Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.69K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Огоҳ_бўлинг
#ФВБ_огохлантиради

⚠️ Ботулизм қандай касаллик?

Ботулизм таёқчалари табиатда кенг тарқалган бўлиб, ўткир заҳарланиш билан кечувчи касалликдир. Тупроқда, сувда, жониворлар организмида учрайди ҳамда қобиққа ўралган ҳолда узоқ йиллар давомида сақланиши мумкин.

Ботулизм таёқчалари ҳавосиз муҳитда кўпаядиган ва ўзидан илон заҳридан юзлаб марта кучли заҳар ишлаб чиқарадиган микроблар бўлиб, сабзавотлар консерваланганда улар учун қулай муҳит пайдо бўлади. Кундалик турмушда бу касалликнинг энг кўп тарқалиши ҳам айнан консерваланган банкалар орқали юзага келади.

Сифатсиз тайёрланган консерва маҳсулотларининг кўпчилик томонидан истеъмол қилиниши одамларнинг оммавий равишда заҳарланишига олиб келиши мумкин.

Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими.

👉каналга уланиш
#ФВБ_огохлантиради
#Шошилинч


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 08.10.2021 йил кунидаги 4/5/33-1324-сонли кўрсатмаси ва Гидрометеорология хизмати марказининг 2021 йил 8 октябрь куни тақдим этган 380-01/3 81-сон ахборот хабарномасига асосан, жорий йилнинг 9-11 октябрь кунлари Каспий денгиз орқали (Москва области) устида ҳосил бўлган совуқ ва нам ҳаво оқими республика ҳудудига кириб келиши кўрсатиб ўтилган.

9-10 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати пасайиб, кундузи 10-13°Сгача, 10-11 октябрда кечаси 2-5°Сгача илик; бўлади.

Шимолда 9-10 октябрь кунлари кечаси баъзи жойларда 0-5 С гача совуқ бўлади. 9-10 октябрь кунлари республиканинг айрим жойларида, ёмғир ёғиб, тоғ ва тоғолди ҳудудларнинг айрим жойларида кучли ёмғир ёғиши, корта айланиши ва кўринишнинг ёмонлашиши мумкин.

9 октябрь куни ва 10-11 октябрь кунлари Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с (61-79 км/соат)гача кучайиши мумкин.

Кутилаётган кучли шамол, совуқ ва нам ҳаво ҳарорати чорва молларини яйловларда парвариш қилиш ва сақлашда, автотранспорт воситаларининг ҳаракати, алоқа ташкилотлари, коммунал ва энергетика хизматлари фаолиятини
мураккаблаштириши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, аҳоли томонидан иситиш
мосламаларидан тўғри фойдаланишни, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этишни, хавфсизлигини таъминлашда фуқароларни фаолликка чақирамиз.

Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими.

👉каналга уланиш
#ФВБ_огохлантиради

Aziz hamshaharlar va shahrimiz mehmonlari!

❄️Ob-havoning keskin o’zgarishi bilan aholining issiqlikka bo’lgan ehtiyoji oshishi tabiiy hol va buning oqibatida koplab ko’ngilsiz xolatlar ro’y berishi mumkin.

📣Ohangaron shahar Favqulodda vaziyatlar bo’limi Sizlarni ogohlantiradi!!!

💥☠️is gazi, gaz havo aralashmasining chaqnashi bilan bog’liq favqulodda vaziyatlardan;

🔥yong’in xavfsizligi qoidalariga rioya qilish;

🌪🌳 Avtomobillaringizni yengil konstruksiyali inshootlar va daraxtlar ostida qoldirmang.

👨‍👩‍👧‍👦Ozingiz va yaqinlaringizni asrang!

Shahar FVB dispetcherlik xizmati: 101, 70.645-70-36; 70.645-70-35:

👉каналга уланиш
#ФВБ_огохлантиради

⚡️⚡️⚡️ШОШИЛИНЧ АХБОРОТ: чангли бўрон ва чанг ғуборлари кузатилиши мумкин

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази барча вазирлик ва идораларга шошилинч ахборотнома йўллади.

🌪 Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 1-2 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

🗓 1-2 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин.

👉каналга уланиш
#Диққат
#ФВБ_огохлантиради

❗️Бугун кундуз куни Тошкент шаҳри ва республиканинг баъзи ҳудудларида магнит бўрон кузатилиши мумкин!

Тошкент шаҳрида G2 даражали кучга эга 4 баллик магнит бўронлар кузатилиши прогноз қилинмоқда.

Магнит бўронларининг юқори хавфли даражаси нафақат, инсон саломатлиги, унинг кундалик иш фаолиятига, балки алоқа тизимига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

Дарвоқе, айни пайт республика аҳолисининг аксариятида бош орқа қисмида "карахтлик" кузатилмоқда. Бу бевосита магнит бўронлари акс таъсирида юз бермоқда.

Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими.

@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФВБ_огохлантиради

Хурматли фуқаролар руҳсат этилмаган жойларда чўмилманг!

Сув ҳавзаларини қўриқланмайдиган жойларида чўмилиш чўкиш билан боғлиқ нохуш ходисаларга олиб келиши мумкин.

Ўзингиз ва яқинларингизни саломатлиги ўз қўлингизда!!!

https://t.iss.one/ohangaronshahar