Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.79K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#тадбиркорлик
#ёшлар_бандлиги

Ёшлар ишлари агентлиги Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан ёш тадбиркорлар учун банк томонидан кредит ажратилган эди.

Айни пайтда паррандачилик билан шуғулланаётган Сардорбекнинг 150 дона товуғи, 30 дона ўрдаги бор.

Паррандачилик сир-асрорларини яхши тушуниб олган ёш тадбиркор парранда турларини кўпайтиришни режалаштирган.

👉каналга уланиш
#тадбиркорлик

Истеъмол учун яроқли бўлган қўзиқорин етиштириш орқали даромад топиш, яхшигина бизнес қилиш мумкин.

Бугун шаҳар ҳокими А.Эшанкулов Оҳангарон туманининг “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мазкур маҳсулотни етиштиришни йўлга қўйган фуқаро Бегимқулов Сафарали хонадонида бўлиб, қўзиқорин етиштириш сирлари билан танишди.

Кам харажат, ортиқча меҳнат талаб қилмайдиган муҳими яхши даромад келтирадиган ушбу соҳани Оҳангарон шаҳрининг “Нўғойқўрғон” МФЙ ҳудудида ривожлантириш бўйича режалар белгилаб олинди ҳамда ҳоким ёрдамчиси Ш.Ўктамовга бу борада алоҳида вазифа топширилди.

👉каналга уланиш
#тадбиркорлик

Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш юзасидан тегишли ишлар давом этмоқда.

⚡️Жумладан, бугун шаҳримиздаги "Ёшлик" маҳалла фуқоролар йиғини ҳоким ёрдамчиси З.Каримов ҳамда шаҳар уй-жой каммунал ҳизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Б.Фозилхонов билан биргаликда 4 кичик туманида ҳизмат кўрсатувчи "Оҳангарон келажак замин" компаниясининг маъмурий биносида, аҳолининг ишсиз қатламини иш билан таминлаш мақсадида тикувчилик фаолияти ташкил этилди.

✔️Корхонада бюртмачилар учун махсус кийимлар ишлаб чиқариш ва бу оркали иш уринларини кенгайтириш кўзда тутилган.

👉каналга уланиш
#тадбиркорлик

Шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

✔️"Ноғойқўрғон" МФЙ ҳудудидаги Ноғойқўрғон кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ергашева Наргиза оиласи учун, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Ш.Ўктамов бошчилигида "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган кичик турдаги асбоб ускуналар олиб келинди.

🍞Эндиликда Эргашева Наргизанинг ҳусусий тадбиркорлиги бор. У, нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали яхшигина даромадга эга бўлади ва шаҳримиз аҳолисига нон маҳсулотларини етказиб беради.

🌐каналга аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тадбиркорлик

🍄Шаҳримизда қўзиқорин етиштиришни кенг ривожлантириб, ишсиз аҳоли қатламини даромадли меҳнат билан банд қилиш бўйича хабар берган эдик.

✔️Бугун, шаҳар ҳокимлиги сай ҳаракатлари билан 5-кичик туманда истиқомат қилувчи Эрбўтаев Жасурга 3 уй ер тўласидан жой ажратилиб, қўзиқорин етиштириш фаолиятини йўлга қўйиш учун шароит яратилиб берилди.

🌐каналга аъзо бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тадбиркорлик

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида, "Ноғойқўрғон" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Эргашева Наргиза оиласи учун нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган кичик турдаги асбоб ускуналар олиб берилган эди.

✔️Бугун, шаҳар ҳокими А.Эшонқулов, Н.Эргашеванинг хонадонида бўлиб, иш жараёнлари билан яқиндан танишди.

🌐 каналга аъзо бўлинг
#тадбиркорлик

Бугун Оҳангарон шаҳар сектор раҳбарлари Анвар Муминов ва Абдураим Абдунабиев билан биргаликда "Қўрғон" МФЙ ҳудудида жойлашган, ишлаб чиқаришга мулжалланган корхонада бўлишди.

🔰 Мутасаддилар ушбу ҳудуддаги "Империя шамс" хусусий корхонасига қарашли янги ташкил қилинган пойабзал ишлаб чиқариш фабрикасида бўлиб, муоссасанинг фаолияти билан яқиндан танишди.

✔️Корхонада иш бошланиши билан 20 та янги иш ўринлари яратилиб, ишсиз ёшлар иш билан таъминланиши режалаштирилган.

Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.
@ohangaronshahar
#тадбиркорлик

Шаҳримизда тадбиркорлик билан шуғулланишни истаган аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга кенг имкониятлар ва имтиёзлар яратилмоқда. 

🗜️"Нўғойқўрғон" МФЙ ҳудудидаги Бунёдкор кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Сангиловга "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида кредит маблағлари ажратилиб, "Тунукапон" ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асбоб ускуналар харид қилинди.

✔️Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар, истиқболли лойиҳалар қўллаб-қувватланиб, тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлашда, мутассадди идоралар томонидан тизимли ва амалий ёрдам кўрсатилиши таъминланмоқда. 

🌐каналга аъзо бўлинг
#тадбиркорлик


Шаҳар ҳокими "Нўғойқўрғон" МФЙ ҳудудидаги Бунёдкор кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Сангилов хонадонида бўлиб, "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида кредит маблағлари эвазига харид қилинган, "Тунукапон" ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асбоб ускуналар билан яқиндан танишди.

✔️Eндиликда Н.Сангилов фаол ишлаб чиқариш тадбиркорликгини йўлга қўйиб, яхши даромад олиш ва шаҳримиз аҳолисига қурилиш соҳасида керак бўладиган "Тунукапон" маҳсулотларини етказиб беришни мақсад қилган.

🌐каналга аъзо бўлинг
#тадбиркорлик

Оҳангарон шаҳар "Нўғойқўрғон" МФЙ Нурафшон кўчасида истиқомат қилувчи фуқоро Ўктам Сулаймоновга "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасида 20 та асалари оиласи олиб беришга кўмаклашилди.

Ў.Сулаймонов келгусида асаларичилик йўналишида тадбиркорликни ривожлантириш орқали ишсиз фуқоролар бандлигини таъминлаш ҳамда оилавий даромадини оширишни ният қилган.

@ohangaronshahar
#тадбиркорлик
#бандлик

Ширинликлар маркази иш бошлади

“Гулистон” МФЙда истиқомат қилувчи Музайяна Ваҳобова имтиёзли кредит ҳисобига маҳалла ҳудудида ширинликлар маркази фаолиятини йўлга қўйди.

Натижада 2 нафар фуқаро иш билан таминланди.

Ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган Музайяна Ваҳобова айни дамда Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалининг 3-босқичида таҳсил олади.

Музайяна Ваҳобова келгусида ўқув маркази очиш ниятида эканлигини билдирди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar