Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.68K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Бугун вилоят мутасаддилари ҳамда туман ва шаҳар раҳбарлари билан ўтказган мулоқотимизда иккита муҳим масалага алоҳида тўхталдик.

Яширишнинг ҳожати йўқ, жойларда бўлганимизда айрим маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар мавжуд қабристонларни кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида кўп-кўп мурожаатлар қилишаяпти. Буни жуда тўғри тушунишимиз керак, бу ҳаёт, ҳар бир тирик жоннинг борар манзили шу.

Афсуски, кейинги пайтларда ҳар нимага топилган ер қабристонларга "топилмай" келди. Ахир, бу кутиб турадиган масала эмас-ку.

Шу сабабли, аниқланган ҳолатлар ва қилинган мурожаатларга кўра, вилоятдаги 47 та қабристонга қўшимча ер ажратиш масаласини уч кун ичида ваколатимиз доирасида ҳал этишга қарор қилдик. Керак бўлса, буни ҳукумат даражасига ҳам олиб чиқамиз.

Яна бир масала бугун ниҳоятда долзарбдир. Бу ҳам бўлса, хонадонларни қуёш батареялари билан таъминлаш орқали уларнинг электр тежамкорлигига эришишдир. Биз бошламасига 100 та эҳтиёжманд оилани танлаб олиб, керакли маблағни ажратиб, уларга ана шундай қурилмаларни ўрнатиб бериш ниятидамиз. Бу оилаларга жуда яхши ижтимоий ҳимоя бўлади, албатта.

Муҳими, бу ташаббус ўзига хос кичик бир тажриба ҳамдир. Келгусида бутун-бутун ҳудудларни мана шундай қулай энергия таъминоти билан таъминлаш бўйича катта-катта режаларни амалга оширишимизда бу тажриба жуда асқотади.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Ижтимоий тармоқлар бугун катта кучга айланди. Айниқса, халқ ўз фикрини тармоқда ёзаётганда биз раҳбарлар фаол бўлишимиз, ўзимиз жавоб йўллашимиз шарт, деб ўйлайман.

Мен ҳам фаолиятим давомида тармоқлардаги саҳифамда қолдирилаётган изоҳларни ўқиб, имкон топдим дегунча муносабат билдириб боришга ҳаракат қиламан. Бу ҳам халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг ўзига хос, ноёб услуби, деб ҳисоблайман.

Айниқса, шу кунларда халқимизнинг ҳар бир фикри ва мурожаатини назардан қочирмаслик ҳамда амалий ёрдам беришни ўзимнинг муқаддас бурчим, деб биламан.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Бугун Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳридаги эркин иқтисодий ҳудудда бўлди

Бугун Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳрида бўлди. Вилоят фаоллари иштирокидаги "Ҳокимлик соати" Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида, видеоселектор шаклида ўтказилди. Шундан сўнг Зойир Мирзаев ҳудуддаги эркин иқтисодий ҳудудда бўлиб, ишга туширилиши кутилаётган қувватлар билан танишди.

Хусусан, дастлаб “Бирлик” маҳалласида жойлашган полимер қувурлар ва фитинглар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ""Silk plast quality” ва "Ideal Plast Manufactory" корхонасида ишлаб чиқариш занжири билан танишилди, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашилди.

Шунингдек, вилоятимиз раҳбари бойитилган омухта ем ишлаб чиқариладиган "Agro Sammix", металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Оҳангарон темир қувурлари" ва "Dal heavy industries" қўшма корхоналарида бўлиб, заводларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди, тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

Ўрганишлар давомида Зойир Мирзаев ички бозорга сифатли, арзон нархларда телевизор етказиб бераётган "Quality device" қўшма корхонасида ҳам бўлиб, тадбиркор ва инвесторлар билан учрашди.

Мулоқот жараёнида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш борасида ҳокимлик ваколатларига кирадиган йўналишларда тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида сўз борди.

Зойир Мирзаев саноат ҳудудини ободонлаштиришга эътибор қаратди ва бу бўйича вилоят, шаҳар мутасаддиларига топшириқ берди.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM