Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
38.8K photos
2.5K videos
67 files
8.73K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#канал_тозалаш

Оҳангарон шаҳар ФВБ томонидан бир неча йиллар буён ўзани тозаланмаган Хўжа-баланд каналида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Шуни эътироф этиш керакки, фуқаролар томонидан каналнинг муҳофаза ҳудудига (ўзбошимчалик билан) қурилган қурилмалар, девор, чархпалак, дарахтлар ва ҳоказо қурилмаларни максимал четлаб ўтишга мажбур бўлишмоқда, бироқ имконият чекланган.

Шу ўринда канал ҳудуди ўтган йилнинг май ойида ишчи гуруҳ билан хатловдан ўтказилиб, ноқонуний қурилмалар хақида аҳолига расмий огоҳлантиришлар (ёзма равишда) тақдим этилган.

Айни вақтда Оҳангарон шаҳрининг Қўрғон, Янгиобод, Хонобод ва Нўғойқўрғон ҳудудидан ўтган мазкур сув иншооатини тозалаш ишлари вақтида электр ва газ таъминоти вақтинчалик узилиши хақида огоҳлантирамиз.

@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент матбуот хизматининг яна бир янги лойиҳаси - "Менинг ҳикоям". Унда "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар ушбу ташаббуснинг улар ҳаётида нималарни ўзгартиргани, қандай кўмак бергани ҳақида сўзлайдилар.

В новом проекте пресс-службы Президента - "Менинг ҳикоям" ("Моя история") - юноши и девушки, включенные в "Молодежную тетрадь", расскажут о том, как эта инициатива помогла им изменить жизнь к лучшему.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ташаббус_2021
#фахр
#онлайн

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Ташаббус-2021" кўрик танловида Оҳангарон шаҳрида фаолият юритувчи "TREND TEX" МЧЖ корхонаси раҳбари Исаев Улуғбек вилоят босқичида фаол иштирок этиб, “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллаган эди.

Айни дамда Республика Ёшлар ижодиёт саройида "Ташаббус-2021" кўрик танловининг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

@ohangaronshahar
#ёшлар_бандлигини_таъминлаш

Оҳангарон шаҳар 4та сектор раҳбарлари ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экилишини ташкил этиш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича секторлар ҳудудидаги ишсиз аҳоли, хусусан, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида қўшни ҳудуд Пискент туманидаги фермер хўжаликларининг бўшаб қолган ғалла майдонларини кўздан кечириб, ишсиз ёшларга такрорий экин экиш учун ажратиладиган ер майдонларини белгилаб олишди.

@ohangaronshahar
#эълон

2021 йил 15 июн куни Оҳангарон шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан юқори кучланишли 6 кВ "Насосний", "Хонадон", "Маҳалла" ҳаво тармоғини Саноат ҳудудида йўл кенгайиши муносабати билан электр тармоғини кўчириш ишлари олиб борилиши ҳисобига Мустақиллик МФЙ, Ёшлик МФЙ, Намуна МФЙ, Бўстон МФЙ, 2-кичик туман, 2-даҳа, 5-даҳа, 50-даҳа Оҳангарон шаҳар санитария маркази (сес) Бирлик МФЙ ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 га кадар электр таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Юқори кучланишли ҳаво тармоғи орқали электр таъминоти билан таъминланувчи корхона ва ташкилотлар огоҳлантирилган.

Келиб чиқиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун электр энергия истеъмолчиларидан олдиндан узр сўраймиз.

Оҳангарон шаҳар электр таъминоти корхонаси маъмурияти.

@ohangaronshahar
Ердан даромад олиш яхши натижа бердими?

Вилоятимизда 10 минглаб ёшлар деҳқончилик қилиб даромадга эга бўлганда, сиз уддалай олмайман деб ҳали ҳам иккинланаётган бўлсангиз!
🌾Вилоятимизнинг буғдойдан бўшаган ерларидан такрорий экин экишда фойдаланиш имкониятини қўлдан бой берманг.
🏢Ўз ҳудудингизда Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ҳамда туман ҳокимликларига мурожаат қилиб, ер олиб, деҳқончилик қилиш истагингиз борлигини билдиринг.
Ахир, сиз ҳам бу ишни уддалай оласиз!
📌Агар ер олишда муаммога дуч келсангиз yoshlar_ kundaligi_bot каналига мурожаат қилинг.
Орзуларингиз yoshlar_kundaligi билан амалга ошади.

@yoshlaragentliktoshvil
#ҳамкорлик

⚡️Тошкент вилоятидан Тожикистонга 45 млн. долларга тенг маҳсулотлар экспорт қилинади

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#обод_маҳалла

Оҳангарон шаҳрида "Обод маҳалла" дастури доирасида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, "Нўғойқўрғон" МФЙ ички кўчаларига сувоқова қувурлари тўлиқ ётқизилди. Асфальт қилиниши режалаштирилган кўчалар текисланиб, тайёрланди.

Бугун кўчалар ёнига арча кўчатлари экилмоқда.

@ohangaronshahar
#инвестиция

Жорий йилда вилоятда энг кўп инвестиция Хитойдан ўзлаштирилди

📊Тошкент вилоятида январь-май ойларида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш режа прогнози 96,5 млн.долларни ташкил этиш режси белгиланган бўлиб, амалда 107,5 млн. ёки 114 фоизга бажарилди.

📌Бу кўрсаткичлар 98 та лойиҳа ҳиссасига тўғри келади. Бунда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар улуши
38 фоизи -Хитой
5 фоизи -Туркия
12 фоиз -Россия
ва шу каби бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok