҳар бир фуқаронинг оилавий шароити, ишга лаёқатлилиги ўрганилди ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорликка йўналтириш орқали ижтимоий аҳволини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

🛰@ohangaronshahar
#ёшлар_дастури_амалда
#эътибор
#бандлик

🖌Оҳангарон шаҳар маданият ва истироҳат боғида шаҳар ҳокимлиги Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлими ҳамкорлигида "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тадбир ўтказилди.

📝Тадбирда тўртта сектор раҳбарлари иштирок этди. Анжуман давомида "Тадбиркорликка тайёрлов" курсини ўқиб тугатган ёшларга сертификат топширилди.

📜Сертификатга эга бўлган ёшлар, банклардан кредит олиб, келгусида ўзларининг тадбиркорлик ишларини йўлга қўйишни мақсад қилишди.

🔖Шунингдек, мутахассислар томонидан тадбир иштирокчиларига тадбиркорлик ишини амалга оширишда муҳим тавсиялар берилди.

👉 https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Бандлик

Сизни пахта терими ёки бошқа ишга мажбурлашяптими?
Бундай ҳолатларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 1176 ишонч телефонига мурожаат қилинг!

Оҳангарон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

👉каналга уланиш
#Бандлик

Сизни пахта терими ёки бошқа ишга мажбурлашяптими?
Бундай ҳолатларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 1176 ишонч телефонига мурожаат қилинг!

Оҳангарон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

👉каналга уланиш
#бандлик

Касб-ҳунарга ўқитиш маркази навбатдаги битирувчиларни кузатди

Шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан банд бўлмаган, ишсиз 14 нафар фуқаролар сартарошлик йўналишида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари Вазирлиги Бекобод касб-ҳунарга ўқитиш маркази қошидаги "Адолат" МФЙда жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш марказини мувафаққиятли тамомлашди.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ж.Содиқов ҳамда Касбга қайта ўқитиш шўбаси мудири М.Зокировалар сертификатларни ўз эгаларига топширишди.

Ҳозирги кунда ўқишни битирган фуқаролар ўзларини банд қилиб, иш фаолиятини олиб боришмоқда.

Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#4_сектор
#бандлик

🔖 2022 йил 12 апрел куни "Навбахор" МФЙ ёшлари билан ўтказилган сайёр қабулда ишсизлик масаласи бўйича қилинган мурожаатлар ижроси таъминланмоқда.

Хусусан, сектор раҳбари-шаҳар ДСИ бошлиғи Анвар Мўминов ва “Навбаҳор” МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Одил Абдусаматов ташаббуси билан маҳалладаги 20 нафар ишсиз ёшларни Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги “Artel” корхонасига меҳнат ярмаркасига қатнашиши таъминланиб, 7 нафар ишсиз ёшлар билан меҳнат шартномаси тузилди ва доимий иш билан таъминланди.

✍️ Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

@ohangaronshahar
#бандлик

“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДА ТУРГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Оҳангарон шаҳар прокурори ўринбосари А.Олимов, шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ж.Содиқов, "Бўстон" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ў.Карабаевлар ҳамкорликда "Ёшлар дафтари" рўйҳатида турган, 2-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи Жуманова Юлдузхон ва Ғаниева Муҳлисаларга уларни бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикувчилик дастгоҳларини тақдим қилишди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#ҳоким_ёрдамчиларидан_хабарлар
#бандлик
#ташаббус

❇️Оҳангарон шаҳар “Нўғойқўрғон” МФЙ Мунчоқтепа кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро ўз даромадини ошириш мақсадида ўз хонадонида 4 нафар оила аъзоларини товуқчилик, беданачилик ҳамда балиқчилик фаолиятини олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда ушбу фуқаро “Нўғойқўрғон” МФЙ ҳоким ёрдамчисига ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида яна 10 та янги иш ўрин яратишини маълум ўз бизнес ғоясини маълум қилди ва унга МФЙ ҳоким ёрдамчиси томонидан кредит олиш учун тафсия берилди.

Каналга уланиш:
👇👇👇👇
https://t.iss.one/ohangaronshahar
#тадбиркорлик
#бандлик

Ширинликлар маркази иш бошлади

“Гулистон” МФЙда истиқомат қилувчи Музайяна Ваҳобова имтиёзли кредит ҳисобига маҳалла ҳудудида ширинликлар маркази фаолиятини йўлга қўйди.

Натижада 2 нафар фуқаро иш билан таминланди.

Ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган Музайяна Ваҳобова айни дамда Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалининг 3-босқичида таҳсил олади.

Музайяна Ваҳобова келгусида ўқув маркази очиш ниятида эканлигини билдирди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#бандлик

Орзудаги кафе “Орзу”да очилди

Президентимиз раҳбарлигида Республикамизда, хусусан, маҳаллаларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича ўтказилган видеоселекторда жойлардаги ҳокимлар зиммасига бу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш бўйича топшириқ берган эдилар.

❇️Оҳангарон шаҳридаги маҳаллаларда бу борада ишлар жадал олиб борилмоқда. Яқинда 4-сектордаги “Навбаҳор” маҳалласида янги меҳмонхонага асос солинган эди.

📌Қурбон ҳайити кунлари шаҳардаги 3-сектордаги “Орзу” маҳалласи ҳудудида (мўлжал Маликанинг саройи яқинида) умумий овқатланиш йўналишида хизмат кўрсатувчи "Орзу"кафеси очилди.

Натижада, маҳалладаги ишсиз юрган фуқаролардан 10 нафари иш билан таъминланди. Ўтказилган тадбирда нуроний отахонлар тадбиркорнинг иш фаолиятига барака тилаб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида дуо фотиҳа қилдилар.

@ohangaronshahar