Оhangaron shahar hokimligi
3.63K subscribers
39.3K photos
2.53K videos
67 files
8.85K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Оҳангарон шаҳри 5-кичик тумандаги Магистраль йўл бўйида жойлашган светофорнинг ишламаётгани тўғрисидаги эътироз ўрганилди.

Автойўл шаҳар бўлимининг хабар беришича, "Нўғойқўрғон" МФЙга киришдаги ушбу светафор устунида тузатиш ишлари олиб борилмоқда. Тез орада ишга тушади.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@ohangaronshahar
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали Оҳангарон шаҳар 3-ноҳия 19-уйнинг ойна ва ромлари олиб ташланиб ўрнига янги ром қўйилмаётганлиги тўғрисида эътироз эълон қилинган эди.

Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагилар ўрганилди.
Оҳангарон шаҳар 3-ноҳиядаги 19-уй Халқаро аҳамиятдаги А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўли ёқасида жойлашганлиги муносабати билан, ушбу уйнинг фасади архитектура ва шаҳарсозлик талабларига мос тарзда таъмирланиб, ҳомийлик ҳисобидан замонавий ромлар ўрнатилган.

Лекин, маблағ масаласида баъзи камчиликлар юзага келганлиги сабабли айрим хонадонларнинг ромларига ойналар ўрнатилмасдан қолган.

Ҳозирда ушбу муаммо масъуллар томонидан жиддий назоратга олинган бўлиб, камчиликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@ohangaronshahar
#расмий_муносабат


Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида дунёга келган чақалоқларга маълумотнома берилмаётгани ҳақидаги мурожаат ўрганилди
.

Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати шуни маълум қиладики, жорий йилда тиббиёт бирлашмаси туман ва шаҳар миқёсида бўлинганлиги, туғилиш ва ўлимни рўйхатга олиш электрон базаси "УзМедИнфо" туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобида бўлганлиги сабабли, шаҳар тиббиёт бирлашмасида 30 июндан бошлаб платформа ишдан чиқди.

Ҳозирда Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида, туғилиш ва ўлимни рўйхатга олиш учун берилган платформа ишга тушди ва кечиктирилган маълумотномалар, (метрка) тез орада ўз эгаларига тақдим этилади.

Юзага келган ноқулайликлар учун Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси беморлардан узр сўрайди.

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Оҳангарон шаҳар 50а 4-уй 5-хонадонга кирувчи газ қувуридаги носозлик мутасаддилар томонидан тузатиб берилмаётгани шикоят қилинган.

Ушбу ҳолат мутасадди ходимлар томонидан ўрганилди. Ҳисобдон текширилди, газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланмади, видеороликда акс эттирилган ҳолат кўпикнинг қайтиши бўлган.

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Оҳангарон шаҳрининг 3-сектор раҳбари томонидан "Ёшлар билан учрашув куни" доирасида ишсиз ёшлар билан ўтказилган учрашувдаги суратда ёшлар кўринмагани ижтимоий тармоқларда эътирозга сабаб бўлмоқда.

Ушбу эътироз юзасидан шуни маълум қиламиз. Ҳокимлик каналида ёритилган хабарда орқа томондан олинган суратлар жойлангани учун орқадаги ёши катта маҳалла раислари кўринган. Суратнинг олд томонидан олинган ҳолатида ёшлар иштирок этганини кўриш мумкин.

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасида COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун шароит йўқлиги сабаб бошқа беморлар билан бир хонага жойлангани тўғрисида эътироз билдирилган.

Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати шуни маълум қиладики, ҳозирги кунда бутун дунёда, жумладан юртимизда эпидемиологик вазият кескинлашиб, аҳвол оғирлигича қолмоқда.

Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасида “COVID-19” инфекцияси билан касалланган беморлар даволанмайди. Шифохонага мурожаат қилган беморлардан даставвал “COVID-19” инфекциясига тест олинмоқда. Агарда беморларда вирус аниқланса, зудлик билан “COVID-19” касаллигини даволаш учун мўлжалланган махсус шифохоналарга юборилмоқда. Пневмония касаллиги аниқланган ҳолатларда шаҳар тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам ва терапия бўлимларининг бошқа беморлардан ажратилган ҳолда алоҳида палаталарида даволанишмоқда.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, “COVID-19” касаллигига қарши эмланинг. Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳар "Намуна" МФЙда қурилаётган корхонанинг аҳоли учун зарари борлиги ва бошқа ҳолатлар бўйича эътироз билдирилган.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Оҳангарон шаҳар бўлими ушбу объектнинг экологик жиҳатдан тўлиқ талабга жавоб бермагани учун ишга тушишга рухсат берилмаганини маълум қилади.

Ўтказилган кананализация ўрнига асфальт ётқизиш ишлари маблағ билан боғлиқ бўлгани сабаб тўхтаб қолган. Келгусида ушбу кўчани тўлиқ асфальтлаштириш режага киритилган.

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳар "Адолат" МФЙда стадион ёнидаги велойўлакча устидан маҳалла биносини қуришга эътироз билдирилди.

Ушбу эътироз юзасидан мутасаддилар шуни маълум қиладики, ер ости коммуникацияларни ҳисобга олиб ўлчанганда, бино ўрни велойўлак устига тўғри келади.
Шу билан бирга стадион ва йўлак капитал қурилишга кирмаслигини ва маҳалла эҳтиёжи учун қурилганлигини маълум қиламиз.

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳар кўптармоқли марказий поликлиникасида терапевтлар аҳолини вакцинациялаш учун чиқиб кетишгани сабаб беморларни кўрикдан ўтказиш учун саноқли шифокорлар қолгани ҳақида тарқалган хабар ўрганилди.

Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Оҳангарон шаҳар кўптармоқли марказий поликлиникасида умумий ҳисобда 9 та оилавий шифокор фаолият олиб боради ва уларнинг 3 таси ҳозирги кунда бетоблиги туфайли ишда эмас. Республика бўйлаб юзага келган умумий вазият ва бошқа омиллар сабаб, поликлиника шифокорларидан 4 нафари чиндан ҳам аҳолини эмлаш учун сафарбар этилди. Юзага келган вазият юзасидан, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ўз узрини билдиради ва мазкур муаммо тез орада ўз ечимини топади.

Шунингдек, юртимиздаги кучайтирилган карантин қоидаларига қарамай, каронавирус касаллиги туфайли касалланаётган беморлар сони ортиб бораётгани ва улар орасида бизнинг жонкуяр шифокорларнинг ўзлари ҳам борлигини, касаллик оқибатида кўплаб медицина ходимларини ҳам йўқотганимизни унутмаслигингизни илтимос қилардик! Бу эса соҳада кадр етишмовчилигини юзага келтирмоқда.

Юзага келган ноқулайликлар учун Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси беморлардан узр сўрайди.

👉каналга уланиш