Оhangaron shahar hokimligi
11.4K subscribers
44.4K photos
2.84K videos
70 files
10K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Янги_кун
#Наврўз
#Миллий_қадриятлар
#Оҳангарон_шаҳар

✔️Мамлакатимизда бу йилги Наврўз байрами "Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!" шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

❇️Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ва Касб ҳунар мактаби билан ҳамкорликда миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этган ҳолда ўқувчи-ёшлар иштирокида "Ассалом,Наврўз"номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

⚡️Тадбирда ўқувчилар томонидан миллий либослар кўргазмаси, миллий урф-одатларимиз, анъана ва қадриятларимизни ўзида мужассам этган саҳна кўринишлари ҳамда ўзбек миллий ҳалқ ўйинлари намойиш этилди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Янги_кун
#Наврўз
#Миллий_қадриятлар

Наврўз-қадим қадриятлар таровати!

Наврўз – халқимизнинг яратувчанлик меҳнати билан боғлиқ, орзу-умидларини куйлаган, унинг турмуш тарзи, маънавияти, миллий руҳини халқ ижоди усули ва услублари ёрдамида тараннум этган, халқимизинг бой миллий санъатини, урф-одатларини ўзида сақлаган байрамдир. Наврўз – қут-барака, ризқ-рўз, расм-русумлар, урф-одат ва анъаналар байрамидир.

Шу муносабат билан бугун Оҳангарон шаҳар 8-умумтаълим мактабида Наврўз сайили ўтказилди.

♻️Тадбирда ўқувчилар томонидан миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизни тараннум этувчи "Aллa", "Kелин салом"лар, саҳна кўринишлари, хaлқ оғзаки ижоди намуналаридан лапарлар, ўланлар, миллий рақслар ва миллий халқ ўйинлари ижро этилди.


Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси

https://t.iss.one/ohangaronshahar
​​#табрик
#наврўз_муборак

Ассалому алайкум, азиз ҳамшаҳарлар!
Муҳтарам отахон ва онахонлар, мунис опа-сингиллар, қадрли ака-укалар!
Юртимизнинг келажаги, ишончи ва таянчи бўлган навқирон ёшлар!

Қутлуғ байрам – Наврўзи олам билан барчангизни, кўп миллатли Оҳангарон халқини чин қалбимдан самимий табриклаб, юксак ҳурмат ва эҳтиромимни, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Уйғониш ва янгиланиш, қут-барака элчиси Наврўзи айём шукуҳидан диллар яйрамоқда. Тинч ва осойишта юртимизга тўй-томошалар, байрамлар ярашади.

Сизларни мана шу гўзал, тароватли Наврўз айёми билан чин дилдан қутлайман.
Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин!
 
Ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин! 
Барчамизнинг эзгу орзу-ниятларимиз ушалсин! 
Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч бўлсин! 

Наврўз байрами барчамизга муборак бўлсин! 

Ҳурмат билан,
Акром ЭШОНҚУЛОВ
Оҳангарон шаҳар ҳокими


@ohangaronshahar
#жараён

🏢Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар 7-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда "Ассалом,  Наврўз!"  деб номланган байрам шодиёналари бўлиб ўтди.
🌸Табриклар рақсларга,  лапарлар куй-қўшиқларга уланди, болажонлар мириқиб дам олишди.
🎉Миллий байрамимизга бўлган эътибор,  миллий қадриятларимизни улуғловчи анъаналаримиз ўқувчиларимизнинг қалбида  ифтихор туйғуларини  янада мустаҳкамлади.
🏆Ҳар бир синф ўқувчилари ўртасида байрамона миллий таомлар кўриги ўтказилди, маъмурият томонидан ош тортилди.
🔥Байрам мароқли ва таассуротларга бой бўлди.

#Наврўз_шукуҳи
👍13🏆3👏1