Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.48K videos
67 files
8.65K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#огоҳ_бўлинг

Юртимизнинг қатор жойларида вояга етмаганларни чўкиш билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар рўй бераётганлигини, кўрмоқдамиз, эшитмоқдамиз.

Оҳангарон шаҳар ФВБ томонидан бир неча бор огоҳлантириш, тушинтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, канал бўйида истиқомат қилувчи фуқаролар ёш болаларини назоратсиз қолдириб, таъқиқланган жойларда чўмилишлари ҳамон кузатилмоқда.

Ачинарлиси, ёши катта фуқаролар ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилиб, оқими юқори бўлган каналда чўмилиши таажубланарли. Улар келажак авлодга намуна бўлиш, тарбия бериш ўрнига аксинча таъсир кўрсатмоқда.

Шу ўринда Оҳангарон шаҳри аҳолиси ҳамда мехмонларига мурожаат қиламиз. "Чўмилиш таъқиқланган" белги ўрнатилган жойларда фарзандларингизни чўмилишига йўл қўйманг. Дарё, канал бўйларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, чўмилишга борманг. Яқинларингиз, фарзандларингиз саломатлигига эса ўзингиз ҳам жавобгар эканлигингизни унутманг.

Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими.

@ohangaronshahar
#ФВБ_огоҳлантиради
#огоҳ_бўлинг

Оҳангарон шаҳар ФВБ огоҳлантиради.

Чўкиш билан боғлиқ ҳодисаларнинг юз бермаслиги учун авваламбор чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Бунинг учун биринчи навбатда об-ҳаво қуёшли ва шамол бўлмаган пайтда, ҳаво ҳарорати иссиқ бўлган вақтда чўмилиш тавсия этилади. Қорин оч бўлганда, чарчаганда, чанқаганда, яқинда беморликдан турганда, спиртли ичимлик истеъмол қилинганда, ёлғиз бўлганда ва офтоб уриш ҳолларида чўмилиш мақсадга мувофиқ эмас. Шунингдек, тақиқланган жойларда чўмилиш, катер ва қайиқларга яқин сузиб бориш, ёш болаларни сувда қаровсиз қолдириш, чегараланган белгилардан ташқарига чиқиш, кўприк, дамба ва кемалардан сувга сакраш, нотаниш жойларга шўнғиш тақиқланади.

@ohangaronshahar
#COVID_19
#огоҳ_бўлинг

Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудидаги "Бирлик" МФЙ ва "Навбаҳор" МФЙдаги фуқаро ҳамда тадбиркорларга маҳалла фаоллари томонидан вакцина олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

👉каналга уланиш
#COVID_19
#огоҳ_бўлинг

Оҳангарон шаҳар СЭО ва ЖСБ ходимлари томонидан Оҳангарон шаҳар Деҳқон бозори ва "Ватан" МФЙ ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган профилактик санитария тадбирлари олиб борилди.

👉каналга уланиш
#COVID_19
#огоҳ_бўлинг

Оҳангарон шаҳар 4-сектор ходимлари томонидан секторга қарашли "Навбаҳор" ва "Бирлик" МфЙ фуқароларининг муаммолари ўрганилди, ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида фуқаролар ўртасида белгиланган қоидаларга қатъий амал қилиш ва унга қарши вакцина олиш борасида тушунчалар берилди.

👉каналга уланиш
#огоҳ_бўлинг
#тарғибот_ташвиқот

Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, Оҳангарон газ таъминоти бўлими, Миллий гвардия бўлими ва шаҳар Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими билан ҳамкорликда "Чоршанба-Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни" муносабати билан шаҳримизни ахоли яшаш хонадонлари ва бозорларда тадбир ўтказилди.

Унда шаҳар ахолиси билан ёнғинлар профилактикаси, ҳаво-газ аралашмасини чақнаши билан боғлиқ ҳодисалар олдини олиш, кунлар исиши муносабати билан истеъмол маҳсулотлари ва айниқса овқатдан заҳарланишга йўл қўймасликка, сабзавот, ҳўл мева маҳсулотларини шиша идишларга консервалаш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича йўриқномалар, эслатмалар тақдим этилди.

👉каналга уланиш
#Covid_19
#огоҳ_бўлинг

🦠Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда шаҳар СЭС вакиллари биргаликда йирик корхона ва ташкилотларга боришиб, ходимларга короновирус оқибатлари ҳамда вакцина олишнинг фойдалари тўғрисида тушунча беришди.

💉Ўзи ва яқинларининг соғлиги учун қайғурган ходимлар малакали шифокорлар томонидан эмланди.

👉каналга уланиш
#covid_19
#огоҳ_бўлинг
#тарғибот

Бугун Оҳангарон шаҳар "Янгиобод" МФЙда
Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ҳамда "Маърифат" тарғиботчилари гуруҳи аъзолари иштирокида "Оммавий маданият ёшлар келажагига таҳдид" мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.

🦠Суҳбат давомида халқимиз орасида кенг тарқалаётган каронавирусга қарши эмлаш ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

💉Малакали шифокорлар томонидан маҳалла фуқаролари коронавирус инфекциясига қарши вакцина олишди.

👉каналга уланиш
#Огоҳ_бўлинг
#ФВБ_огохлантиради

⚠️ Ботулизм қандай касаллик?

Ботулизм таёқчалари табиатда кенг тарқалган бўлиб, ўткир заҳарланиш билан кечувчи касалликдир. Тупроқда, сувда, жониворлар организмида учрайди ҳамда қобиққа ўралган ҳолда узоқ йиллар давомида сақланиши мумкин.

Ботулизм таёқчалари ҳавосиз муҳитда кўпаядиган ва ўзидан илон заҳридан юзлаб марта кучли заҳар ишлаб чиқарадиган микроблар бўлиб, сабзавотлар консерваланганда улар учун қулай муҳит пайдо бўлади. Кундалик турмушда бу касалликнинг энг кўп тарқалиши ҳам айнан консерваланган банкалар орқали юзага келади.

Сифатсиз тайёрланган консерва маҳсулотларининг кўпчилик томонидан истеъмол қилиниши одамларнинг оммавий равишда заҳарланишига олиб келиши мумкин.

Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими.

👉каналга уланиш
#Огоҳ_бўлинг

Gazdan foydalanish qoidalarini bilish va ularga aniq rioya qilish zarur!

Gaz chiqib turishining sabablari:
• Gorelkadagi alanga ustiga suyuqlik tushishi va shamol ta’sirida o‘chib qolishi;
• Gaz quvurlariga arqon bog‘lash va unga kir yoyish;
• Ishlab turgan gaz asboblarini qarovsiz qoldirish;
• Gaz plitasini isitish uchun ishlatish.
Gaz hidini sezib qolganda:
• Gugurt yoqmang;
• Tezda gazni o‘chiring, derazalarni oching;
• Gaz keladigan jo‘mrakni o‘chirib qo‘ying;
• Yorituvchi hamda boshqa elektr asboblarni yoqmang va o‘chirmang;
• Gaz tarqalgan xonadan chiqib keting va “104” raqamiga qo‘ng‘iroq qilib, avariya xizmati xodimlarini chaqiring.
Eslatma
• Gaz yoqayotganda oldin gorelkaga gugurt tutib, shundan keyingina gazni oching!

@ohangaronshahar
#огоҳ_бўлинг

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисида"ги Низомнинг 10-6андига мувофиқ "ҳуқуқбузарликлар содир этишга тайёргарлик кўрилаётганлиги хақида маълумотлар бўлса, меҳнат ва аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун хужжатлари бузилишига йил қўймаслик ҳақида, бундай ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликни тушунтирган ҳолда, давлат органлари ва бошқа органларга, ташкилотларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек, иш берувчи фуқароларга огоҳлантиришлар киритиш" вазифаси юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги мажбурий меҳнат тақиқланиши ҳамда бундай ҳолаталарга барҳам бериш мақсадида бир қанча қонун хужжатлар ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Кониституциясининг 37-моддаси, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган 29-сонли конвенцияси ҳамда Ўзбекиситон Республикаси Меҳнат кодекснинг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сонли "Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида''ги қарори қабул қилинган. Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқyвчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу қаторда туман ва шаҳарлар худудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий кишлоқ хўжалиги ишлари, иккиламчи металл ва макулатура йиғиш ҳамда бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва бунга чек қўйилиши юқорида кўрсатилган қарор талабларида белгилаб қўйилган. Кейинги пайтларда корхона, ташкилотлар ходимларини корхона ва бошқа худудларни ободонлаштириш ҳамда қишлок хўжалигидаги турли ишларга мажбурий жалб қилиш шаклида меҳнат қонунчилиги нормаларини бузиш билан боғлиқ айрим ҳолатлар кузатилмоқда. Шу сабабдан, Тошкент вилоятида жойлашган барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари пахта мавсумида ходимларни пахта терими ва хизмат вазифасидан ташқари бошқа ишларга мажбурлаш ҳолатларига йул қўймаслик ҳамда мажбурий меҳнатга барҳам бериш лозим эканлиги маълум қилинади.
2020 йил 23 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан мажбурий меҳнат учун жавобгарлик миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиниши ҳамда Жиноят кодексининг 1482-моддасига асосан мажбурий меҳнат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилса жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси эслатиб ўтади.
Шунингдек, агар меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса ёки мажбурий меҳнатга йўл қўйилиши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “1176” қисқа рақамли ишонч телефони, ижтимоий тармоқдаги “dmi.mehnat.uz” сайти ҳамда “mehnathuquqbot” телеграм ботига мурожаат этишингиз мумкин. Ҳар бир мурожаат ва хабарлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади ва натижаси ҳақида маълумот берилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади.

👉каналга уланиш
#огоҳ_бўлинг
#об_ҳаво

Ўзбекистон шимолида кечаси ҳаво ҳарорати нолга тушади !!

Пайшанба, 30 сентябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий, 1-3 октябрда қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, хабар берди Ўзгидромет.

1-3 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари аста-секин +3…+8, кундуз кунлари +12…+17, шимолда кечалари 0…+5 даражагача пасаяди. Кундуз кунлари +10…+15 даражагача пасайиши кутилмоқда.

1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, 2-3 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

@ohangaronshahar
#огоҳ_бўлинг

Гиёхвандлик-аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик!

Фарзанд, ота-онанинг суянган тоғи, оилаларнинг келажакка бўлган ишонч чироғидир. Ҳар бир хонадонда бу ёнган чироқ яхшилик зиёсини абадий таратиб турсин. Унинг таратаётган зиёсидан баҳраманд бўлиш ҳар бир умид қилганларга насиб қилсин. Шундай экан, ҳар бир ота-она ширин орзу-умидлар билан бола тарбиялайди. Берган тарбияси натижасида фарзандлари ютуқларини кўриш юксак қувонч бахш этади. Аммо, фарзандингиз вояга етаверган сари у билан боғлиқ ниятлар қаторида турли хилдаги унинг руҳиятидаги ва жисмоний ҳолатида муаммолар ҳам учраб бориши сир эмас. Бу давр оғир синовлар даври бўлиши ҳам мумкин.
Сиз фарзандингизга зимдан қараб разм солаяпсизми?
Шу пайтда сизда “Фарзандим ўзгариб қолаяптими? Илгари бундай эмас эдику? Ғалати ҳаракатлар қилаяпти” ўзини оилавий турли хилдаги тадбирлардан олиб қочмоқдами ёки менга шунақа туюляптими, деган шубҳали саволлар туғилмасмикин?
Гиёҳвандлик бир ғараз ниятли, разолат манбаси бўлган ҳодисаки, бу мудхиш холатга тушишдан худонинг ўзи асрасин!
Шундай нохуш ҳодисаларни бошдан кечирмаслик учун аввало фарзандингизнинг хулқ-атворидан доимо бохабар бўлиб туринг.
Гиёҳванд модда истеъмол қилиш аксарият ҳолларда 14-20 ёшларда бошланади. Инсон психолигиясининг ўзгариши ва унинг хар тарафлама ўсишининг асосий босқичи хам шу ёшлар орасида руй беради.
Юқорида келтириб ўтилган фикрлардан сунг хар бир инсонда гиёҳвандлик балосига гирифтор бўлган болалар қандай билиш мумкин, деган савол туғилиши мумкин? Бу жуда оддий улар куйдагича:
Фарзандингиз атрофдаги бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлади, турмуш ташвишлари уни ҳеч ҳам қизиқтирмайди;
Кўпроқ ёлғон гапиради;
Фарзандингиз хар хил баҳона топиб, кўчага чиқиб кетади. Бир жойга юборсангиз кеч қайтади. Ўқув юртларига бормай қўяди.
Фарзандингизни тўғри йўлга бошловчи насиҳатлар қилсангиз, ёқмайди. Танбеҳ берсангиз сизга тажанглик қилади.
Баъзан ичи сурилиб, ҳожатхонага тез-тез қатнайди.
Кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолади. Баъзан хушчақчақ, гоҳида тушкунликка тушади. Фарзандингиз кўпгина баҳоналар билан тез-тез пул сўрайди. Гоҳида унда тўсатдан катта миқдорда пул пайдо бўлиб қолади.
Уйингиздан қимматбаҳо буюмлар, пул ва кийим-кечаклар йўқола бошлайди;
Ўзига янги, сиз танимайдиган дўстлар орттиради, улар билан сухбатлашганингизда тушунарсиз ибораларни ишлатишади.
Фарзандингизнинг кўз қорачиқлари кенгайган ёки аксинча торайган бўлиши мумкин;
Фарзандингизнинг кўзлари қизариб кетган, гапирганда ҳаттоки, сўзларни бузиб талаффуз қилади;
Фарзандингиз маст ҳолатда бўлиши мумкин, лекин унинг оғзидан ароқ ҳиди келмайди;
Фарзандингизда титроқ тутиш, безовталаниш, қалтираш ва бежо харакатлар кузатилади;
Унинг қўл-оёқларида, баъзан тананинг бошқа жойларида хам игна излари, кўкарган, кесилган, куйган жойлар бўлиши мумкин;
Болангизнинг чўнтагидан тамакига ўхшаган ўт барги, найга ўхшаш ўралган қоғоз топилиши мумкин;
Айрим пайтларда фарзандингизнинг хонасидан кичик қошиқчалар, кўплаб идишчалар, нотаниш таблетка ва кукун (порошок) дорилар топилиши мумкин.
Ёдингизда тутинг! Томир орқали гиёҳванд модда қабул қиладиганлар кўпинча шприцлардан умумий фойдаланганлари учун уларга ОИВ (одамнинг иммунитет танқислиги вирусли касаллиги) ва вирусли гепатит касалликлари юқиш эҳтимоли бирмунча юқори. Ушбу касалликнинг давоси ҳозирги вақтда ҳам аниқланган эмас!
Фарзандингиз гиёҳванд модда қабул қилишга ружу қўйган бўлса:
Унга дўқ пўписа қилманг, жазоламанг.
Фарзандингизнинг қандай қилиб, бу йўлга кириб қолганлигини аниқланг ва ушбу офатдан қутулиш йўлларини изланг, унга руҳан мадад беринг.
Фарзандингизни биргаликда мутахассисга бориб, маслаҳат олишга кўндиринг.
Бунда сизга Республикамизнинг барча вилоят ва шаҳарларида ташкил этилган ишонч пунктларидан гиёҳвандлик ва ОИВ масалалари бўйича бепул ҳамда шахси сир сақланган ҳолда маслаҳатлар оласиз.

👉каналга уланиш
#огоҳ_бўлинг

Миссионерлардан эҳтиёт бўлинг!

👉каналга уланиш
#учрашув
#огоҳ_бўлинг

Оҳангарон шаҳар ФВБ томонидан "Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Оҳангарон шаҳрида жойлашган Олмалиқ филиалида фуқароларни ис газидан заҳарланишларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси борасида учрашув ўтказилди.

👉каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

Миссионерлик ғояларига алданиб қолманг!

👉каналга уланиш
#огоҳ_бўлинг

📌Ҳафта бошида Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok