Оhangaron shahar hokimligi
3.63K subscribers
39.3K photos
2.53K videos
67 files
8.85K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#расмий
#баёнот

Ижтимоий тармоқда “Оҳангарон шаҳри деҳқон бозори олдида ўрнатилган "Ипотекабанк"нинг нақд пул тарқатувчи банкоматларининг фаолияти тўғрисида эътироз эълон қилинди. Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагилар аниқланди:
"Ипотекабанк" АТИБ Оҳангарон филиали тасарруфидаги бозор ҳудудида жойлашган HUMO ва UZCARD банкоматлари 18.05.2021йил куни ҳисоб рақамлардаги тафовутларни бартараф этиш учун бир кун муддатга профилактика мақсадида ўчирилганини маълум қилади.

✍️Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉@ohangaronshahar
#расмий
#баёнот

Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган янги йўлакчанинг битказилмаётгани тўғрисидаги шикоят бўйича ўрганиш олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сонли ҳамда 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарорларига асосан Оҳангарон шаҳрининг “С.Рахматов” “Фурқат”, “А.Навоий”, “Халқлар дўстлиги”ва “Й.Охунбобоев” кўчаларини архитектуравий қиёфасини ўзгартириш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш белгиланган.
Кўчаларини архитектуравий қиёфасини ўзгартириш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг электрон тендер тизими орқали эълон берилиб, энг маъқбул таклиф берган қурувчи сифатида қурилиш-таъмирлаш ишлари “РИЗО” МЧЖ томонидан ютиб олинган.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари буюртмачиси Тошкент вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи Инжинеринг компанияси” ДУК ва электрон тендер ғолиби бўлган “РИЗО” МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан, мазкур кўчаларнинг жами 6,1 км қисмида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва қурувчи томонидан объект 2021 йилнинг декабр ойида фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Бугунги кунга қадар қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан жами
7,1 км пиёдалар ва велосипед йўлаклари, саломатлик йўлаклари, ирригация тизим (лоток)лари, ўриндиқлар ўрнатилган.

Мазкур пиёдалар ва велосипед йўлаклари, саломатлик йўлакларини аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида ўрнатилаётган тунги ёритиш тизими учун ўрнатилаётган замонавий кўринишдаги металлопрофилдан ясалган устунлардир.

Тунги ёритиш устунларига ўрнатилиши белгиланган чироқлар объект қурилиши буюртмачиси ҳамда объектни эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан чироқларнинг ёритиш қуввати камлиги сабабли маъқул кўрилмаганлиги учун, ёритиши қуввати кўпроқ чироқларга алмаштирилишига тавсия берилган. Мазкур чироқлар импорт маҳсулотлари бўлганлиги, яъни, Хитой Халқ Республикасидан олиб келиниши туфайли чироқларни ўрнатиш ишлари бошланмаган.

Бугунги кунга келиб, объект қурувчиси “РИЗО” МЧЖ томонидан чироқлар буюртма асосида олиб келинган ва чироқларни ўрнатиш (монтаж) ишлари қурувчи томонидан қисқа муддатларда бошлаб юборилади.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати


👉каналга уланиш
#Bayonot

Anomal ob-havo sharoitida umumtaʼlim maktablarida taʼlimni tashkil etish yuzasidan bayonot

Viloyat hokimining topshirigʻiga asosan, Toshkent viloyatidagi barcha hududlarda hokim, maktab direktori va mahalla raislari bilan maktablardagi issiqlik taʼminoti holati oʻrganildi, telefon orqali ularning fikrlari olindi.

Oʻrganish ishlari kecha 23:00 da tugallandi. Quyidagi yakuniy xulosaga kelindi:

11-yanvardan viloyat boʻyicha 77 ta maktabda dars boʻladi.

Ushbu maktablarning oʻquvchilari darslar boshlanishi haqida ota-onalar kengashi orqali xabardor qilingan.

Boshqa umumtaʼlim maktablarida oʻqishlar, mavjud sharoitlarni inobatga olgan holda, 12-yanvardan bosqichma - bosqich boshlanadi.

Bugun soat 14:00 da ertadan boshlab dars boshlanadigan boshqa maktablar roʻyxati eʼlon qilinadi.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

#Баёнот

Аномал об-ҳаво шароитида умумтаълим мактабларида таълимни ташкил этиш юзасидан баёнот

Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, Тошкент вилоятидаги барча ҳудудларда ҳоким, мактаб директори ва маҳалла раислари билан мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди, телефон орқали уларнинг фикрлари олинди.

Ўрганиш ишлари кеча 23:00 да тугалланди. Қуйидаги якуний хулосага келинди:

11 январдан вилоят бўйича 77 та мактабда дарс бўлади.

Ушбу мактабларнинг ўқувчилари дарслар бошланиши ҳақида ота-оналар кенгаши орқали хабардор қилинган.

Бошқа умумтаълим мактабларида ўқишлар, мавжуд шароитларни инобатга олган ҳолда, 12 январдан босқичма - босқич бошланади.

Бугун соат 14:00 да эртадан бошлаб дарс бошланадиган бошқа мактаблар рўйхати эълон қилинади.

Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM