Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.67K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Мустақиллик
#маҳалла
#тарғибот

🇺🇿Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси, шаҳар Маданият бўлими билан ҳамкорликда "Умид" МФЙда "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида "Мустақиллик фахрим, ғурурим" номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

📌Тадбирда маҳалла фаоллари ва нуроний онахонлар иштирок этдилар.

📌Маҳалла раиси томонидан маҳалланинг фаол аёллари, нуроний онахонларига эсдалик совғалари топширилди. Улар байрам билан барчани табриклаб, мустақиллик берган неъматлар ва ҳозирги тинч, осуда кунларга шукроналик келтирдилар.

📌Маҳалла раиси томонидан маҳалладаги болажонларга бадиий китоблар тарқатилди.

📌Шаҳар Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ижро этган қўшиқлар барчани даврага чорлади.

👉каналга уланиш
#Мустақиллик
#маҳалла

Оҳангарон шаҳар "Адолат" МФЙда "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида "Мустақиллик фахрим, ғурурим" номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

Маҳалла раиси томонидан маҳалланинг фаол аёллари, нуроний онахонларга эсдалик совғалар топширилди. Улар байрам билан барчани табриклаб, мустақиллик берган неъматлар ва ҳозирги тинч, осуда кунларга етиб келганларига шукроналик айтдилар.

💥Маҳалла раиси томонидан маҳалла фаолларига фахрий ёрлиқлар тарқатилди. Шунингдек, тадбирда ёшлар ўртасида байрамона мусобақа ташкил этилди. Ғолиблар муносиб тақдирланди.

⚡️Шаҳар Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ижро этган қўшиқлар барчани даврага чорлади.

👉каналга уланиш
#Семинар
#Маҳалла_маънавият_қўрғони

Оҳангарон шаҳридаги мусиқа мактабида Президентимизнинг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида "
Маҳалла-маънавият қўрғони" дастури доирасида амалий семинар ташкил этилди.

✔️Тадбир аввалида шаҳар ҳокими А.Эшонқулов сўз олиб, ёшларга берилаётган имкониятлар, маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳақида гапириб ўтди.

📖Шунингдек, Халқаро Ислом Академияси доценти, тарих фанлари номзоди Р. Ўразованинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" китобининг мазмун-моҳияти тўғрисида маърузаси иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Семинар сўнгида истеъдодли ёшлар ва театр жамоалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага манзур бўлди.

@ohangaronshahar
#эслатма
#маҳалла_тизими_ходимлари_куни

Бугун 22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан, шаҳримизда қўшалоқ байрам ўтказилаётгани сир эмас.

Унда ўз ҳаёти ва фаолиятини жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, оилаларда маънавий-маърифий муҳитни барқарорлаштириш, фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши йўлида бағишлаётган маҳалла фидойилари ҳам иштирок этмоқда.


@ohangaronshahar
#маҳалла_раиси_сайловига_тайёргарлик

🖇 Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуротураси,шаҳар адлия бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, МФЙ фаоллари иштирокида "Таъмагирлик иллати, "Биз коррупцияга қаршимиз"мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.


📌 Давра суҳбатида Пқ-138сонли қарор ва Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги 499-сонли қонуни мазмун-моҳияти ишчи гуруҳ раисларига ҳам етказилди.


Шунингдек, сайловга тайёргарлик жараёнлари кенг муҳокама қилинди.


@ohangaronshahar