Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.79K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#сайловга_тайёргарлик

Оҳангарон шаҳар сектор раҳбарлари шаҳардаги янги қуриб битказилган "Бирлик" ва "Янгиобод" МФЙ биноларини бориб кўришди.

Сайлов участкаси ташкил этиш режалаштирилган мазкур биноларда яратилган шароитлар билан танишди
.

👉каналга уланиш
Давлат дастури ижроси депутатлар назоратида

7 август куни Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси раиси А.Хайткулов ҳамда Оҳангарон шаҳар 3-сектор ҳудудидан сайланган депутатлар: Ш.Хусанов, Ж.Юлдашов, Ф.Акилов ҳамда С.Анарбаевалар томонидан сектор ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўп қаватли уйлар таъмири ҳамда ҳудудда барпо этилган М.Ф.Й биноларини қурилиш ҳамда фойдаланишга топшириш ҳолатлари ўрганилди.

Қурилиш ишлари битмаган М.Ф.Й идораларини фойдаланишга топшириш муддатлари бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: 👇👇👇
t.iss.one/ohangaronshkotibiyat
#ҳамдардлик

ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ!

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон шаҳар кенгаши раиси Туранова Набира Тўлаевнанинг волидаи мухтарамалари Ирисбоева Химматой аянинг бевақт вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Аллоҳ таоло ўзининг шомил раҳматига, чексиз мағфиратига олсин, охиратларини обод айлаб, қабрларини ёруғ қилсин!

Инна лиллааҳи ва инна илайҳи рожиъуун.

@ohangaronshahar
#Covid_19
#огоҳ_бўлинг

🦠Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда шаҳар СЭС вакиллари биргаликда йирик корхона ва ташкилотларга боришиб, ходимларга короновирус оқибатлари ҳамда вакцина олишнинг фойдалари тўғрисида тушунча беришди.

💉Ўзи ва яқинларининг соғлиги учун қайғурган ходимлар малакали шифокорлар томонидан эмланди.

👉каналга уланиш
#акция

"Оилаларга маърифат улашиб" акцияси давом этмоқда.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан шаҳар Ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда "Ёшлик " маҳалла фуқаролар йиғинида кўчма кутубхона фаолияти ташкил этилди.

Болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни китобхонликка қизиқтиришга қаратилган ушбу тадбирда маҳалладаги китобсевар ўқувчилар кутубхонага аъзо бўлишди ва ўзларига ёккан адабий ва бадиий китобларни ўқиш имкониятига эга бўлишди.

👉каналга уланиш