#COVID_19
#огоҳ_бўлинг
Оҳангарон шаҳар СЭО ва ЖСБ ходимлари томонидан Оҳангарон шаҳар Деҳқон бозори ва "Ватан" МФЙ ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган профилактик санитария тадбирлари олиб борилди.
👉каналга уланиш

✅Оҳангарон шаҳар 4-сектор ходимлари томонидан секторга қарашли "Навбаҳор" ва "Бирлик" МфЙ фуқароларининг муаммолари ўрганилди, ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида фуқаролар ўртасида белгиланган қоидаларга қатъий амал қилиш ва унга қарши вакцина олиш борасида тушунчалар берилди.

#тарғибот_ташвиқот
Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, Оҳангарон газ таъминоти бўлими, Миллий гвардия бўлими ва шаҳар Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими билан ҳамкорликда "Чоршанба-Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни" муносабати билан шаҳримизни ахоли яшаш хонадонлари ва бозорларда тадбир ўтказилди.
Унда шаҳар ахолиси билан ёнғинлар профилактикаси, ҳаво-газ аралашмасини чақнаши билан боғлиқ ҳодисалар олдини олиш, кунлар исиши муносабати билан истеъмол маҳсулотлари ва айниқса овқатдан заҳарланишга йўл қўймасликка, сабзавот, ҳўл мева маҳсулотларини шиша идишларга консервалаш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича йўриқномалар, эслатмалар тақдим этилди.

#Covid_19
#огоҳ_бўлинг
🦠Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда шаҳар СЭС вакиллари биргаликда йирик корхона ва ташкилотларга боришиб, ходимларга короновирус оқибатлари ҳамда вакцина олишнинг фойдалари тўғрисида тушунча беришди.
💉Ўзи ва яқинларининг соғлиги учун қайғурган ходимлар малакали шифокорлар томонидан эмланди.

#covid_19
#огоҳ_бўлинг
#тарғибот
✅Бугун Оҳангарон шаҳар "Янгиобод" МФЙда
Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ҳамда "Маърифат" тарғиботчилари гуруҳи аъзолари иштирокида "Оммавий маданият ёшлар келажагига таҳдид" мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.
🦠Суҳбат давомида халқимиз орасида кенг тарқалаётган каронавирусга қарши эмлаш ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
💉Малакали шифокорлар томонидан маҳалла фуқаролари коронавирус инфекциясига қарши вакцина олишди.

#Огоҳ_бўлинг
#ФВБ_огохлантиради
⚠️ Ботулизм қандай касаллик?
Ботулизм таёқчалари табиатда кенг тарқалган бўлиб, ўткир заҳарланиш билан кечувчи касалликдир. Тупроқда, сувда, жониворлар организмида учрайди ҳамда қобиққа ўралган ҳолда узоқ йиллар давомида сақланиши мумкин.
Ботулизм таёқчалари ҳавосиз муҳитда кўпаядиган ва ўзидан илон заҳридан юзлаб марта кучли заҳар ишлаб чиқарадиган микроблар бўлиб, сабзавотлар консерваланганда улар учун қулай муҳит пайдо бўлади. Кундалик турмушда бу касалликнинг энг кўп тарқалиши ҳам айнан консерваланган банкалар орқали юзага келади.
Сифатсиз тайёрланган консерва маҳсулотларининг кўпчилик томонидан истеъмол қилиниши одамларнинг оммавий равишда заҳарланишига олиб келиши мумкин.
Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Gazdan foydalanish qoidalarini bilish va ularga aniq rioya qilish zarur!
Gaz chiqib turishining sabablari:
• Gorelkadagi alanga ustiga suyuqlik tushishi va shamol ta’sirida o‘chib qolishi;
• Gaz quvurlariga arqon bog‘lash va unga kir yoyish;
• Ishlab turgan gaz asboblarini qarovsiz qoldirish;
• Gaz plitasini isitish uchun ishlatish.
Gaz hidini sezib qolganda:
• Gugurt yoqmang;
• Tezda gazni o‘chiring, derazalarni oching;
• Gaz keladigan jo‘mrakni o‘chirib qo‘ying;
• Yorituvchi hamda boshqa elektr asboblarni yoqmang va o‘chirmang;
• Gaz tarqalgan xonadan chiqib keting va “104” raqamiga qo‘ng‘iroq qilib, avariya xizmati xodimlarini chaqiring.
Eslatma
• Gaz yoqayotganda oldin gorelkaga gugurt tutib, shundan keyingina gazni oching!
@ohangaronshahar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисида"ги Низомнинг 10-6андига мувофиқ "ҳуқуқбузарликлар содир этишга тайёргарлик кўрилаётганлиги хақида маълумотлар бўлса, меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун хужжатлари бузилишига йил қўймаслик ҳақида, бундай ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликни тушунтирган ҳолда, давлат органлари ва бошқа органларга, ташкилотларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек, иш берувчи фуқароларга огоҳлантиришлар киритиш" вазифаси юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги мажбурий меҳнат тақиқланиши ҳамда бундай ҳолаталарга барҳам бериш мақсадида бир қанча қонун хужжатлар ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Кониституциясининг 37-моддаси, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган 29-сонли конвенцияси ҳамда Ўзбекиситон Республикаси Меҳнат кодекснинг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сонли "Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида''ги қарори қабул қилинган. Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқyвчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу қаторда туман ва шаҳарлар худудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий кишлоқ хўжалиги ишлари, иккиламчи металл ва макулатура йиғиш ҳамда бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва бунга чек қўйилиши юқорида кўрсатилган қарор талабларида белгилаб қўйилган. Кейинги пайтларда корхона, ташкилотлар ходимларини корхона ва бошқа худудларни ободонлаштириш ҳамда қишлок хўжалигидаги турли ишларга мажбурий жалб қилиш шаклида меҳнат қонунчилиги нормаларини бузиш билан боғлиқ айрим ҳолатлар кузатилмоқда. Шу сабабдан, Тошкент вилоятида жойлашган барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари пахта мавсумида ходимларни пахта терими ва хизмат вазифасидан ташқари бошқа ишларга мажбурлаш ҳолатларига йул қўймаслик ҳамда мажбурий меҳнатга барҳам бериш лозим эканлиги маълум қилинади.
2020 йил 23 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан мажбурий меҳнат учун жавобгарлик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиниши ҳамда Жиноят кодексининг 1482-моддасига асосан мажбурий меҳнат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилса жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси эслатиб ўтади.
Шунингдек, агар меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса ёки мажбурий меҳнатга йўл қўйилиши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “1176” қисқа рақамли ишонч телефони, ижтимоий тармоқдаги “dmi.mehnat.uz” сайти ҳамда “mehnathuquqbot” телеграм ботига мурожаат этишингиз мумкин. Ҳар бир мурожаат ва хабарлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади ва натижаси ҳақида маълумот берилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади.

Telegram
Оhangaron shahar hokimligi
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati
Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
#огоҳ_бўлинг
#об_ҳаво
Ўзбекистон шимолида кечаси ҳаво ҳарорати нолга тушади !!
Пайшанба, 30 сентябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий, 1-3 октябрда қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, хабар берди Ўзгидромет.
1-3 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари аста-секин +3…+8, кундуз кунлари +12…+17, шимолда кечалари 0…+5 даражагача пасаяди. Кундуз кунлари +10…+15 даражагача пасайиши кутилмоқда.
1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, 2-3 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

Гиёхвандлик-аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик!
Фарзанд, ота-онанинг суянган тоғи, оилаларнинг келажакка бўлган ишонч чироғидир. Ҳар бир хонадонда бу ёнган чироқ яхшилик зиёсини абадий таратиб турсин. Унинг таратаётган зиёсидан баҳраманд бўлиш ҳар бир умид қилганларга насиб қилсин. Шундай экан, ҳар бир ота-она ширин орзу-умидлар билан бола тарбиялайди. Берган тарбияси натижасида фарзандлари ютуқларини кўриш юксак қувонч бахш этади. Аммо, фарзандингиз вояга етаверган сари у билан боғлиқ ниятлар қаторида турли хилдаги унинг руҳиятидаги ва жисмоний ҳолатида муаммолар ҳам учраб бориши сир эмас. Бу давр оғир синовлар даври бўлиши ҳам мумкин.
Сиз фарзандингизга зимдан қараб разм солаяпсизми?
Шу пайтда сизда “Фарзандим ўзгариб қолаяптими? Илгари бундай эмас эдику? Ғалати ҳаракатлар қилаяпти” ўзини оилавий турли хилдаги тадбирлардан олиб қочмоқдами ёки менга шунақа туюляптими, деган шубҳали саволлар туғилмасмикин?
Гиёҳвандлик бир ғараз ниятли, разолат манбаси бўлган ҳодисаки, бу мудхиш холатга тушишдан худонинг ўзи асрасин!
Шундай нохуш ҳодисаларни бошдан кечирмаслик учун аввало фарзандингизнинг хулқ-атворидан доимо бохабар бўлиб туринг.
Гиёҳванд модда истеъмол қилиш аксарият ҳолларда 14-20 ёшларда бошланади. Инсон психолигиясининг ўзгариши ва унинг хар тарафлама ўсишининг асосий босқичи хам шу ёшлар орасида руй беради.
Юқорида келтириб ўтилган фикрлардан сунг хар бир инсонда гиёҳвандлик балосига гирифтор бўлган болалар қандай билиш мумкин, деган савол туғилиши мумкин? Бу жуда оддий улар куйдагича:
Фарзандингиз атрофдаги бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлади, турмуш ташвишлари уни ҳеч ҳам қизиқтирмайди;
Кўпроқ ёлғон гапиради;
Фарзандингиз хар хил баҳона топиб, кўчага чиқиб кетади. Бир жойга юборсангиз кеч қайтади. Ўқув юртларига бормай қўяди.
Фарзандингизни тўғри йўлга бошловчи насиҳатлар қилсангиз, ёқмайди. Танбеҳ берсангиз сизга тажанглик қилади.
Баъзан ичи сурилиб, ҳожатхонага тез-тез қатнайди.
Кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолади. Баъзан хушчақчақ, гоҳида тушкунликка тушади. Фарзандингиз кўпгина баҳоналар билан тез-тез пул сўрайди. Гоҳида унда тўсатдан катта миқдорда пул пайдо бўлиб қолади.
Уйингиздан қимматбаҳо буюмлар, пул ва кийим-кечаклар йўқола бошлайди;
Ўзига янги, сиз танимайдиган дўстлар орттиради, улар билан сухбатлашганингизда тушунарсиз ибораларни ишлатишади.
Фарзандингизнинг кўз қорачиқлари кенгайган ёки аксинча торайган бўлиши мумкин;
Фарзандингизнинг кўзлари қизариб кетган, гапирганда ҳаттоки, сўзларни бузиб талаффуз қилади;
Фарзандингиз маст ҳолатда бўлиши мумкин, лекин унинг оғзидан ароқ ҳиди келмайди;
Фарзандингизда титроқ тутиш, безовталаниш, қалтираш ва бежо харакатлар кузатилади;
Унинг қўл-оёқларида, баъзан тананинг бошқа жойларида хам игна излари, кўкарган, кесилган, куйган жойлар бўлиши мумкин;
Болангизнинг чўнтагидан тамакига ўхшаган ўт барги, найга ўхшаш ўралган қоғоз топилиши мумкин;
Айрим пайтларда фарзандингизнинг хонасидан кичик қошиқчалар, кўплаб идишчалар, нотаниш таблетка ва кукун (порошок) дорилар топилиши мумкин.
Ёдингизда тутинг! Томир орқали гиёҳванд модда қабул қиладиганлар кўпинча шприцлардан умумий фойдаланганлари учун уларга ОИВ (одамнинг иммунитет танқислиги вирусли касаллиги) ва вирусли гепатит касалликлари юқиш эҳтимоли бирмунча юқори. Ушбу касалликнинг давоси ҳозирги вақтда ҳам аниқланган эмас!
Фарзандингиз гиёҳванд модда қабул қилишга ружу қўйган бўлса:
Унга дўқ пўписа қилманг, жазоламанг.
Фарзандингизнинг қандай қилиб, бу йўлга кириб қолганлигини аниқланг ва ушбу офатдан қутулиш йўлларини изланг, унга руҳан мадад беринг.
Фарзандингизни биргаликда мутахассисга бориб, маслаҳат олишга кўндиринг.
Бунда сизга Республикамизнинг барча вилоят ва шаҳарларида ташкил этилган ишонч пунктларидан гиёҳвандлик ва ОИВ масалалари бўйича бепул ҳамда шахси сир сақланган ҳолда маслаҳатлар оласиз.

#учрашув
#огоҳ_бўлинг
Оҳангарон шаҳар ФВБ томонидан "Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Оҳангарон шаҳрида жойлашган Олмалиқ филиалида фуқароларни ис газидан заҳарланишларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси борасида учрашув ўтказилди.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#огоҳ_бўлинг
📌Ҳафта бошида Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилмоқда
➡️Батафсил
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok

Барча ҳолатдаги оғир заҳарланишларда зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш зарур. Шифокор етиб келгунга қадар қуйидагиларни амалга ошириш керак:
A) Жабрланувчини зудлик билан газланган ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқиш керак;
B) Жабрланувчининг қўл ва оёқларини кўтарилган ҳолатда ётқизиш;
C) Нафас олишига халақит берувчи барча нарсаларни йиғиштириш (тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш ва бошқалар);
D) Жабрланувчининг ухлаб қолмаслигини назорат қилиш. Жабрланувчини юргизиш тақиқланади;
E) Жабрланувчи нафас олмаётган бўлса, унга тоза ҳавода ёки ҳавоси яхши айланадиган хонада сунъий нафас олдиришни бошлаш лозим;
F) Нашатир спиртини ҳидлатиш;
G) Ҳушига келган вақтида йиқилиб, жароҳатланмаслиги учун чоралар кўриш;
H) Жабрланувчининг ҳолати яхши бўлса, иссиқ чой ёки қаҳва ичириш;
I) Кислород ёстиғи ёрдамида кислород бериш.
Табиий ва ис газидан заҳарланиш юз берса, зудлик билан заҳарланган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, 103, 104, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишни ёдда тутинг.
Аҳолини табиий ва ис газидан заҳарланишининг олдини олиш тадбирлари нафақат мутасадди ташкилот, идоралар ҳамда хизматлар томонидан балки, ҳар бир хонадон эгалари ва барча фуқаролар томонидан амалга оширилиши зарур.
Шунингдек, фуқаролар табиий ва ис газидан заҳарланганда, чақнаш билан боғлиқ куйишларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари ҳақида тушунчаларга эга бўлиши лозим. Яна шуни айтиб ўтиш лозимки, ис газидан заҳарланган аҳолини кўпгина қисми оммавий ахборот воситалари орқали кенг кўламли тарғибот-таўвиқот олиб борилишига етарли даражада эътибор қаратмасликлари оқибатида ўзларига керакли билим ва кўникмаларга эга эмасликлари маълум бўлмоқда.
Азиз юртдошлар, барчангизни газдан заҳарланиш ва чақнаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда юзага келиш омилларини бартараф этиш тадбирларида огоҳлик ва фаолликка чақирамиз.
Оҳангарон шаҳар ФВБ

Кеча Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, Оҳангарон газ таъминоти бўлими, Электр тармоқлари корхонаси ва СЭО ва ЖС бўлими билан ҳамкорликда "Чоршанба-Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни" муносабати билан шаҳримизни аҳоли яшаш хонадонларида профилактик тадбир ўтказилди.
Унда шаҳар аҳолиси билан ёнғинлар профилактикаси, ҳаво-газ аралашмасини чақнаши билан боғлиқ ходисаларни олдини олиш, истеъмол маҳсулотлари ва айниқса овқатдан заҳарланишга йўл қўймасликка, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича йўриқномалар берилиб, эслатма материаллар тақдим этилди.
Хурматли Оҳангаронликлар, янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари ўзингиз ҳамда яқинларингиз саломатлиги учун ПЕРОТЕХНИКА воситаларидан фойдаланмаслигингиз, ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ ЎТГАН ёхуд, ТАРКИБИ БУЗИЛГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛАОТЛАРИни истеъмол қилмасликларингизни, қолаверса ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИга амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Янги 2022 йил барчангизга муборак бўлсин.

⚡️Мамлакатимиз вилоятларида айрим чет эл фуқаролари "Биз туристмиз, ўзбек урф-одатларини ўрганмоқчимиз" деб, бошқа динга тарғиб қилаётгани тўғрисида маълумот тарқалди.
❗️ Ушбу ҳолат шаҳримиз хонадонларида, маҳаллада ҳам кузатилса дарҳол шаҳар ИИБга хабар беришингизни сўраймиз.

Қутуриш касаллигидан эҳтиёт бўлинг!
Қутуриш асосан ҳайвонларда учрайдиган асаб тизимининг оғир шикастланиши билан якун топадиган ўта хавфли юкумли касаллик булиб улар оркали одамларга хам юқиши мумкин. Табиатда қутуриш касаллиги қўзғатувчиларнинг асосий манбаи бўри, тулки, чиябўри, кўршапалак кемирувчилар хисобланади. Лекин барча иссиққонли ҳайвонлар–сигир, от, қўй, эчки, чўчка, мушук, бошқа жонзотларга шунингдек одамга хам касалликни юқтириши мумкин.
Касаллик йилнинг барча фаслларида айниқса баҳор ва куз ойларида купроқ учрайди. Хасталик одамларга 90-95 фоиз ҳолатларда итлардан юқади. Касалликка чалинган ҳайвонларнинг тишлаши, тирнаши, тишларининг қадалиши, шунингдек жароҳатланган тери ва шиллиқ қаватларга сўлаги тушиши пайтида юқиш хавфи мавжуд. Қутуриш касаллигига чалинган ҳайвонлар тажовузкор бўлиб, дуч келган ҳайвонлар ва одамларга ташланади, тишлаш, тирнашга харакат қилади. Ёруғликдан қўрқади қоронғу жойга кириб олишга ҳаракат қилади, эгаси чақирганда олдига келмайди. Овқатланишдан бош тортади, тўғри келган жисмларни оғзига солиб ютади, оғзидан жуда кўп сўлаги оқади, безовта бўлади, орқа оёқлари ҳаракатланмай қолади, яъни фалажланиш ҳолатларни кузатилади.
Касалликнинг олдини олиш мақсадида, Оҳангарон шахар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан ҳар йили “Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги” эълон қилиниб, мавжуд ит ва мушукларни рўйхатга олиш, эмлаш, паспорт ва жетон бериш, фуқароларни “Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидалари” билан таништириш, ободонлаштириш бошқармаси томонидан эса дайди ва назоратсиз ҳайвонларни тутиш ва йўқотиш тадбирлари амалга оширилмоқда. Уй ҳайвонларини хавфсизлигини таъминлаш учун “Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидалари”га қатъий риоя қилинг. Беҳосдан ит, мушук ёки бошқа ҳайвон тишласа, тирнаб олса ёки сўлаги тегса, дарҳол тиббиёт муассасасига мурожат қилинг.
мурожаат учун: 95-177-71-37
Оҳангарон шахар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_Бўлинг
❗Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ОГОҲЛАНТИРАДИ!!!
Ис гази кўринмас қотил. Ундан эҳтиёт бўлинг!