Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.68K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Forwarded from Odiljon Tojiyev
#МенингКонституциям #Муҳокама

Аввал хабар берганимиздек, бугундан эътиборан Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди. Жамоатчилик ва блогерларда шу чоққача келиб тушган таклифларнинг мазмунига алоҳида қизиқиш мавжудлигидан келиб чиқиб, айрим эътиборга молик статистик жиҳатларга тўхталмоқчиман. Аввало, бугунги кунгача энг кўп таклиф келиб тушган бўлимлар, боблар ва моддаларга эътибор қаратсак.
 
Конституция бўлимлари бўйича
 
Комиссияга келиб тушган жами таклифларни таҳлил қилганда, энг кўп ўзгартириш таклиф қилинган бўлимлар иккинчи, учинчи ва бешинчи бўлимлардир. Биргина бешинчи бўлимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича жами 6 минг 302 та таклиф келиб тушган. Эътибор беринг, "Конституция ва қонуннинг устунлиги" деб номланган учинчи бўлимга 5 минг 717 та таклиф келиб тушган. Демак, фуқароларимиз қонун мамлакатимизда янада устивор бўлиши ва бунда Асосий қонунда зарур кафолатлар кўпроқ берилишини истайди.  
 
Конституция боблари бўйича
 
Қомусимизнинг еттинчи, ўнинчи, йигирма биринчи бобларини ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича жуда кўп таклифлар келиб тушган (умумий ҳисобда 6 минг 107 та). Масалан, "Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар" деб номланган VII бобга доир 2 минг 312 та таклиф келиб тушгани, сал чуқурроқ тафаккур қилинса, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти, давлатни ислоҳ қилишдаги иштироки юксалиб бораётганини кўрсатади.
 
Конституция моддалари бўйича
 
Моддалар бўйича қаралса, 90-моддага 4 минг 17 та, 24-моддага 1 минг 830 та, 41-моддага 1 минг 658 та таклиф келиб тушганини кўриш мумкин. Бу моддаларнинг мазмунига эътибор қаратиб, сўнгра фикр юритадиган бўлсак, аён бўладики, Ўзбекистон фуқаролари Асосий қонуннинг барча жиҳатларига фаол фуқаролик позицияларини билдиришмоқда. Масалан, Конституциянинг 90-моддасига келиб тушган таклифларнинг 3 минг 29 таси президентнинг сайланиш муддатини 7 ёки ундан кўп муддатга ўзгартириш билан боғлиқ. Шунингдек, Конституциянинг 41-моддасига келиб тушган 1 минг 658 та таклифларнинг аксарияти “ўқитувчи ва педагогларнинг юксак мақомини белгилаш, унинг ишларига аралашув чекланиши”га доир нормани киритишга оиддир.
 
Мухтасар айтганда, бугунгача халқ томонидан билдирилган таклифларнинг статистикаси мана шундай. Албатта, бугундан эътиборан сўзлаш, муҳокама қилиш кампаниясига старт берилди. Ҳамма ўз фикрини билдириши лозим деб ўйлайман.

Унутманг, Сизнинг фикрларингиз мазмуни қандай бўлишидан қатъи назар, Қонунчилик палатаси масъул қўмиталари ўрганиб чиқади, асосли деб топилса, қабул қилинади ёки тегишли тартибда жавоб қайтарилади.

👉
@odiljon_tojiyev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муҳокама
#менингконституциям

⚡️Мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар муҳим босқичга кирди, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамалари марказида бўлиб турибди.

🔹Бу ҳақда замондошларимиз муносабатларини бериб боришда давом этамиз.

🔹Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши 15-Орзу сайлов округи депутати Юлдашов Жасуржон Абдирашитович бу борада ўз фикрларини ўртоқлашди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муҳокама
#менингконституциям

⚡️Мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар муҳим босқичга кирди, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамалари марказида бўлиб турибди.

🔹Бу ҳақда замондошларимиз муносабатларини бериб боришда давом этамиз.

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши 10-Мустақиллик сайлов округи депутати Абилова Дилфуза Қўчқаровна бу борада ўз фикрларини ўртоқлашди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
Forwarded from Zuhriddin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МенингКонституциям #Муҳокама

Конституцияни такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларни йўллаш давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, умумхалқ муҳокамаси 15 июлга қадар давом этади.

Сиз ҳам фаол бўлинг, фикрингизни баралла айтинг! Токи бош қонунимиз халқимизга тушунарли, энг муҳими халқона, инсон-жамият-давлатга хизмат қиладиган ростмана ҳужжат бўлсин.

Таклиф билдириш учун 👇

1.
https://www.meningkonstitutsiyam.uz
2. 📞Қисқа рақам: 1341
3. 📩 Манзил: Ўзбекистон, 100035, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 1

👉 @odiljon_tojiyev