Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.7K photos
2.49K videos
67 files
8.71K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тил_байрами

Оҳангарон шаҳар ХТБ га қарашли 3-умумтаълим мактаби 5-синф ўкувчиларининг
тил байрамига бағишланган видеоролиги.

👉каналга уланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тил_байрами

Ohangaron shahar XTB tasarrufidagi 3-umumiy o'rta ta'lim maktabi 5-sinf o'quvchisi Anormatova Ruxshonaning she'riy tabrigi.

👉каналга уланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тил_байрами
#челленж

Оҳангарон шаҳар ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат
тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Нилуфар Мирзаеванинг тил байрамига бағишланган шеъри.

👉каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тил_байрами

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан шаҳардаги барча таълим муассасаларида "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, 12-ДМТТ тарбиячи педагоглари ҳам ўзбек тилимизнинг давлат тили мақоми берилган кунга бағишлаб лавҳалар тайёрлашди.

👉каналга уланиш
#тил_байрами

Бугун 20 октябрь куни Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан шахримиздаги 8-умумтаълим мактабида ўқувчи қизлар ўртасида воллейбол спорт туридан, ўғил болалар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақа якунида ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

👉каналга уланиш
#тил_байрами
#6_мактаб

Оҳангарон шаҳар ХТБ тасарруфидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан бошланғич синф ўқувчилари ўртасида "Она тилим-жону дилим" мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда ёш ўқувчилар саводхонлик, саҳна чиқишлари, шеърий беллашувда фаол иштирок этиб, ўзларининг билимларини намоён қилишди ва устозларнинг олқишига сазовор бўлишди.

👉каналга уланиш
#тил_байрами
#6_мактаб

Бугун Оҳангарон шаҳар ХТБ тасарруфидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида 21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан "Она тили-қалб кўзгуси" мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар ХТБ ходимлари, мактаб ўқитувчилари, ота-оналар иштирок этишди.

Унда ёш ва иқтидорли ўқувчилар томонидан турли саҳна чиқишлари, шеърий беллашувлар намойиш этилди.

👉каналга уланиш
#тил_байрами

Бугун 21 октябрь Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан 8-умумий ўрта таълим мактабида "Муқаддасим-муҳаббатим, она тилим" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар томонидан миллий тилимизни тарғиб этувчи куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ижро этилди.

👉каналга уланиш
#тил_байрами

Тил - миллат кўзгуси

21 октябрь Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан Оҳангарон шаҳар Қишлоқ қурилиш банк ходимлари билан "Тил миллат кўзгуси" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси К.Усманова ва 5-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт ўқитувчиси М.Бердиевалар она тилимизнинг ўтмиши ва бугуни ҳақида фикрларини билдириб, тилимизнинг нуфузи ва мавқеини кўтариш барчамизнинг фуқаролик бурчимиз эканлиги ҳақида гапириб ўтдилар.

👉каналга уланиш
#тил_байрами

🔰Куни кеча Чирчиқ шаҳрида жойлашган "Кимёгарлар" маданият саройида Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбек тили байрами муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда ўзбек тилининг нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ҳоким маслаҳатчилари қаторида Оҳангарон шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, "Давлат тили тўғрисида"ги қонун ҳужжатларига риоя этиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Нилуфар Мирзаева ҳам вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

@ohangaronshahar