Оhangaron shahar hokimligi
11.4K subscribers
44.3K photos
2.83K videos
70 files
9.99K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#мурожаат_ва_ижро

🔰 Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудида сектор раҳбарининг биринчи ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан ўтказилган хатлов жарёнида "Навбаҳор" ва "Бирлик" МФЙларда яшовчи Абдумажид Давлатов ва Акмал Каршибоевларнинг инкубатор мосламасига бўлган эҳтиёжи ва имтиёзли кредит олиш масаласидаги мурожаатлари ўрганилди.

Мазкур мурожаатлар юзасидан аник вазифалар белгиланиб, ижобий ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга кўрсатма берилди.

Оҳангарон шаҳар ДСИ.

@ohangaronshahar
#мурожаат_ва_ижро

⚡️Бугун Оҳангарон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Ж.Содиқов ва марказ ходимлари, ёрдамчи инспекторлар томонидан хатлов жараёнида аниқланган, касб-ҳунарга ўқиш истаги бўлган ишсиз ёшлар Оҳангарон шаҳридаги касб-ҳунар мактабида яратилган ўқиш шароитлари ва имтиёзлари билан таништирилди.

✔️Шунингдек, "Ноғойқурғон" МФЙ томонидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига келиб тушган
мурожаатлар юзасидан маҳалла ҳудудида уйма-уй юрилиб, фуқаролар мурожаатлари ўрганилди. Ўрганишлар натижасида хонадон эгаларига тадбиркорликни ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, уларга субсидия ажратиш, маҳалладаги томорқа ва бўш ерлардан самарали фойдаланишга кўмаклашиш борасида зарурий тавсиялар берилди.

@ohangaronshahar
#мурожаат_ва_ижро

❇️Бугун Оҳангарон шаҳар ўринбосарлари Илҳом Темиров ва Жасур Юлдашев томонидан "Навбаҳор" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг шаҳар ҳокимлигига йўллаган мурожаати жойига чиқққан ҳолда ўрганилди.

Мутасаддилар ташаббуси остида фуқаронинг соғлиги билан боғлиқ муаммосини ҳал этиш мақсадида ҳомий жалб этилди ва тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#мурожаат_ва_ижро

🔖Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудидаги "Бирлик" МФЙ Шарқ кўчаси 6-уйда яшовчи фуқаро Ахулов Акмал инкубатор мосламасига эҳтиёжи борлиги юзасидан мурожаат килган эди.

✔️Бугун 4-сектор раҳбари Анвар Мўминов ва ушбу ҳудудга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Жамшид Узоқов ташаббуси остида фуқарога инкубатор мосламаси топширилди ҳамда тегишли тавсиялар берилди.

✍️ Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

@ohangaronshahar
#мурожаат_ва_ижро

⚡️Оҳангарон шаҳар "Умид" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи "Ёшлар дафтари" рўйхатида турувчи фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, унга тикув машинаси олиб берилди ва бу орқали унинг бандлиги таъминланди.

✔️Шаҳримимзда аҳоли муаммолари билан "маҳаллабай" ишлаш тадбирлари давом этади.

👉каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#яшил_макон
#мурожаат

⚡️Шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, экологик ҳолатни яхшилаш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан жамоатчиликка мурожаат қилди

📹батафсил видеолавҳада
👆🏼

👉Каналга уланиш
#мурожаат_ва_ижро

Оҳангарон шаҳар 4-сектор рахбари ДСИ бошлиғи Анвар Мўминов бошчилигида сектор ҳудудидаги МФЙлардан келиб тушган мурожаатлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганилар давомида "Бирлик" МФЙда яшовчи фуқаро И.Хусанбаевнинг чорвачилик йўналиши бўйича имтиёзли кредит ажратишни сўраб қилган мурожаати ўрганилиб унга тавсиянома берилиши таъминланди. Шунингдек, ушбу ҳудудда яшовчи фуқаро М.Қурбонованинг енгил типда дўкон қуриш бўйича мурожаати юзасидан фуқарога зарурий тавсиялар берилди ва амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.

Кейинги ўрганишда "Қўрғон" МФЙдаги фуқаролар мурожаатига кўра ноқонуний равишда оқова сув қувурларидан фойдаланиб келинаётганлиги тўғрисидаги масала мутасадди раҳбарлар томонидан ижобий ҳал қилинди.

Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат_ва_ижро

Аҳоли мурожаатлари юзасидан “Орзу” МФЙдаги кўп қаватли уйнинг кириш йўлагини таъмирлаш масаласида “Келажак компанияси”нинг
фаолияти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Б.Фозихонов томонидан ўрганилди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат_ва_ечим

Аҳоли мурожаатлари юзасидан Оммавий қабулда мутасаддиларга мурожаат қилган фуқаронинг ертўлада сув борлиги ва бошқа носозликлар муаммоси қандай ечим топгани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Б.Фозихонов томонидан назорат қилинди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#мурожаат_ва_ижро

Шаҳримиздаги "Оҳангарон муҳташам уй” БСК томонидан заҳира яратилиб, шаҳардаги “Илоқ” МФЙ 16-уйнинг “Янгилик” МФЙ 21-уйларнинг кириш йўлаклари мулкдорлар мурожаатига асосан таъмирдан чиқарилмоқда.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
👍21
#Мурожаат

❇️Шаҳар ҳокими А.Эшонкулов “Янгилик” МФЙда уй-жой масаласи бўйича мурожаат қилган фуқаролар билан учрашди.

Маҳалла фуқаролари ўзларининг уй-жойга бўлган эҳтиёжлари сабабларини айтиб мутасаддиларга мурожаат қилишди.

📌Ҳар битта мурожаат юзасидан тегишли хулосалар билдирилди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
👎4👍1
❇️4-сектор
#мурожаат_ва_ижро

⚡️Оҳангарон шаҳар 4-сектор рахбари, шаҳар Халқ қабулхлнаси рахбари, шаҳар кенгаши депутати ва 4- сектор ишчи гуруҳи ходимлари биргаликда "Бирлик" МФЙда яшовчи фуқаро М.Ўнинг такрорий мурожаати юзасидан хонадонида бўлишди.

Фуқаронинг уй қуриш учун қурилиш маҳсулотлари ажратилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати масъул рахбарлар томонидан ўрганилди ва фуқарога ҳоким ёрдамчиси Ж.Узоқов ҳомийлигида 1000 та ғишт ҳамда ҳудуддаги шифер ишлаб чиқариш корхонаси ҳомийлигида 100 дона шифер маҳсулотлари олиб берилиши тахминланди

Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
👍81
#мурожаат
#амалий_ёрдам

Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан “Хонобод” МФЙ Шифокорлар кўчаси 277-уйининг орқасидан оқиб ўтувчи канал ўзани ўзгартирилиб, шу уйнинг молхона қисми сув оқимини ювиб кетиш натижасида вужудга келган иншоот қулаши хавфи бартараф этилди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
👍5
#мурожаат
#ижро

Фуқаролар уй-жой, коммунал соҳа ва оилавий масалалари бўйича мурожаат қилишмоқда.


@ohangaronshahar
👍2
Forwarded from Элбек ШОЙИМОВ
#мурожаат_ва_ечим
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида Чиноз туманида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул бошланди.

🔹
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги сайёр қабулда аҳоли бандлик, тадбиркорлик, инфратузилма, коммунал соҳалар, йўл қурилиши, соғлиқни сақлаш, моддий-кўмак, таълим каби қатор масалалар билан мурожаат қилишмоқда.

Жараёнларни ижтимоий тармоқдаги
қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: 👇👇

https://fb.watch/ePhz3hWu_E/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
👍3👎1
#мурожаат

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашида шаҳардаги айрим мактаб директорлари мурожаатлари тингланди.

Мурожаатлар бўйича тегишли вазифалар белгиланди.

Каналга уланиш
🔥4🥰2🤔2🥱2
#мурожаат

Мен – Акром Эшонқулов, Оҳангарон шаҳар ҳокими  мана шундай масъулиятли дамларда Сиз, азиз ҳамшаҳарларимга мурожаат қилмоқчиман. Бугунги кунда шаҳардаги коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ободонлаштириш, йўл хизмати бошқармалари ходимлари ҳамда сектор раҳбарлари барча имкониятларни сафарбар этиб, имконият даражасида Сиз азизларга қулайликлар яратиш бўйича ишларни олиб боришмоқда.

Жумладан, бугунги кунда шаҳар ички ишлар бўлимида шаҳар марказий штаби, газ, электр, бошқарув сервис компанияларида 24 соат иш тизими йўлга қўйилган бўлиб, мазкур тизимнинг барча ходимлари халққа сифатли хизмат кўрсатиш чораларини кўришмоқда.

Ишчи гуруҳ штаби рақами: +998 70-645-10-17

Шу ўринда Сизларга бугунги кунда табиий газга бўлган эҳтиёж янада ортганлиги, барча ҳудудларда истеъмол миқдори ортиб бораётганлиги туфайли, газ босимининг пасайиши кузатилиши мумкинлигини маълум қиламан.

Шахсан ўзимнинг телефон рақамим:
📞+99893-160-00-76

Иш телефоним:
📞+99870-645-10-09
       
Азиз ҳамшаҳарлар, ҳурматли раҳбарлар !

Бугунги вақтинчалик синовли кунларда биз барчамиз бирлашиб бир ёқадан бош чиқариб, бир биримизни тўғри тушуниб жипслашган ҳолда фаолият юритсак, ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтишимизга ишончим комил.

➡️ @ohangaronshahar
👍60👎17🤔3🏆1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат
#ғамхўрлик

❇️- “Янгиобод”, “Қўрғон” маҳаллаларидаги иссиқлик муаммоси учун биргаликда курашамиз!

Ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Бобур Адизовнинг телефон рақами
📞+998 90 915 17 37


Мурожаат учун: Шаҳар ҳокимининг ўринбосари - шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Расул Холматов +998990202727

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи - Ботирхон Мунаваров +998975460343

Ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Равшан Мажидов -
+998977011006

https://t.iss.one/ohangaronshahar
👍17👎4😱3👏1
#мурожаат

Орзу мфй.да депутат, мфй.раиси, ҳоким ёрдамчиси ва хотин-қизлар фаоли ҳамкорлигида маҳалла фуқароларига қилинган моддий ёрдам ва аукцион масаласидаги оғзаки мурожаат юзасидан тегишли мутасаддилар орқали ижобий ечим топилди.

Каналга уланиш
👍4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

Ҳурматли тадбиркорлар ва бизнесда энди иш бошламоқчи бўлаётган юртдошлар!

Сизларга яхши маълумки, бугун мамлакатимизда бизнес муҳитини тубдан яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳар бир тадбиркорнинг оёққа туриши, бу йўлда пайдо бўладиган муаммо ва масалаларни ҳал этишда ёлғиз қолиб кетмаслиги, бизнес ғояларини ҳаётга тўлақонли татбиқ этиши борасида давлат идоралари масъулдир.

Бугундан эътиборан вилоятда, қолаверса барча шаҳар ва туман ҳокимлари бошчилигида тадбиркорлар билан учрашув ва мулоқотлар узлуксиз ташкил қилинади.

Мен барча тадбиркор ва ишбилармонларга, энди иш бошламоқчи бўлиб турган юртдошларимизга мурожаат қилмоқчиман

Сизнинг бутун дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишлар даврида юзага келадиган муаммоларингизни тезкорлик билан бартараф қилиш, фаолиятингизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, вилоят ҳокимлигида, барча шаҳар ва туманларда 24 соат фаолият юритувчи штаблар фаолияти йўлга қўйилди.

Мурожаат қилинг, биз сизга кўмакчимиз. Қуйидаги телефон рақамларини ёзиб олинг ва барчага етказинг.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими


📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1