Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.68K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Халқаро_кун

5 октябрь – Халқаро ўқитувчилар куни

📌 ЮНЕСКОнинг 1966 йил 5 октябрда Париж шаҳрида бўлиб ўтган 14-сессиясида Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда Ўқитувчиларнинг мақоми тўғрисида тавсиянома қабул қилинган.

🌎 Мазкур ҳужжатда ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар учун яратилиши зарур бўлган энг муҳим шарт-шароитлар бўйича халқаро меъёрлар белгиланган.

🗓 Шу муносабат билан, ушбу сана 1994 йилдан бери Халқаро ўқитувчилар куни сифатида нишонлаб келинади.

📝 Ушбу кун 100 дан ортиқ давлатда кенг нишонланиб, ўқитувчиларнинг инсоният ҳаёти ва жаҳон тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор қаратиш лозимлигини эслатиб туради.

Манба

@ohangaronshahar
#Халқаро_кун

15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

📌 БМТ мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиради.

Шунингдек ушбу санада:

1570 — Шимолий Корея пойтахти Пхенян шаҳрига асос солинган;

1992 — Тошкентда Xитой Xалқ Республикаси элчиxонаси очилган;

2019 — Ўзбекистон Туркий кенгашга аъзо бўлган.


@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar