Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.79K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#маҳаллабай_ишлаш

🏠Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудидаги Янгиобод, Қўрғон ва Бирлик МФЙда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг янги замонавий биноси қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Сектор раҳбари жараён билан танишди.

👉 каналга уланиш
#маҳаллабай_ишлаш
#давра_суҳбати

Оҳангарон шаҳар 2-сектор ҳудудига кирувчи "Бўстон" ва "Гулистон" МФЙнинг Кексалар маслаҳат гуруҳи раҳбарлари У.Қурбанова ва О.Муталовлар иштирокида маҳаллада яшовчи ёшлар билан "Янги Ўзбекистонни янгича қурайлик", "Ёшларимиз суянчиғимиз", "Мен маҳаллада жиноят бўлмаслик тарафдориман" каби мавзуларда давра суҳбати бўлиб ўтди. Кекса авлод вакиллари ёшларга кўпроқ китобни мутолаа қилишни, телефон интернетга кирмасдан бадиий озуқани фақатгина китобдан олиш мумкинлигини тушунтиришди. Ҳар бир ёш ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Бундан ташқари ҳозирги кунда бўлаётган синов, яъни коронавирус пандемияси даврида ҳар биримиз ўз соғлигимизга эътибор қаратишни ва вакцина олишимиз зарурлигини билдириб ўтишди.

👉каналга уланиш
#маҳаллабай_ишлаш


♻️Айни пайтда Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов аҳоли орасида камбағалликни қисқартириш, аҳолининг мурожаат ва имкониятларидан келиб чиқиб уларга шароит яратиб бериш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тегишли мутасаддилар билан биргаликда Тошкент шаҳридаги "Янгиобод" бозоридан паррандачиликни ривожлантириш учун турли асбоб-анжомлар харид қилмоқда
.

👉каналга уланиш
#маҳаллабай_ишлаш_тизими

❇️Айни пайтда Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов ҳоким ёрдамчиси Шохрух Ўктамов билан "Нўғойқурғон" МФЙ да бўлиб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.

Шунингдек, аҳолининг имкониятлари, яратилган шароитларидан келиб чиқиб уларга кредит ва субсидия бериш, маҳалладаги томорқа ва бўш ерлардан самарали фойдаланишда кўмаклашиш борасида зарурий тавсиялар берилди.

👉каналга уланиш