Оhangaron shahar hokimligi
3.64K subscribers
39.4K photos
2.53K videos
67 files
8.87K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#биринчи_сектор
#саховат_кўмак

Бугунги пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш асосий вазифаларимиздан биридир.

❇️Бугун Ёшлар иттифоқи Оҳангарон шаҳар кенгаши томонидан 1-сектор ҳудудидаги 16 нафар эҳтиёжманд ва ёш оила вакилларига 40, 50 тадан жами 1000 дона товуқ жўжалари тарқатилди.

Шаҳримизда хайрия тадбирлари давом этмоқда


@ohangaronshahar
Каналга уланинг :👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA
#саховат_ва_кўмак

💰👨‍👨‍👧Оҳангарон шаҳридаги моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхати («темир дафтар»)га киритилган 626 та оиладаги 2282 нафар фуқарога республика бюджетидан ажратилган 502 040 000 сўм миқдоридаги бир марталик моддий ёрдам пуллари шаҳар ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар томонидан (хар бир фуқарога 220 минг сўмдан) тарқатилмоқда.

🔹Секторлар кесимида:
1-сектор бўйича 464 нафар фуқарога 102 080 000 сўм;
2- сектор бўйича 550 нафар фуқарога 121 000 000 сўм;
3-сектор бўйича 754 нафар фуқарога 165 880 000 сўм;
4-сектор бўйича 514 нафар фуқарога 113 080 000 сўм.

Шаҳримизда хайрия тадбирлари давом этади


Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати✍️

Каналга
уланиш :👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA
#саховат_ва_кўмак

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 26 августдаги ПҚ-4815-сон қарорига асосан, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида, бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди.

💰Оҳангарон шаҳри бўйича 593 та оиладаги 1237 нафар моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига ҳамда ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга (ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўмдан) жами 618 500 000 (олти юз ўн саккиз миллион беш юз минг) сўм миқдоридаги моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

🔹Секторлар кесимида:
1-сектор бўйича 311 нафар оила вакилига 155 500 000 сўм;
2-сектор бўйича 276 нафар оила вакилига 138 000000 сўм;
3-сектор бўйича 437 нафар оила вакилига 218 500 000 сўм;
4-ссектор бўйича 213 нафар оила вакилига 106 500 000 сўм.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати✍🏻

Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#саховат_ва_кўмак

⚡️💰Аввал ҳабар берганимиздек, Юртбошимизнинг тегишли қарорига асосан моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида ажратилган моддий ёрдам пуллари Оҳангарон шаҳар ҳокими бошчилигида, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар томонидан шахсан ўз эгаларига етказилди.

🤲Кўрсатилаётган эътибор ва мурувватдан кўнгли тоғдай кўтарилган аҳоли вакиллари дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, омонлик тилади.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати✍🏻

Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#тўртинчи_сектор
#саховат

Юртимизда ташкил этилган
саховат ва кўмак ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг яшаш тарзи босқичма-босқич яхшиланиб келинмокда.

Жумладан, бугун Оҳангарон шаҳар ДСИ раҳбари А.Турдибаев ташаббуси билан, 4-сектор ҳудудида истиқомат қиладиган, "ТЕМИР ДАФТАР"да рўйхатда турувчи эҳтиёжманд оила вакилларига "PRODUCTION WORK" МЧЖ раҳбари ҳомийлигида маиший техника воситалари тақдим этилди.

@ohangaronshahar
#саховат

Оҳангарон шаҳри "Қўрғон" МФЙда яшовчи тадбиркор Зайниддин Зиявутдинов "3-декабрь - Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан, маҳалладаги 20 нафар имконияти чекланган фуқароларга ун махсулоти таркатиб, ҳомийлик ёрдами кўрсатди.

Юртимизда саховатпеша инсонлар, савобли амаллар сони кўпаяверсин!

@ohangaronshahar
#саховат

Шаҳримизда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан ижара тўловлари масаласида мурожаат бўлган эди.

Мазкур мурожаатга мувофиқ, тадбиркор Мақсуд Райимқулов томонидан аҳоли вакилларига моддий ёрдам кўрсатилди.

Юртимизда саховатпеша инсонлар, савобли амаллар сони кўпаяверсин!

@ohangaronshahar
#саховат

Ўзгалар ҳожатини чиқариш, саховат кўрсатиш халқимизга хос ва мос фазилатдир.

Бугун Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд фуқароларга тадбиркор Хотамбек Қосимов томонидан ҳомийлик ёрдам кўрсатилди.

Шаҳримизда хайрли тадбирлар давом этмоқда.

@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рамазон
#саховат
#эзгулик

⚡️Улуғ кунларда бир-биримизга саховат, меҳр, яхшилик улашишга улгурайлик! Улуғларимизнинг дуосини олишга ошиқайлик! Биргина эзгу сўз, эзгу амал билан кўнгилларни шод этиш - энг олий бахт!

🎞Видеолавҳа шу ҳақда👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#мустақиллик
#саховат

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ва шаҳар Маданият бўлими билан ҳамкорликда "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган кексалар уйида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик тўйига бағишланган байрам тадбири ўтказилмоқда.

👉каналга уланиш
#саховат
#эътибор

Оҳангарон шаҳар 4-сонли кўп тармоқли ихтисослашган мактабгача талим ташкилоти туман ва шаҳар миқиёсида жисмоний ва психик ривожланишида нуқсони бор 61 нафар болаларни тарбиялалашга мўлжалланган. Ҳозирги кунда 54 нафар нутқида оғир нуқсони бўлган, психик ривожлашида кечикаётган, ақлий заифлик билан таянч ҳаракатида нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар қамраб олинган. Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 26 миллион сўмлик таянч ҳаракат аъзоларида нуқсонлари бўлган болалар учун тренажёр ва ортопедик мосламалар берилди. Эндиликда муассасага келаётган болаларга соғломлаштириш ишларини ташкил этишда шарт-шароитлар яратилди.Тарбияланувчилар ва ота оналар ташкилотчилардан миннатдор бўлишди.

👉каналга уланиш
#эътибор
#саховат

Оҳангарон шаҳар 1-сектор раҳбари ташаббуси билан сектор ҳудудида жойлашган "Адолат" МФЙ да ногиронлиги бўлган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

👉каналга уланиш
#саховат

Кексалар саёҳат ойлиги дастури асосида Оҳангарон шаҳар "Бўстон" МФЙда истиқомат қилувчи 1948 йилда туғилган 2-гуруҳ ногирони Александр Мараховскийга "Нуронийлар" жамғармаси томонидан ногиронлик аравачаси берилди.


👉каналга уланиш
#саховат
#биргаликда_кучлимиз

Бугун Оҳангарон шаҳар "Ёшлик" маҳалласидаги фаол қизларга ва жамоатчи аёлларга "ВМЕСТЕ МЫ СИЛА" кўнгиллилар гуруҳи томонидан қишки иссиқ кийимлар тарқатилди.


👉каналга уланиш
#саховат

💫Оҳангарон шаҳар "Ёшлик" маҳалласидаги имконияти чекланган болажонларимизга "Куч бирликда" ва "Инсон қадри" волонтёрлик ҳаракатлари томонидан байрам тадбири ташкиллаштирилди. Болажонларимиз ушбу тадбирдан бир олам таассурот билан қайтишди.

👉каналга уланиш
#саховат

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги билан ҳамкорликда Оҳангарон шаҳар "Саховат" интернат уйига турли жиҳозлар олиб келинди.

Жумладан, югуриш йўлакчаси, халқа, массажной шарлар каби соғломлаштириш жиҳозлари ва бошқа анжомлар совға қилинди.

🔰Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Туней ҳам "Саховат" интернат уйида бўлиб, яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

❇️Шунингдек, ушбу саховатли ишда яқиндан ёрдам берган Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги билан доимий ҳамкорлик қилишга келишилди.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#айнидам
#саховат

🏠 Энди уларнинг ўз бахт ошиёни бор...

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#саховат

Кўнгил кўзи меҳр-оқибатдир

Аслида инсоннинг кайфиятини кўтариш учун бир оғиз ширин сўз кифоя. Дардига малҳам бўлиш, оғирини енгил қилиш қўлимиздан келса нур устига нур.

❇️Оҳангарон шаҳар "Ёшлик" маҳалласида "Куч бирликда" волонтерлик ҳаракати ташаббуси билан жами 50 та аёл қизларга қишки кийимлар тарқатилди. Уларнинг қувончи чексиз.

👉каналга уланиш