Оhangaron shahar hokimligi
11.3K subscribers
44.6K photos
2.84K videos
71 files
10K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#онлайн
#тошкент_вилояти

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти томонидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5040-сон Қарори ижроси, давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликларда давлат тили соҳасидаги қонун хужжатларига амал қилиш ҳолати каби бир нечта масалалар ўрин олган.

Тошкент вилояти ҳокимлигида ташкил этилган студияда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари И.Мухамедазизова ва туман(шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари, Тошкент вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Файзуллаев ва туман(шаҳар) ҳокимлари маслаҳатчилари иштирок этмоқда.

@ohangaronshahar
#Тошкент_вилояти маҳаллаларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили номзодлигига очиқ мустақил танлов эълон қилинди

🔷 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили номзодлигига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸 Ангрен шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Бекобод шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Олмалиқ шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Оҳангарон шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Нурафшон шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Чирчиқ шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Янгийўл шаҳридаги маҳаллалар

🔸 Бекобод туманидаги маҳаллалар

🔸
Бўка туманидаги маҳаллалар

🔸 Бўстонлиқ туманидаги маҳаллалар

🔸 Қибрай туманидаги маҳаллалар

🔸 Қуйи Чирчиқ туманидаги маҳаллалар

🔸
Оққўрғон туманидаги маҳаллалар

🔸
Оҳангарон туманидаги маҳаллалар

🔸 Паркент туманидаги маҳаллалар

🔸 Пискент туманидаги маҳаллалар

🔸 Тошкент туманидаги маҳаллалар

🔸 Зангиота туманидаги маҳаллалар

🔸 Ўрта Чирчиқ туманидаги маҳаллалар

🔸 Чиноз туманидаги маҳаллалар

🔸 Юқори Чирчиқ туманидаги маҳаллалар

🔸 Янгийўл туманидаги маҳаллалар

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 12 ноябрдан 16 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos

@ohangaronshahar
#Тошкент_вилояти
#Оҳангарон_шаҳар

❇️ Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар Маданият бўлими билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудида жойлашган 44-сон манзил колонияда "Айтгин дўстим нима қилдик Ватан учун?", "Шу азиз Ватан барчамизники" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилари гуруҳи аъзоларидан шоирлар Мамасидиқова Шоира ва Алишер Азимлар иштирок этиб, ўзларининг қаламларига мансуб бўлган "Она-Ватан", "Оҳангароним" номли шаҳримизни тараннум этувчи, волидаи муҳтарамаларимиз, келажак авлод эгаларига бағишланган шеърлари ҳамда шаҳар Маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси

👉каналга уланиш
#Тошкент_вилояти
#Оҳангарон_шаҳар

❇️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси, шаҳар Маданият бўлими ҳамда Оҳангарон туман Нуробод шаҳарчасида жойлашган Ҳарбий қисм билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллик байрами муносабати билан ҳарбий қисмда "Ватанга хизмат-олий фазилат" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирга таклиф этилган меҳмонлардан қўшинлар қўмондони полковник Ж.Якубов, "Ўзбекистон қахрамони" унвони соҳиби Ж.Турдиев ҳамда ҳарбий қисм командири полковник С.Икрамовлар Ватанимиз ҳимоячиларини бўлмиш ҳарбий хизматчиларни ва хизматдаги аскарларни байрам билан муборакбод этдилар.

✳️ Тадбир давомида шаҳар Маданият бўлими хонандалари, 3-ва 4-умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ҳарбий қисм аскарлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага манзур бўлди ҳамда барчани рақсга чорлади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси

👉каналга уланиш
#Тошкент_вилояти
#Оҳангарон_шаҳар
#Давра_суҳбати

❇️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова ҳамда Дин ишлари қўмитаси Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар бўлими бош мутахассиси Д.Соипов билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудида жойлашган И.Каримов номидаги Техника университети Олмалиқ филиалида "Жаҳолатга қарши" эзгу ғоясига асосан "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан етарли жавобларни олишди.

Шунингдек, талабалар томонидан билдирилган мунозара ва таклифлар тадбирга ўзгача мазмун бағишлади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси

👉каналга уланиш
#Тошкент_вилояти
#Оҳангарон_шаҳар
#Китобхонлик

❇️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ҳамда 3-сектор шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда шу ҳудудда истиқомат қилаётган оилалар ўртасида "Илоқ" МФЙ биносида аҳоли ва ёшлар орасида китобхонлик маданиятини кучайтириш ва қизиқишларини ошириш мақсадида "Китобхон оила"
кўрик-танловининг шаҳар 1-босқичи ўтказилди.

✳️ Тадбирда барча оилалар фаол иштирок этиб, низомда белгилаб берилган 3 та шарт асосида беллашдилар ҳамда ўзларининг қаламларига мансуб бўлган Она-Ватанимизни, китобхонликни ва онажонларимизни мадҳ этувчи шеърларини ҳакамларга ўқиб эшиттирдилар.

Тадбирда фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган Айнақуловлар оиласига ҳамда барча иштирок этган оила вакилларига фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари ва турли бадиий ҳамда адабий китоблар тақдим қилинди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси

👉каналга уланиш
#Тошкент_вилояти
#Китоб_карвони_акцияси

❇️Бугун Олмалиқ шаҳрида "30-июнь-Ёшлар куни" муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!» шиори остида вилоят ёшлари учун ёшлар фестивали ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлимининг ташаббуси билан Фестивал аввалида Нурафшондан вилоят ёшларига аталган «Китоб карвони» йўлга чиқди ва жойларга етиб борди.

Бу "Китоб карвони" акциясида Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ҳам фаол иштирок этдилар ва РМММ Тошкент вилояти бўлими томонидан тақдим қилинган китоблар жамланмасига мушарраф бўлдилар.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси
👍9🥱5😭3🤔2