Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.67K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#онлайн
#сессия

Ўтган 2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2022-йил 15- январдаги VI-38-1-10-214-K/22-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудири Лазиз Тўхтамуродович фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.


@ohangaronshahar
#онлайн
#сессия

Оҳангарон шаҳрида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатиш тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Турдибоев депутатларга ўз ҳисоботини ўқиб эшиттирмоқда.

@ohangaronshahar
#онлайн
#сессия

Сессия якунланди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

@ohangaronshahar
#сессия_олдидан

Сессия олди йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши котибияти мудири Ж.Саидкаримов раислигида доимий комиссия раислари ҳамда аъзолари томонидан "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш масаласини маблағ йўқлиги сабабли ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга моддий ёрдам кўрсатишда бошқа манбаларни жалб қилиш масаласи ҳамда навбатдаги сессия иши олдидан кўриб чиқиладиган бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

@ohangaronshahar
#сессия

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг 43-сессияси бошланиш арафасида...

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#сессия

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг 43-сессияси бошланди.
#oнлайн
#сессия

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган.

1. Жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан Оҳангарон шаҳар ички ишлар бўлимининг 2022-йил 3 ойи давомида амалга оширилган ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар ИИБ бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.

2. Оҳангарон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022-йил I-чорак якуни билан даромадлар режасининг ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан маблағ йўналтирилиши тўғрисида.

3. “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг Оҳангарон шаҳар бўлинмаси “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш тўғрисида.

4. Оҳангарон шаҳар Адлия бўлимининг шаҳар даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2022-йил I-чоракда амалга оширилган ишлари юзасидан Ахбороти тўғрисида.
5. Шаҳар ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.

6. Оҳангарон шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлаш, жамоат ишларини жамғармаси томонидан ажратилган маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, бюджет маблағларининг талон-тарож қилинишини олдини олиш тўғрисида.

7. Бошқа масалалар.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#онлайн
#сессия

Сессия кун тартибидаги 1-масала юзасидан Оҳангарон шаҳар ИИБ бошлиғи Дилшод Мирзараҳмедовнинг ҳисоботи тингланди.

@ohangaronshahar