Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.79K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Mустакиллик

💥Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси, шаҳар Маданият бўлими билан ҳамкорликда "Мустақиллик" МФЙ да "Мустақиллик фахрим, ғурурим" мавзусида тадбир ўтказилди.

⚡️Тадбирда иштирок этган маҳалла фаоллари, маҳалланинг иқтидорли ёшлари ватан ҳақидаги шеърлари, қўшиқлари билан янада кўтаринки руҳ бағишлади.

👉каналга уланиш
Бугун 11 август куни Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ички ишлар бўлими, ХООПБ, Оҳангарон газ таъминоти бўлими, Электр тармоқлари корхонаси, шаҳар Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўлими билан ҳамкорликда "Чоршанба-Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни" муносабати билан шаҳримизни аҳоли яшаш хонадонлари, қурилиш-реконструкция ишлари болиб борилаётган объектларда ва деҳқон бозорларда тадбир ўтказилди.

Унда шаҳар ахолиси билан ёнғинлар профилактикаси, ҳаво-газ аралашмасини чақнаши билан боғлиқ ҳодисаларни олдини олиш, кунлар исиши муносабати билан истеъмол маҳсулотлари ва айниқса овқатдан заҳарланишга йўл қўймасликка, сабзавот, ҳўл мева махсулотларини шиша идишлар консервалаш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш йўриқномалар, эслатмалар тақдим этилди.

👉каналга уланиш
#мустақиллик
#учрашув

Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари И.Темировлар иштирокида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан "Қўрғон" МФЙ фуқаролари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида МФЙда амалга оширилган ишлар ва келажакдаги режалар ҳақида сўз юритилиб, аҳолининг мурожаатлари ижобий ҳал қилинди.

Юртбошимиз томонидан чиқарилаётган қарор ва фармойишлар жойларда шаҳар ҳокими томонидан ижобий ҳал этилаётгани эътироф этилди.

👉каналга уланиш
#танлов
#партия_ҳаёти

⚡️Оҳангарон шаҳар "Маданият ва истироҳат боғи" да ЎзЛиДеП Оҳангарон шаҳар ва туман Кенгаши, Тошкент вилояти Кенгаши ҳамкорлигида "Ишбилармон аёл" кўрик танлови бўлиб ўтмоқда. Танловда Оҳангарон шаҳридан Гулбуви Раимқулова иштирок этяпти.

👉каналга уланиш
#обод_маҳалла

Оҳангарон шаҳрида "Обод маҳалла" дастури бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, "Бирлик" МФЙнинг ички кўчаларига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда
.

👉каналга уланиш