Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.7K photos
2.49K videos
67 files
8.71K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#учрашув
#ёшлар

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов ва шаҳар ҳокими ўринбосари И.Темиров "Ёшлар" дафтари рўйхатида бўлган ишсиз ёшлар билан учрашди.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан уч нафар бандлиги таъминланмаган ёшларга сартарошлик жиҳозлари ва икки нафар ёшга компьютер жамланмаси топширилди.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#танлов
#ёшлар

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси, Маданият бўлими, Ёшлар Иттифоқи Оҳангарон шаҳар Кенгаши, Ёшлар агентлиги Оҳангарон шаҳар бўлими билан ҳамкорликда Оҳангарон шаҳар 6-сон Мусиқа ва санъат мактабида "Ватан тараққиётига менинг ҳиссам" Республика кўрик танловининг Оҳангарон шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

🔰Танловда 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган 20 нафар ёшлар "Миллий мақом ва миллий эстрада", "Тасвирий санъат ва амалий санъат", "Адабиёт ва публицистика" йўналишларида қатнашдилар.

💥Иштирокчи ёшларнинг уч нафари вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

👉каналга уланиш
#ёшлар_дастури_амалда

Оҳангарон шаҳар хокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан "Темир дафтар"да турувчи эҳтиёжманд оила фарзандлари ва "Ёшлар дафтари" га киритилган 23 нафар ёшларга, ҳамда "Талабага - мадад" лойиҳаси бўйича 4 нафар эҳтиёжманд оила фарзандлари бўлган талабаларнинг префессионал ва олий таълим муассасаларида тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг контрактлари Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар кенгашининг 2021 йилдаги 35-сессиясида 3-чорак якуни даромадлар режасининг ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан маблағ йўналтирилиш қарорига асосан "Ёшлар дафтари" жамғармасига йўналтирилган маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

❇️Талабаларимизга келгусида шаҳримиз равнақи йўлида ҳисса қўшишига тилакдошмиз.

👉каналга уланиш
#ёшлар_дастури

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокимининг ўринбосари И.Темиров ташаббуси билан 50 нафардан зиёд ёшлар Ангрен шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактаби билан танишиб, мактаб таркибидаги "Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази"га касб-ҳунар ўрганиш мақсадида оҳангаронлик ёшлар қабул қилинди.

❇️Касб-ҳунар мактабида ўқувчилар учун барча шароитлар яратилган, жумладан, ётоқхона, уч маҳал иссиқ овқат ҳамда ойлик стипендия билан таъминланади.

👉каналга уланиш
#ёшлар_дастури_амалда

Бугун Оҳангарон шаҳар хокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарорига асосан ёшларнинг ҳаётий вазияти мураккаблигини инобатга олган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида "Ёшлар дафтари" га киритилган "Хонобод" МФЙдан Абдусодиқов Камол, "Бўстон" МФЙдан Саидова Нодира ҳамда "Шодлик" МФЙдан Бўронбоева Шахнозаларга зарурий асбоб-ускуналар топширилди.

👉каналга уланиш
#ёшлар_дастури_амалда

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ташаббуси билан "Ёшлар дафтари" рўйхатида турган ёшларга ўзини ўзи банд қилиш мақсадида компьютер техникаси жиҳозлари топширилди.

👉каналга уланиш
#ёшлар_форуми_2021
#агромарафон

"Ўзбекистон ёшлар форуми - 2021" ҳафталиги доирасидаги "Агромарафон"га старт берилди.

"Ўзбекистон ёшлар форуми - 2021" ҳафталиги доирасида "Агромарафон" лойиҳасининг Республика босқичига бўлиб ўтаётган тадбир вилоятимизнинг Қуйи Чирчиқ туманида ташкил этилди.
Марафон аввалида қишлоқ хўжалиги тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ёшларга яратилаётган шароит ҳамда имкониятлар ҳақида сўз юритилди.

Форумда Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Зуҳра Мирғозиева, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов ва Оҳангарон шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги бўлими мутахассиси О.Иманов билан биргаликда шу соҳага қизиқиши юксак бўлган ёшлар ҳам иштирок этмоқда.

👉каналга уланиш
#ёшлар_дастури

Ёшларимиз компьютер жамланмаси соҳиби бўлишди

Бугун, Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарорига асосан, ёшларнинг ҳаётий вазияти мураккаблигини "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда, унга "Ёшлар жамғармаси" маблағлари ҳисобидан компьютер жамланмаси ва рангли принтор топширилди.

Шунингдек, ёшлар ўзларини ўзлари банд қилиш мақсадида компьютер орқали турли сайтлар ва дастурлар яратишлари ва оиласига даромад келиши учун эндиликда бор куч-ғайратини сарф қилиши мумкин.

👉каналга уланиш
#ёшлар_етакчиси_фаолиятидан

Фаолият бошлаганига кўп бўлмаган Оҳангарон шаҳридаги ёшлар етакчилари бугунги кунда ёшлар муаммоларини ҳал этиш, бандлигига кўмаклашиш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.

Жумаладан, "Янгиобод" МФЙ ёшлар етакчиси С.Юсупов кўмагида маҳалладаги бир неча ёшлар имтиёзли кредит олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди.

👉каналга уланиш
#ёшлар
#саломатлик

📝 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан февраль ойи "Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш" ойлиги этиб белгиланган.

⚡️ Шу муносабат билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оҳангарон Кенгаши томонидан шаҳар Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири бугун, 28 февраль куни Оҳангарон касб-ҳунар мактабида ташкил этилди. Тадбирда шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ўқувчиларга гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси нақадар ёмон касаллик ва иллат эканлиги ва оқибати яхшилик билан тугамаслиги ҳамда уларнинг юқиш йўллари ва сабаблари, улардан қандай ҳимояланиш мумкунлиги ҳақида тушунчалар беришди.

@ohangaronshahar