Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.69K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#ФВБ_огоҳлантиради

🌧Жорий йилнинг 4-5 апрель
кунлари вилоятнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

💧Фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлимлари, Ёнғин -қутқарув қисми ҳамда ФВДТ куч ва воситалари томонидан жорий йил 4-5 апрель кунлари навбатчилик ташкил этилсин.

💦Сел келиши хавфи билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирлар амалга оширилсин.

🌧Об-ҳавонинг кескин ўзгариши билан юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда зудлик билан Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига 101 ёки 70-645-70-35, 70-645-70-36 рақамларига ва қисқа рақам “1050” орқали хабар берилсин.

@ohangaronshahar
#огоҳ_бўлинг
#ФВБ_огоҳлантиради

Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради

☀️Тошкент вилояти Гидрометеорология бошқармасининг жорий йил 2 май кунидаги 16-03/130-сонли ахборот хабарномасига асосан 4 июндан 7 июнгача Эрон ҳудудидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига Тошкент вилояти ҳудудида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда.

☀️Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 7-10° га юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 40-43° гача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46° гача исийди.

☀️Республика бўйича баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Юқори хавфли ҳудудларда жойлашган аҳоли ва хўжалик объектларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришингизни сўраймиз.

Оҳангарон шаҳар ФВБ

👉каналга уланиш
#ФВБ_огоҳлантиради
#аномалиссиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология
хизматлари марказининг 2021йил 1 июль куни тақдим этган хабарномасига кўра, 2021 йил 3-5 июль кунлари Республикамиз худудида иссиқ хаво сақлаб қолиниб, кундузи ҳавонинг ҳарорати +39 +41°С, жанубда ва чўл ҳудудларда +42 +44 °C гача иссиқ бўлади. 6-8 июль кунлари Республикамиз ҳудудига иссиқ ҳавонинг кириб келиши натижасида ҳаво ҳарорати иқлим нормасидан +5 +8°С юқори бўлиб, кундузи хаво ҳарорати +41 +43 °С гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +44- +46 °С гача иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Сиздан зарурат бўлмаган ҳолларда қуёшли шароитда кўчага чиқмаслигингизни сўрайди. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига эътиборли бўлинг.

@ohangaronshahar_fvb_101
@ohangaronshahar
#ФВБ_огоҳлантиради
#огоҳ_бўлинг

Оҳангарон шаҳар ФВБ огоҳлантиради.

Чўкиш билан боғлиқ ҳодисаларнинг юз бермаслиги учун авваламбор чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Бунинг учун биринчи навбатда об-ҳаво қуёшли ва шамол бўлмаган пайтда, ҳаво ҳарорати иссиқ бўлган вақтда чўмилиш тавсия этилади. Қорин оч бўлганда, чарчаганда, чанқаганда, яқинда беморликдан турганда, спиртли ичимлик истеъмол қилинганда, ёлғиз бўлганда ва офтоб уриш ҳолларида чўмилиш мақсадга мувофиқ эмас. Шунингдек, тақиқланган жойларда чўмилиш, катер ва қайиқларга яқин сузиб бориш, ёш болаларни сувда қаровсиз қолдириш, чегараланган белгилардан ташқарига чиқиш, кўприк, дамба ва кемалардан сувга сакраш, нотаниш жойларга шўнғиш тақиқланади.

@ohangaronshahar
#ФВБ_огоҳлантиради
#anomalissiq

Ўзбекистонда +46 даражагача жазирама бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда.  

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6 даражага юқори бўлади.

Кундузи ҳаво +40...+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +45...+46 даражагача исийди.

25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

👉каналга уланиш
#ФВБ_огоҳлантиради

Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича тегишли қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ва тегишли идоралар ходимларидан иборат ташкил этилган ишчи-гуруҳлар ахоли яшаш секторлари, корхона ва ташкилотларда назорат-текширувлари ўтказишди.
Текширишлар давомида асосий эътибор фуқаролар томонидан газ балонлардан, газ ва электр мосламаларидан хавфсизлик қоидалари талабларига асосан тўғри фойдаланилаётганлиги, газ ва бошқа ёқилғи иситиш печларидан  газ ва электр ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этилиш даражаси ўрганилди. Ахолига эса ёнғин хавфсизлиги қоидалари тушунтирилиб, эслатмалар тарқатилди.

Хурматли Оҳангарон ахолиси ва шаҳримиз мехмонлари:
- Уйда газ ҳиди сезсангиз эшик ва деразаларни очиб хонани шамоллатиб, бу ҳақида зудлик билан шаҳар газ таъминоти корхонасига 104 рақами орқали хабар беринг: шунингдек гугурт чақиш ва чироқни ёқиш, ёниқ бўлса ўчириш қатъиян ман этилади.
- Иситиш печлари ва уларнинг тутун чиқиш мўрилари яроқлилигини куз-қиш мавсуми олдидан кўрикдан ўтказинг. Тутун чиқиш мўриларининг атрофи камида 1 метр айланасига тахта ва бошқа ёнувчи нарсаларга яқин жойлаштирманг.        
- Ёш болаларни уйда назоратсиз ёхуд ёлғиз холда қолдирманг. Ёш болаларга электр ва газ асбобларидан фойдаланишни буюрманг.
- Маҳалла ва кўп қаватли уйларга олиб борувчи кўчаларни сунъий тўсиқлар билан тўсиб қўйманг.
- Кўп қаватли уйларда газ печларини (плиталарини) ўзбошимча (балконга) белгиланмаган жойларга ўрнатманг.
- Уйларда носоз, ишга яроқсиз ва ишлаш муддати ўтиб кетган, синовдан ўтмаган маиший газ балонларидан фойдаланманг. Газ балондан фойдаланишда балонни синовдан ўтказиб, темир қути ичига боғланиш жойлари хомут орқали ўрнатиб фойдаланинг.
- Уйдан чиқиб кетаётганда электр иситгич ва газ ускуналарини ўчиришни унутманг. Носоз газ ва электр ускуналаридан фойдаланманг.
- Ёнғин ёки авария каби фавқулодда вазият содир бўлганда 101, 1050 рақами хабар беринг ва қўни-қўшнилар ёрдамида мавжуд воситалар (челак, шланг орқали сув сепиш ва бошқалар) билан ёнғинни бошланғич даврида ўчириш чораларини кўринг.

Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Сизларни огоҳликка чақириб, ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига амал қилишингизни сўрайди.

👉каналга уланиш
#ФВБ_огоҳлантиради

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-18 ноябр кунлари Республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, 16-17 ноябрда Республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чангли бўрон бўлади.

🔹16 ноябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 17 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади, 17-18 ноябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади.
Республика бўйича ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда.

🔹16-17 ноябрда шимолда, 17-18 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳарорат кечалари 5-8° гача совуқ, кундуз кунлари 0-3° гача илиқ, шимолда кечалари 12-15° гача совуқ, кундуз кунлари 0-3° гача совуқ пасаяди.

Оҳангарон шаҳар ФВБ

👉каналга уланиш
#ФВБ_огоҳлантиради

❗️12-15 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.

12-14 декабрь кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.

Республика бўйича ҳаво ҳароратини меъёрдан 8-10° пасайиши кутилмоқда.

👉каналга уланиш
#ФВБ_огоҳлантиради

❗️Ўзбекистон ҳудудида Антициклон атмосфера босимининг кўтарилиши кузатилмоқда

Ҳозирда аҳолимизнинг кўп қисми бош оғриғи ва қон босими кўтарилишидан шикоят қилмоқда. Ушбу давр 7-12 январ кунлари кетма-кет икки антициклон чекка қисми Ўзбекистон ҳудудларидан ўтади.

Антициклон таъсирини енгиллаштириш учун эрталаб енгил гимнастика билан шуғулланиш ҳамда овқатланиш рационига Калий моддасига бой меваларни қўшиш ва истеъмол қилиш тавсия этилади.

А.Хамдамов,
Оҳангарон шаҳар
ФВБ бошлиғи ўринбосари, майор.

@ohangaronshahar
#ФВБ_огоҳлантиради

Кеча соат 22:10 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани Шаҳрисабз кўчасида жойлашган Le Grande Plaza меҳмонхона рўпарасидаги дарахт автомашиналар устига қулаб тушган. Дарахт қулаши натижасида 3 та енгил автомобил шикастланган бўлиб, жабрланган ёки ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.

❗️Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, фуқаролардан кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмаслигини сўраб қолади.

@ohangaronshahar