Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
38.9K photos
2.5K videos
67 files
8.73K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Forwarded from Sunnat Saparaliyev 🇺🇿 (Sunnat Saparaliyev)
Олимпиада ўйинларида олтин медал олган спортчиларга 4 сотихли 3 хонали коттедж ва Tahoe;

бронза медали соҳибларига 2 хонали уй ва Trailblazer автомобиллари топширилди.

Шунингдек, олтин учун 200 минг АҚШ доллари, бронза учун 50 минг АҚШ доллари пул мукофоти ҳам берилади.



Каналга уланиш:⤵️
https://t.iss.one/Sunnat_Saparaliyev_photographer
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

#Диққат #Бугун

❗️Бугун, Тошкент вилоятида 3-сектор раҳбарларининг аҳоли билан навбатдаги сайёр учрашувлари бўлиб ўтади (РЎЙХАТ)

📢 Аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янги тизими — Сайёр қабуллар вилоятнинг 22 та шаҳар-туманларида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, рўйхатда кўрсатилган вақтдан бошлаб белгиланган МФЙ ҳудудида ташкил этилади.

🔖 Учрашувда сизнинг мурожаатларингизни шаҳар-туман 3-сектор раҳбари — ИИБ бошлиқлари қабул қиладилар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Учрашув

Доимий комиссия раислари томонидан БСКлар фаолияти ўрганилди

9 август куни Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ш.Хусанов ҳамда Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссия раиси А.Хайткуловлар томонидан шаҳарда фаолият кўрсатаётган Бошқарув сервис компаниялари, хусусан "Оҳангарон келажак замин", "Оҳангарон муҳташам уй" БСКлари фаолияти, ишларни қандай ташкил қилингани ва аҳолидан пул йиғиш масалаларини ўрганиш бўйича учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда "Ипотека банк" Оҳангарон филиали масъул ходими қатнашиб, кредит ва маблағ масалалари бўйича йиғилганлар саволларига жавоб берди.

Каналга уланиш: 👇👇👇
t.iss.one/ohangaronshkotibiyat
Forwarded from OҲАНГАРОН ШАҲАР ҲОКИМИ
#мурожаат
#учрашув

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов "Хонобод" МФЙ фуқаролари билан учрашди. Учрашув давомида аҳолининг мурожаатлари тингланди.

Уларни қийнаб келаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қолган масалалар бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

👉каналга уланиш
#эътироф

🏗“Қурилиш соҳаси ходимлари куни” муносабати билан Оҳангарон шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Жаҳонгир Баходиров шаҳарда бунёдкорлик ишларига қўшган ҳиссаси учун Тошкент вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

🔰Вилоят ҳокимининг совғасини Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов шаҳар ҳокимлиги биносида самимий тилаклар билан топширди.

👉каналга уланиш
#Cайлов_янгиликлари

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ САЙЛОВ ОКРУГИ ТУЗИЛДИ

2021 йил 9 август куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш ва оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 10-Тошкент вилоят сайлов округи тузилиб, сайловчилар сони – 1 877 107 нафар, Тошкент вилояти чегараси доирасида белгиланди. Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг “Тошкенттелеком” Тошкент вилояти филиали биноси, Нурафшон шаҳри, Бобур кўчаси, 1-уй деб эълон қилинди.

Маълумот учун: Сайлов кодексига асосан Сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашган ери кўрсатилган ҳолда сайловдан камида етмиш беш кун олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya