Оhangaron shahar hokimligi
11.3K subscribers
44.5K photos
2.84K videos
71 files
10K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Тадбир
#Бобурхонлик

❇️2022 йил давомида Мудофаа вазирлиги қўшинлари томонидан "Миллий армиямиз-ёшлар нигоҳида" шиори остида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича Оҳангарон шаҳрида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, шаҳар Маданият бўлими, шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 8-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда Оҳангарон тумани Нурабод шаҳарчасидаги ҳарбий қисмда буюк бобокалонимиз шоир ва давлат арбоби, мутаффаккир А.Навоий ҳамда З.М.Бобур таваллуд айёмига бағишланган "Буюк икки сиймо" номли маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда мазкур мактаб ўқувчилари ва ҳарбий аскарлар томонидан буюк боболаримиз қаламига оид ижро этилган ғазаллар ва рубоийлар, куй ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва рақслар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.Тадбир сўнггида шаҳар Маданият бўлими ходимлари томонидан қўшиқлар ижро қилинди.

Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси.

@ohangaronshahar