Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.48K videos
67 files
8.65K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#сайловга_тайёргарлик

Оҳангарон шаҳар 4-сектор раҳбари А.Мўминов ва тадбиркор Ж.Узаков бошчилигида шаҳардаги "Бирлик"МФЙ биноси янгитдан қуриб битказилди ва хоналар тўлиқ жиҳозланди.

Сайлов участкаси ташкил этиш режалаштирилган мазкур бино атрофи асфальт ётқизишга тайёрланмоқда. Шунингдек, сектор раҳбари томонидан "Бирлик" МФЙда "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи аҳоли вакилларининг муаммолари ўрганилди ва жойида ижобий ҳал қилинди.

👉каналга уланиш
#мурожаат
#учрашув

Бугун Оҳангарон шаҳар ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Д.Мирзарахмедов "Дўстлик" МФЙ фуқаролари билан сайёр учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда 25 нафар аҳолининг мурожаатлари тингланди.

Муаммоларнинг 15 таси жойида ҳал этилди. Қолган масалалар бўйича мутасадди раҳбарларга вазифалар юклатилди.

👉каналга уланиш
ЭЪЛОН!
Оҳангарон шаҳар 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби 2021-2022 ўқув йилига 2021 йил 28 август кунига қадар
қуйидаги йўналишлар бўйича ўқувчиларни қабул қилади.
1. Фортепиано
2. Торли чолғулар (Скрипка, виолончель)
3. Дамли зарбли ва пуфлаб чалинадиган чолғу асбоблари
4. Ўзбек халқ чолғулари бўлими (қашқар рубоб, афғон рубоб, доира, чанг, ғижжак дутор, най, аккордеон).
5. Анъанавий ижрочилик (ғижжак, дутор, доира, най).
6. Анъанавий хонандалик
7. Академик хонандалик
8. Эстрада хонандалик
9. Тасвирий санъат
10. Амалий санъат (каштачилик, зардузлик, бадиий туқиш, кулолчилик)
11. Хореография (Рақс)
12. Театр санъати
13. Эстрада чолғу ижрочилиги (гитара, гобой, флейта, кларнет)

Манзил: Оҳангарон шаҳар Охунбобоев маҳалласи 1-уй
Мўлжал: Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги биноси ёнида жойлашган.
Тел: (70) 645-49-32;
(90) 968-13-48


👉каналга уланиш
#мустақиллик_фахрим

💥Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси, шаҳар Маданият бўлими билан ҳамкорликда "Адолат" МФЙ да "Мустақиллик фахрим, ғурурим" мавзусида тадбир ўтказилди
.

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳар кўптармоқли марказий поликлиникасида терапевтлар аҳолини вакцинациялаш учун чиқиб кетишгани сабаб беморларни кўрикдан ўтказиш учун саноқли шифокорлар қолгани ҳақида тарқалган хабар ўрганилди.

Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Оҳангарон шаҳар кўптармоқли марказий поликлиникасида умумий ҳисобда 9 та оилавий шифокор фаолият олиб боради ва уларнинг 3 таси ҳозирги кунда бетоблиги туфайли ишда эмас. Республика бўйлаб юзага келган умумий вазият ва бошқа омиллар сабаб, поликлиника шифокорларидан 4 нафари чиндан ҳам аҳолини эмлаш учун сафарбар этилди. Юзага келган вазият юзасидан, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ўз узрини билдиради ва мазкур муаммо тез орада ўз ечимини топади.

Шунингдек, юртимиздаги кучайтирилган карантин қоидаларига қарамай, каронавирус касаллиги туфайли касалланаётган беморлар сони ортиб бораётгани ва улар орасида бизнинг жонкуяр шифокорларнинг ўзлари ҳам борлигини, касаллик оқибатида кўплаб медицина ходимларини ҳам йўқотганимизни унутмаслигингизни илтимос қилардик! Бу эса соҳада кадр етишмовчилигини юзага келтирмоқда.

Юзага келган ноқулайликлар учун Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси беморлардан узр сўрайди.

👉каналга уланиш
#эълон

2021 йил 12 август куни соат 8:00 да Оҳангарон шаҳар "Маданият ва истироҳат боғи" да ЎзЛиДеП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан "Ишбилармон аёл" кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу кўрик танловга Оҳангарон шаҳридаги барча тадбиркор аёллар ўз кўргазма альбомлари билан қатнашишлари мумкин.

👉каналга уланиш
#сайловга_тайёргарлик

Оҳангарон шаҳар сектор раҳбарлари шаҳардаги янги қуриб битказилган "Бирлик" ва "Янгиобод" МФЙ биноларини бориб кўришди.

Сайлов участкаси ташкил этиш режалаштирилган мазкур биноларда яратилган шароитлар билан танишди
.

👉каналга уланиш