Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.7K photos
2.49K videos
67 files
8.71K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Маънавият_фестивали

📗Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида ташкил этилган "Маънавият фестивали"га старт берилди.

Тошкент вилоятида 1-3 июль кунлари ўтказиладиган маънавият фестивалини Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари З.Миргазиева очиб берди.

📕Қибрай туманида ўтказилаётган Маънавият фестивалида Матбуот анжуманидан сўнг маданий тадбирга навбат берилди.

🎁Фестивалда вилоятнинг энг фаол маънавият тарғиботчилари Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилоят бўлими раҳбари И.Мухамедазизова томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

📘Маънавият фестивалида Республика маънавият ва маърифат Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ҳaм иштирок этмоқда.

@ohangaronshahar
#таълим
#маънавият

⚡️Оҳангарон шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2-ИДУМ да “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинардан асосий мақсад, ўқувчи ёшлар ўртасида миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш, уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва китобхонликка меҳр уйғотишдан иборат.

🔰Семинар доирасида мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан “Синф соатлари” таҳлилий ўрганиб чиқилди ва тавсиялар берилди.

💫Мактаб хор жамоаси ва иқтидорли ўқувчилари томонидан меҳмонлар эътборига концерт дастури ҳавола этилди.

👉каналга уланиш
#маънавият_соати

📌 2021 йил 3 декабрь куни Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекциясида "9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш" кунига бағишланган "Коррупция ривожланишга тўсиқ" мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.

Маънавият соати тадбирида Оҳангарон шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Туракулов, Оҳангарон шаҳар Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари А.Исакулов иштирок этди. Инспекция ходимларига коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш, давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти очиқлигини таъминлаш, солиқ хизмати ходими деган номга доғ туширадиган ҳатти-ҳаракатлар килмаслик, келгусида коррупциянинг тузоғига тушиб қолмасликларини ҳамда коррупция таклиф қилаётганларга ҳам бундай иллат келажагимиз ва эртанги кунимизга тўсиқ эканлигини тушунтиришимиз лозимлиги айтиб ўтилди.

Оҳангарон шаҳар ДСИ

👉каналга уланиш
#маънавият
#Зулфияхоним__107_ёшда

Баҳор келди сени сўроқлаб

Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ва Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ёшларни адабиётга қизиқтириш, шоир ва ёзувчиларнинг таваллуд саналарини кенг нишонлаш мақсадида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

♻️Бугун, 1 март куни Оҳангарон шаҳридаги 2, 3, 5, 7, 8 ва 9-умумий ўрта таълим мактабларида ҳамда касб-ҳунар мактабида шоира Зулфияхоним таваллудининг 107 йиллигига бағишлаб "Баҳор келди сени сўроқлаб"," Зулфияхоним издошлари" мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

❇️Тадбирда ўқувчи ёшлар томонидан Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига мансуб шеърлар ўқилди, дилтортар куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ижро этилди.

✍️Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси.

@ohangaronshahar
#Маънавият
#Ёшлар
#Заковат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-92 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 4 сектор раҳбари А. Мўминов ташаббуси билан Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда Давлат солиқ инспекциясининг тадбирлар залида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.

♻️Беллашувда Қўрғон, Бирлик, Янгиобод ва Навбаҳор мфй ёшлари ва ёшлар етакчиларидан иборат сараланган жамоалар ўзаро беллашдилар.

❇️Билимлар беллашувида 1-ўринни Янгиобод мфй
2-ўринни Бирлик мфй
3-ўринни Қўрғон мфй
4-ўринни Навбаҳор мфй ёшлари эгаллашди.

❇️Ғолиблар 4 сектор раҳбари-А.Мўминов, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова томонидан қимматбаҳо совғалар, китоблар ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Байрамга_туҳфа
#Маънавият

❇️ Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида фаолият олиб бораётган маънавият жамоалари, ташкилот ва таълим муассасаларининг маънавиятчилари, "Маърифат" тарғиботчилари гуруҳи аъзоларини Ўзбек Давлат драма театрида Чингиз Айтматов асари асосида саҳналаштирилган "Жамила" спектакли намойишига таклиф этдилар.

Театр жамоаси томонидан ҳавола этилган ушбу саҳнa кўриниши барча меҳмонларга хуш кайфият ва кўтаринки руҳ бағишлади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Маънавият

Барҳаёт қадриятлар

Халқимизнинг асрлар давомида яратган олтин хазинаси- миллий урф-одатларимизни қайта таклаш ва ёшлар онгига сингдириш бугунги куннинг асосий масаласига айланди.
Аждодларимиз қолдирган
маънавият хазинасидан кўзимизни очиб, униб ўсиб келаётган, умид билан камол топаётган ёшларимизни баҳраманд этиш мақсадида шаҳримиздаги барча таълим муассасаларида "Барҳаёт қадриятлар" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан бугун шаҳримиздаги 1-сонли Давлат Мактабгача таълим ташкилотида "Миллий либос-маънавият кўзгуси" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

⚡️Тадбирда болажонлар томонидан миллий рақслар ва қўшиқлар ижро этилди. Миллий таомлар ва қўл меҳнати кўргазмалари ташкил этилди.

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/RMMMOhangaronsh
#маънавият

Ёшлар онгига миллий урф-одатлар, қадриятларимизни сингдириш

Ҳар бир миллат ўзининг тили, урф-одати, анъанаси, маданияти, тарихи билан миллат ҳисобланади. Биз қандай етук, баркамол инсон бўламизки, ўзимизнинг миллий урф-одатимизни билмасак, унга риоя қилмасак, ундан ҳаётимизда, болаларимиз тарбиясида фойдаланмасак! Ўзининг миллий урф-одатини билмаган кишини баркамол одам деб бўлмайди. Шу муносабат билан бугун барча таълим муассасаларида
маънавий-маърифий тадбирларнинг аҳамияти катта.

Бугун шаҳримиздаги 9-умумий ўрта таълим мактабида бошланғич синф ўқувчилари ўртасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

⚡️Тадбирда ўқувчилари томонидан миллий лапарлар, ўланлар, айтишувлар ижро этилди. Миллий халқ ўйинлари ўйналди.
Варраклар сайли эса ўқувчиларга бир олам завқ бағишлади.


Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Маънавият

Қадриятларимиз-бебаҳо бойлигимиз!

Бугун шаҳримиздаги 9-умумий ўрта таълим мактабида Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими, шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамда Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси билан ҳамкорликда "Қадриятларимиз-бебаҳо бойлигимиз" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда миллий урф-одат ва қадриятларни сақлаш, вояга етмаган қизларни оммавий маданият таъсиридан сақлаш, қизлар ўртасидаги турли хил салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тушунчалар берилди.

⚡️Мактаб маъмурияти томонидан қизлар тарбияси ҳақидаги видеолавҳалар намойиш этилиб, миллий рақслар ижро этилди.

https://t.iss.one/RMMMOhangaronsh
#Маънавият
#Тарғибот

Миллий қадриятлар, урф-одатлар, оила ва ёшлар.

Маҳаллаларда хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, зўравонликларни олдини олиш, фарзандлар тарбиясидаги бурчни тушунтириш, хотин-қизларни ибо-ҳаё, ўзбек аёлига хос хислатларни шакллантириш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

⚡️Шу муносабат билан бугун "Қўрғон" МФЙда "Миллий қадриятлар, урф-одатлар, оила ва ёшлар" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Исматова, бўлим мутахассислари Ҳ. Абдужаббарова, Д. Абилова, "Қўрғон" МФЙ раиси С.Шадаровалар қатнашиб, мавзуга оид тақдимот ўтказдилар.‌‌

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/RMMMOhangaronsh
#Ўрганиш
#Маънавият

⚡️📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори билан тасдиқланган "Йўл харита"нинг 2-бандида ҳудудлар, вазирлик ва идораларда маънавий-маърифий ишлар ҳолатини мунтазам ўрганиш ва тахлил этиб бориш вазифалари белгилаб қўйилган.

⚡️📌Шу муносабат билан 2022 йил 21 январдаги шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгашининг №1 сон баённомасининг 2- илова ижросини таъминлаш мақсадида шаҳардаги 5 ҳамда 15-сонли Давлат Мактабгача таълим ташкилотларининг маънавий ва маърифий иш фаолиятлари шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонида ўрганилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси