Оhangaron shahar hokimligi
3.69K subscribers
38.5K photos
2.48K videos
67 files
8.64K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда

Президентимизнинг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4862-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз ёшлар тадбиркорликка ўқитилиб, уларнинг турли йўналишларда ўз бизнесларини бошлашига кўмаклашилмоқда.

👉каналга уланиш
#ёшлар_дастури_амалда

Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи "Ёшлар дафтари"даги йигит-қизлар тадбиркорликка ўқитилиб, уларнинг ўз бизнесини бошлашида яқиндан кўмак берилмоқда.

👉
каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда

❇️Оҳангарон шаҳридаги "Ideal Plast Manufactory" корхонасида бугунги кунда 24 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган.

👉🏻
Каналга уланиш
#ёшлар_дастури_амалда

Оҳангарон шаҳридаги "Ёшлар дафтари"га киритилган бир гуруҳ ёшлар "Тадбиркорликка тайёрлов" курсларида қатнашиб сертификатга эга бўлишди.

Ўқув курсини муваффақиятли тугатган ёшлардан Д.Мусаев, С.Ғаниев ҳамда Ш.Абдуалимовалар Халқ банкидан 33 миллион сўмдан кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишди.

Тадбиркорликка қизиқувчи ёшларга кўмак бериш давом этмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги Оҳангарон шаҳар бўлими.

👉https://t.iss.one/ohangaronshahar
#ёшлар_дастури_амалда

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Инвестиция бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ташаббуси билан ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида корхоналар фаолияти таништирилди.

"SILK PLAST QUALITY"МЧЖ пластик ишлаб чиқарувчи корхонаси яна йигирма нафар ёшларни ишга қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

P/S. Ушбу корхона бундан аввал 10 нафар ёшларни ишга олиш бўйича шартнома тузган.

👉каналга уланиш
#ёшлар_дастури_амалда
#эътибор
#бандлик

🖌Оҳангарон шаҳар маданият ва истироҳат боғида шаҳар ҳокимлиги Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлими ҳамкорлигида "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тадбир ўтказилди.

📝Тадбирда тўртта сектор раҳбарлари иштирок этди. Анжуман давомида "Тадбиркорликка тайёрлов" курсини ўқиб тугатган ёшларга сертификат топширилди.

📜Сертификатга эга бўлган ёшлар, банклардан кредит олиб, келгусида ўзларининг тадбиркорлик ишларини йўлга қўйишни мақсад қилишди.

🔖Шунингдек, мутахассислар томонидан тадбир иштирокчиларига тадбиркорлик ишини амалга оширишда муҳим тавсиялар берилди.

👉 https://t.iss.one/ohangaronshahar
#ёшлар_дастури_амалда

🔰Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамда Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан Маданият ва истироҳат боғида ёш тадбиркорлар иштирокида "Ҳоким ва ёш тадбиркорлар бизнес учрашуви" мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

🔖Унда барча сектор раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этиб, бўлажак бизнесменларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

📝Шунингдек, шаҳримизнинг таниқли тадбиркорлари ёшларга мастер класс ўтиб, келгусида амалга оширадиган бизнеслари учун зарур кўрсатмалар берди.

💥Тадбир ёшлар учун юксак мотивация бўлди.

@ohangaronshahar
#ёшлар_дастури_амалда

Бугун Оҳангарон шаҳар Маданият ва истироҳат боғида "Ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов
ёшларга касб-ҳунар ўргатиш ва зарурий асбоб ускуналар билан таъминлаш борасида амалий ишлар тўғрисида иштирокчиларга маълумот берди.

Шунингдек, ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ва улардан унумли фойдаланиш борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

Тадбир давомида "Ёшлар дафтари" рўйхатига кирган ёшларга ўзини ўзи банд қилиш мақсадида бир қатор асбоб ускуналар, жумладан, сартарошлик ускунаси, қурилиш асбоблари, қандолат печи, асалари уяси, инкубатор, замонавий компьютер, принтер, тикув машинаси ва шу каби жиҳозлар топширилди.

👉каналга уланиш
#ёшлар_дастури_амалда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси томонидан Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижросига мувофиқ, Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудидаги ишсиз аҳоли, хусусан, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида, сектор штабида шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Муминов, Тошкент вилояти ДСБ бўлим бошлиғи А.Алиризаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Оҳангарон шаҳар бўлими мудири Ф.Мадимаров ва МФЙ раислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳудудига ёндош туман (Пискент тумани ҳудуди)даги ғалладан бўшаган ер майдонларини ишсиз ёшларга бириктириб бериш масаласи илгари сурилди.

Йиғилиш якунида МФЙ раислари ва ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзосига юқоридаги масалалар юзасидан аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.

@ohangaronshahar
#ёшлар_дастури_амалда

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Оҳангарон шаҳридаги қабулхонаси, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ва Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази шаҳар бўлинмаси хамкорликда тадбиркорлик кўникмаларига ўқув курсларини тамомлаб, тадбиркорликни бошлаш арафасида турган ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида мутасаддилар томонидан ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, тадбиркорликни қандай бошлаш зарурлиги, иш фаолияти давомида нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида тушунчалар берилди.

Учрашув сўнгида ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди.

@ohangaronshahar